Диссертация илмий раҳбар ЧориевТаваккал Равшанович, филология фанлари номзоди, профессор Қарши- 2022


Б) Чоғиштирувчи мураккаб ўхшатишларда


Download 1.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/64
Sana13.04.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1350976
TuriДиссертация
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   64
Bog'liq
ДиссертацияГ Сайидова охирги варианти

Б) Чоғиштирувчи мураккаб ўхшатишларда бирор обьектнинг-кўпроқ 
машуқанинг турли тана аьзолари кетма-кет равишта тавсиф учун 
ўхшатилади. 
Кўзунг наргис, узоринг гул, қадинг сарву сочинг сунбул
Бузуғ кўнглум хаёлидин буларнинг турфа боғ ўлмиш. [ҒС, 192]
Ушбу байтда шоир ёрнинг бутун тана аъзоларини таъриф этмоқда, 
яъни кўзини наргизга, узори (юз)ни гулга, қаддини сарвга, сочини сунбулга 
қиёслаб, ташбеҳнинг ташбеҳи мўкад (таъкид йўли билан ўхшатиш) турини 
юзага чақарган. Мисрадаги ўхшатишнинг қурилмавий формуласини А Б, А Б, 
А Б, А Б тарзида ифодалаш ўринли бўлади. 
Май бирла юзунг тим-тим аҳмарму экин оё, 
Ё шуъла аро бир-бир аҳгарму экин оё? 
Ҳар сари қулоғингда гавҳарму экин ёхуд 
Ҳар жонибида ойнинг ахтарму экин оё? 
Рухсоринг уза хайдин юз қатраки кўргуздунг, 


53 
Гул баргида шабнамдин гавҳарму экин оё? 
Ғунча ичида даврон муҳкам тикан урғандек, 
Кўнглум аро ғамзангдин ханжарму экин оё? [ҒС, 52] 
Ушбу байтда шоир дастлаб машуқанинг юзини, сўнг қулоғидаги 
зирагини, кейинги байтда юзидаги тер томчиларини, сўнгги байтда эса 
ёрнинг тиканларини таьрифлайди. Шеьрнинг биринчи байтидаги ўхшатиш 
қурилмасининг структурал қурилмаси А А Г Б В Б В дир. Мисрада А – юз 
ўхшаган, Г – тим-тим ўхшаш, Б – аҳмар ўхшатилган, В – му ўхшатиш 
қайди, Б –ахгар(лахта, чўғ, олов) ўхшатилган, В – му ўхшатиш қайди. 
Шеьрнинг иккинчи байтидаги ўхшатиш қурилмасининг структурал 
қурилмаси А Б В дир. Мисрада А –гавҳар ўхшаган, Б – ахмар ўхшатилган, В 
– му ўхшатиш қайди. Учинчи байтидаги ўхшатиш қурилмасининг структурал 
қурилмаси А Б Б В В дир. Мисрада А хай (тер томчилари) ўхшаган, Б – 
шабнам, гавҳар ўхшатилган, В – му ўхшатиш қайди. Ўртинчи байтидаги 
ўхшатиш қурилмасининг структурал қурилмаси А Б В дир. Мисрада А – 
ғамза ўхшаган, Б –ханжар ўхшатилган, В – му ўхшатиш қайди.
Оразинг хуршиду оғзинг заррадин тимсол эрур, 
Зарра узра нуқта янглиғ оғзинг узра хол эрур. 
А Б, А Б В, Б Б Г А А 
Кокулунгдур мушку устида гиреҳ мушк узра «мим», 
Қоматинг шамшоду зулф остида тушган дол эрур. [ҒС, 215] 
А Б Б, А Б Б
Ушбу шеьрнинг биринчи байтида шоир машуқанинг юзини хуршидга, 
оғзини енг кичик заррага, юзидаги холни эса нуқтага қиёслаб тарифлайди
Иккинчи байтда ёрнинг сочини мушк узра «мим»га, Қомати шамшоду зулф 
остида тушган долга қиёслайди.
Ул сарв узори гули серобдек эрмиш, 
Лаъли лаби гул узра майи нобдек эрмиш. 


54 
А Б Г В, А Б Г В
Кўрдум қоши аксини кўнгул кўзгуси ичра, 
Бу қибланамо, ул мунга меҳробдек эрмиш. 
А Б Б В 
Ҳусн анжумани ичра юзин кўрмамиш эрдим, 
Анжум аро хуршиди жаҳонтобдек эрмиш[ҒС, 124] 
А Б Г В
Таҳлилар шуни кўрсатдики, А.Навоий чоғиштирувчи мураккаб 
ўхшатишларда бирор обьектнинг-кўпроқ машуқанинг турли тана аьзолари 
кетма-кет равишта тавсиф учун фойдаланган.

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling