Диссертация илмий раҳбар ЧориевТаваккал Равшанович, филология фанлари номзоди, профессор Қарши- 2022


Боб мавзуси бўйича қуйидаги хулосаларга келиш мумкин


Download 1.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/64
Sana13.04.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1350976
TuriДиссертация
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   64
Bog'liq
ДиссертацияГ Сайидова охирги варианти

Боб мавзуси бўйича қуйидаги хулосаларга келиш мумкин:  
Алишер Навоий поэтик асарларидаги ўхшатишларнинг мазмун-
моҳиятини очиб бериш, ўзбек халқи маданияти ва адабиётида тутган ўрнини 
аниқлаш, поэтик-эстетик қийматини баҳолаш билан бир қаторда уларнинг 
структурал-композицион хусусиятларини тилшунослик аспектида тадқиқ 
этиш муҳим аҳамиятга эга. Шоир бадиий асарлари тилида ўхшатишлар энг 
кўп қўлланилган тасвирий воситалардан бири бўлиб, уларнинг шаклланиш 
механизми ва таркибий тузилишини ўрганишга ижтимоий зарурат мавжуд. 
Шоир асарлари тилида каби (киби),ўхшайди (ўхшар), -дек, сингари, 
янглиғ, андоқки каби лексик-грамматик воситалар ўхшатиш қурилмаларини 
ҳосил қилган. Ҳозирги ўзбек адабий тилида истеъмол доираси у қадар кенг 
бўлмаган андоқки лексик воситаси шоир асарлари тилидаги ўхшатишлар 
қурилмасида фаол бўлганлигини кузатиш мумкин. 
Адиб шеърий асарларидаги ўхшатишларнинг структурал-композицион 
таҳлили натижаларига кўра шоир назмий асарларида ўхшатишлар мазкур 
жиҳатдан ўзига хос хусусиятга эгалиги, ўхшатиш узвларнинг иштирокига 
кўра икки турли, яъни тўлиқ ўхшатишлар ҳамда тўлиқсиз ўхшатишлар 
қўлланилганлиги, воситасиз (ўхшаган ва ўхшатилган узвлари мавжуд) 
ўхшатишлар, яъни А (ўхшаган) ҳамда Б (ўхшатилган) қурилмали 


55 
ўхшатишлар бошқа структурали ўхшатишлардан нисбатан кўпчиликни 
ташкил этиши кабилар аниқланди. 
Шоирнинг А (ўхшаган) ҳамда Б (ўхшатилган) қурилмали 
ўхшатишлардан кенг фойдаланганлик сабабини қуйидагича изоҳлаш мумкин: 
шеър талабларидан бири ихчамликка интилиш хусусияти муҳим эканлигини 
назарда тутадиган бўлсак, шоир шунга амал қилишга ҳаракат қилган; 
мисраларда маънонинг сиқиқ берилиши эҳтиёжи шоирдан мазкур турдаги 
ўхшатишлардан кенг фойдаланишга ундаган бўлса, ажаб эмас; оригинал, 
ўзига хос, таъсирли, эстетик қиймати юқори даражали ташбиҳлар яратишда 
ушбу қурилма шаклига эга ўхшатишлар катта самара беришини шоир яхши 
англаган. 
Шоир кетма-кет ва чоғиштирувчи мураккаб ўхшатишлардан 
асосни қайта-қайта у ёки бу тимсолга қиёслаб ўхшатилиш, шунингдек бирор 
обьектнинг-кўпроқ машуқанинг турли тана аьзоларини кетма-кет равишта 
тавсиф учун ишлатганлиги аниқланди.

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling