Диссертация илмий раҳбар ЧориевТаваккал Равшанович, филология фанлари номзоди, профессор Қарши- 2022


Download 1.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/64
Sana13.04.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1350976
TuriДиссертация
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   64
Bog'liq
ДиссертацияГ Сайидова охирги варианти

Булутдек ашкфишон кўзларимга чоқиладур.[ҒС, 165] 
Белгининг сифат сўз туркуми билан ифодаланиши ҳам А. Навоий 
бадиий асарларида кўп учраб туради: 
Гул юзунг ҳажринда чиқса ўтлуқ оҳим гоҳлар, 
Кўкта гулнори булутлардек кезар ул оҳлар.[ҒС, 130] 
Токим ул гулсиз булут янглиғҳавойий бўлмишам,
Базми айши ёдидин ашким қолинмас бодадин. [ББ, 419] 
То рўзгорим айламадинг дуддек қора,  
Бир номанинг саводини оғоз қилмадинг.[ҒС,281] 
Белги матнда эксплицит ва имплисит равишта мумкин. Велги матнда 
лексик бирлик билан ифодаланмаганда ҳам асос ва тимсол ўртасидаги 
умумий хусусиятлар семантикасидан англашилиб туради. 
Белги лексик бирликлар билан ифодаланганда икки предмет ва воқеа-
ҳодиса учун хос бўлган умумий белги, хусусият, ҳолат ёки ҳаракатни 
билдиради. Белги А.Навоий бадиий асарларида белги қуйидаги сўз 
туркумлари билан ифодаланади: 
феъллар билан: поймол етди, айланди, бўзласам, ҳазимат айлагай, 
эврулур, йиқилмишмен;


82 
сифатдошлар билан: ўртар, оқған, обод бўлган,югурар,
Равишдошлар билан: жилва айлаб,сарғайиб, тўдғониб, ёрутқали; ўт 
сочар 
Сифат билан: Оташин, сориғ, ҳавойий, тийрарўй, тўлун,руҳбахш; 
Отлар билан: ҳури малак, ҳижрон,
Шеър жанридаги услубий жиҳатдан ихчамликка интилиш белгининг 
мантиқан англашилиши тенденсиясига кенг йўл очади.
Адабиётшунос Ё.Исҳоқов «Сўз санъати сўзлиги» китобида 
ўхшатилаётган нарса ёки ҳодисаларнинг бир-бири билан кай даражада мос 
тушишига қараб ўхшатишларни иккига – ташбиҳи том (тўлиқ ўхшатиш) ва 
тўлиқ бўлмаган ташбиҳга ажратади. 
Ташбиҳ тузилиши ва хусусиятларига кўра эса ташбиҳи сариҳ, 
ташбиҳи машрут, ташбиҳи тафзил, ташбиҳи акс, ташбиҳи тасвият, ташбиҳи 
мусалсал, ташбиҳи киноят, ташбиҳи мўъкад каби кўринишларга эга 
эканлигини айтиб ўтади
87
. Олимнинг фикрича, ташбиҳ энг муҳим бадиий 
санъатлардан бири бўлиб, бир қатор шеърий санъатлар бевосита унинг 
заминида пайдо бўлади. Ташбиҳ бадиий адабиётда фақат сўз ўйини сифатида 
эмас, балки ижодкор ғояларини бадиий ёрқин ифодалашга хизмат килади.
Навоий шеърий асарларида юқорида келтирилгани каби ташбиҳлар 
жуда кўплаб қўлланган. Уларни ташқи ва ички хусусиятларига кўра 
қуйидагича таснифлаш мумкин: 1) очиқ ўхшатишлар (ташбиҳи сареҳ); 2) 
шартли ўхшатиш (ташбиҳи машрут); 3) чекиниш йўли билан ўхшатиш 
(ташбиҳи тафзил); 4) тескари ўхшатиш (ташбиҳи акс); 5) яширинган 
ўхшатиш (ташбиҳи музмар); 6) баробар ўхшатиш (ташбиҳи тасвият); 7) 
кетма-кет ўхшатиш (ташбиҳи мусалсал); 8) киноя – имо-ишора йўли билан 
ўхшатиш (ташбиҳи киноят); 9) таъкид йўли билан ўхшатиш (ташбиҳи 
мўъкад). 
87
Исҳоқов Ё. Сўз санъати сўзлиги. –Т.: Зарқалам, 2006. –Б. 230-236.


83 
Энди 
диққатимизни 
мазкур 
тасниф 
бўйича 
келтирилган 
ўхшатишларнинг луғавий-бадиий хусусиятларига қаратамиз.

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling