Диссертация илмий раҳбар ЧориевТаваккал Равшанович, филология фанлари номзоди, профессор Қарши- 2022


Download 1.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/64
Sana13.04.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1350976
TuriДиссертация
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   64
Bog'liq
ДиссертацияГ Сайидова охирги варианти

2.2. Очиқ ўхшатишлар (ташбиҳи сареҳ) 
Рашидиддин Ватвотнинг «Ҳадоиқ ус-сеҳр фи дақоиқ уш-шеър» асарида 
очиқ ўхшатишлар «ташбиҳи мутлақ» деб аталган. Ё.Исҳоқов «Сўз санъати 
сўзлиги» китобида бундай ўхшатишларни «ташбиҳи сареҳ» деб номлаган. 
Унинг фикрича, ташбиҳи сареҳда бир нарса иккинчи бир нарсага ташбиҳ 
воситалари ёрдамида тўғридан тўғри ўхшатилади
88
. Маълумки, ташбиҳ 
воситалари –дек(-дай) қўшимчаси, каби (киби), сингари, ўхшаш, худди, гўё, 
бамисоли, мисли, андоқки, чу, янглиғ каби сўзлардир. Мазкур ўхшатиш турига 
оид мисолларнинг айримларини қуйида таҳлил ҳамда тавсиф этишга ҳаракат 
қиламиз: 
Кирпикинг тушкан кўнгул ичра хаёлинг, эй парий, 
Гўйиё Юсуф нузул этмиш чаҳи Бобил аро. [ҒС, 41] 
Шоир ушбу байтда ошиқ ҳолатини таъсирли ифодалаш мақсадида уни 
Юсуфга қиёслайди, тўғрироғи, бу пайғамбар билан боғлиқ воқеа-ҳодисаларга 
боғлайди. Маълумки, байтда талмиҳ бадиий санъатини воқелантирган Юсуф 
Яъқуб алайҳиссаломнинг ўн икки ўғилларидан ўн биринчиси бўлиб, Оллоҳ 
таоло унга ўн кароматни ато этади. Булар – чирой, яхши қилиқ, узрҳонлик 
(кечиримлилик), пайғамбарлик, тушни таъбирлаш, тўғри сўзлик, омадлилик, 
яхши оқибат (натижа), мушкулотларни эча олиш, Иброҳим алайҳиссалом 
китоблар шарҳини билмоқлик. Мумтоз адабиётда Юсуф образи одатда 
гўзаллик тимсоли сифатида ва ака-укалари томонидан чоҳга ташлаб 
кетилиши ҳодисаси кўпроқ талмиҳланади. Мазкур байтда ҳам шоир маъшуқа 
киприги гўзаллигига беҳад асир, мафтун бўлган ошиқ ҳолатини Юсуф 
пайғамбарнинг чоҳга ташланиши воқеаси билан ўхшатади. (имловий т) 
88
Исҳоқов Ё. Сўз санъати сўзлиги. –Т.: Зарқалам, 2006. –Б. 233.


84 
Байтда изоҳталаб сўзлардан бири нузул бўлиб, у арабий ўзлашма сўз, 
тушиш, юқоридан пастга тушиш [НАЛ, 471] каби луғавий маънони 
ифодалайди. Ушбу байтдаги Бобил қадимги замонда Ироқда катта шуҳрат 
топган шаҳар номи бўлиб, у шоирнинг айрим шеърларида «Бобул» тарзида 
ҳам қўлланган. Чоҳи Бобил – Бобилдаги афсонавий бир чоҳ, қудуқ. Афсонага 
кўра, худо осмондан инган Ҳорут ва Морут номли фаришталарни шу чоҳда 
азоблаган. Бадиий тилда гўзаллар иягининг чуқурчасини шу чоҳга ўхшатиб, 
«чоҳи бобил» дейилади [НАЛ, 122]. 
Байт тавсифи қуйидагича: “Эй пари, киприк ва хаёлинг кўнглимга 
тушди, уни асир этди, бу гўё Юсуфнинг «чоҳи Бобил»га тушишига 
ўхшайди”. Байтда Юсуфнинг ошиқлик мақоми ўхшаган, «чоҳи Бобил» эса 
ўхшатилган бўлиб, гўйиё (гўё) ўхшатиш воситасидир. Англашиладики, 
Юсуфнинг ошиқлик мақоми ўхшатиш қайдигўйиё (гўё) воситасида тўғридан-
тўғри «чоҳи Бобил»га ташбиҳланган. Бадиий асарларда гўзаллар иягининг 
чуқурчаси одатда «чоҳи Бобил»га ўхшатилганлигини юқорида айтиб ўтган 
эдик. Шоирнинг мазкур байтидаги ўхшатишлар таҳлилидан маълум бўлдики, 
шоир нафақат маъшуқа иягининг чуқурчасини «чоҳи Бобил»га, балки унинг 
кипригини ҳам «чоҳи Бобил»га ташбиҳлаган. Бу байтда очиқ ифодаланмаган 
бўлсада, унинг умумий мазмунида шу хусусият яққол акс этган. Кейинг 
мисрда эса ошиқ ҳолати ўхшаган, зарра эса ўхшатилган бўлиб, 
янглиғўхшатиш воситасидир. Шоирнинг яна бошқа байтларида ошиқнинг 
жисмоний ва руҳий ҳолати жуда тасирли тасвирланган. Масалан:
Ғам туни кўҳи балосидин магар бўлмиш халос,
Ким менингдек кўргузур рухсораи чуи коҳ субҳ. [НН, 345] 
Байтда ифодаланган кўҳи бало бирикмаси «Навоий асарларининг 
изоҳли луғати»да бало тоғи деб изоҳланган. Аёнки, ушбу байтда қўлланган 
форсий рухсора сўзи юзкоҳ сўзи эса сомон маъноларини билдиради. Мазкур 
байтда ифодаланишича, ошиқ чексиз изтироб чекишдан, бало тоғининг 
юкини тортган каби ранглари сомондай сарғайган. Ошиқнинг висолдан 


85 
умидвор ҳолати тонгнинг бўзариб оқариши орқасидан қуёш нурларининг 
олтин (сариқ) рангда кўрина бошлаши билан қиёсланган. Ошиқ тонг ҳам мен 
каби айрилиқ ғамининг балосидан халос бўлибди, чунки сомондай сарғайган 
юзини кўрсатмоқда, дейди. Тоғнинг баланд тўсиқ балосидан халос бўлиши 
қуёшнинг тоғ ортидан чиқиб келишига ишора ҳамда қуёш тунда уфқ ортида, 
тоғлар кейинида банди бўлади, эрталаб яна қутулиб йўлга чиқади, деган 
қадимий тасаввурга вобаста тасвир бу. Навоий субҳ (тонг)ни бир шахс 
сифатида жонлантириб, уни лирик қаҳрамон ҳолати билан қиёслашни давом 
эттирган.
Тасаввуфда бало илоҳнинг имтиҳонлари, солик йўлида учрайдиган 
қийинчиликлар, бало тоғи шунга мувофиқ тариқат йўлида учрайдиган 
имтиҳонларнинг энг оғири демакдир. Мазкур байтда кўҳ ва коҳ (тонг ва 
сомон) сўзларини зид қўйиш (тазод санъати) ҳам бор. Ошиқ ўзининг дарддан 
юзи сарғайганини айтиш билан бирга илоҳий қудрат, зоти азалий ва унинг 
имтиҳон – балоларининг беҳадлиги олдида зарра мисол кичик ва ҳақир 
эканини ҳам таъкидлайди. Шу тариқа, соликнинг мақомот сари 
интилишларидаги иккиланиш, мушкилот ва имтиҳонлар қийинчилиги ҳамда 
уларни енгиб ўтиш учун иродани чиниқтириш иштиёқи акс этади бу байтда. 
Ушбу шеърда ошиқ рухсори ўхшаган, коҳ (сомон) ўхшатилган, -дек (ўхшатиш 
қайди), сарғаймоқ (ўхшаш). 
Эй Навоий, умр ўтар элдек, ўзингни шод тут,
Элга этмак мумкин эрмастур чу суръат кўргузу. [НН, 54] 
Таснифи: “Умрнинг елдек, яъни кўз очиб юмгунча ўтишини, шу 
сабабдан ҳам ҳаётда доимо шод юриш керак, чунки шамолга етиб бўлмайди, 
чунки у ўзидан сурат қолдиради. Ўзинг бахт-саодатга эришгач, элнинг ҳам 
мурод-мақсадга етишишига саъй-ҳаракат кўргиз; билгилким, бойлик, давлат 
ўткинчидир (фонийдир), яхши от эса боқийдир. Бас, яхши от қолдирмакка 
шошил. Бу ўзгарувчан оламда яшар экансан, беқарор оламда қарор топмоқчи 
бўлсанг, ана шуларни ёддан чиқарма, деган фикр ётибди байт тагматнида. 


86 
Шеърда умр - ўхшаган, ел – ўхшатилган, -дек ўхшатиш қайди, ўтмоқ
ўхшашдир. 
Нетти жон топсам висолингдин лабингнинг холидек,
Кўзу зулфингдин неча масту паришонинг бўлай. [НН, 671]
Байтнинг эътиборли томони шундаки, кўз, лаб, хол, зулф тимсоллари 
биргаликда илоҳийликни вужудга келтирган. Ошиқ ёр лабидаги холга ҳаваси 
келади, чунки у васл оғушида, ёр билан бирга. Қанийди мен ҳам шу хол каби 
висолдан жон топсам, яйрасам, муродимга етсам, ҳолбуки мен ёр кўзидан 
маст, зулфидай паришон ҳолман, дейди ошиқ. Хол тасаввуфда ваҳдат 
нуқтаси, яъни зоҳирий олам мушоҳадаси орқали куллиётга етиш, Аллоҳ 
жамоли моҳиятини идрок этишга ишорадир. Бироқ бу ғазалда холнинг ушбу 
маъноси билан реал инсоний гўзаллик белгиси сифатидаги мазмуни 
бирлашган. Бошқача айтганда, реаллик ва рамзийлик, илоҳий маъно дунёвий 
маъно билан бирлашгандир. Шу боис ошиқ хол бўлгиси келади, яъни ёр 
васлига етиб, ваҳдатни исботлашга чоғланади.
Кўзнинг ошиқни маст қилиши унинг жонон жамолининг аёнлашуви – 
кўринишидан беҳуду беҳуш бўлишига ишорадир. Умуман, кўз инсоннинг 
моҳиятини акс эттиради ва кишининг кишига таъсири ҳам кўз орқали кечади. 
Шу боис, маъшуқа кўзи ошиқ дилини ром этувчи қудратга эга. Зулф эса 
паришонлик ва ҳижрон рамзи. Зулф ошиқларнинг юзини беркитади, юз 
моҳият, манба бўлса, зулф, соч эса уни ёпувчи пардадир. Зулф моддий дунё 
касратига ҳам ишора этади. Дунё эса паришонлик, ҳижрон, изтироб жойи. 
Дунёни тўла забт этиб, англаб, юзини очган дарвеш Ҳаққа етади. Шеърда 

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling