Диссертация илмий раҳбар ЧориевТаваккал Равшанович, филология фанлари номзоди, профессор Қарши- 2022


Download 1.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/64
Sana13.04.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1350976
TuriДиссертация
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   64
Bog'liq
ДиссертацияГ Сайидова охирги варианти

2.3.Шартли ўхшатишлар 
Бу турдаги ўхшатишлар мумтоз адабётшуносликда ташбиҳи машрут 
деб номланиб, унда бир нарса ёки ҳодиса бошқа бир нарса ёки ҳодисага 
маълум шарт билан ўхшатилади. Бунда -са қўшимчаси ҳамда агар (гар, ар, 
агарда) каби шарт боғловчилари иштирок этади
89
. Ё.Исҳоқов бундай турдаги 
ўхшатишларга мисол сифатида Алишер Навоийнинг қуйидаги байтини 
келтириб ўтади:
Фалакнинг ойи юзунгга мушобиҳ ўлғай, агар 
Оғзи Суҳову Зуҳалдин юзинда хол ўлғай
90
.
Ислом дини таълимотига кўра осмон ўн икки бурждан – қўй (ҳамал), 
сигир (савр), эгизаклар (жавзо), қисқичбақа (саратон), арслон (асад), бошоқ 
89
Исҳоқов Ё. Сўз санъати сўзлиги. –Т.: Зарқалам, 2006. –Б. 233.
90
Ўша асар, ўша бет.


89 
(сунбула), тарози (мезон), чаён (ақраб), ёй (қавс), тоғ эчкиси (жадий), қовға 
(далв), балиқ (ҳут)дан иборат. Бу ўн икки буржда еттита юлдуз – Зуҳал 
(Сатурн), Муштарий (Юпитер), Миррих (Марс), Шамс (Қуёш), Зуҳра 
(Венера), Аторуд (Меркурий), Қамар (Ой) бўлади. Ушбу байтда келтирилган 
Зуҳал ана шу етти юлдузнинг бири. Суҳо эса ҳулкар тўпламидаги 
юлдузларнинг энг хирасидир (НАЛ, 578). Шоир маъшуқага қарата, юзинг 
кўкдаги ойга ўхшайди, агар Суҳо юлдузи юзида Зуҳал хол бўлса, демоқчи. 
Англашиладики, байтда маъшуқанинг юзи маълум шарт билан осмондаги 
ойга, Зуҳал сайёраси эса унинг юзидаги холга ташбиҳ этилган. Тадқиқот 
натижасида шунга амин бўлдикки, Алишер Навоий бадиий асарларида 
машуқанинг юзи турли хилдаги тимсолларга қиёсланган бўлиб, улар 
орасидаги энг кўп қўлланилгани ой ва гул тимсолларидир
Гар каломингни Масиҳ анфоси дедим, эй ҳабиб,
Айб қилмаким, ғалат гоҳи тушар Қуръон аро. [БВ, 38]
Тавсифи. “Эй ҳабиб, сенинг каломинг (нутқинг) шу қадар жозибали ва 
шу қадар дил тортувчики, у Масиҳ насафи ва нутқига ўхшайди”. Шарқ 
бадиий асарларида Масиҳ нафаси жон-бахш этувчи куч тимсоли сифатида 
тасвирланади. Шоир мазкур байтда айтмоқчи, “айб қилмаким, гоҳи ғалат 
(янглиш, хато, нотўғри) айтарман, Қуръони каримда сени жон бағишловчи 
демоқчи бўламан, бироқ ислом динида Исо Масиҳ пайғамбаргина жон 
бағишлаш қудратига эгадир». Шеърда калом ўхшаган, Масиҳ ўхшатилган, 
анфос ўхшаш, гар ўхшатиш қайди сифатида воқеланган бўлиб лексик восита 
билан ифодаланган 
Қадни ул хуршид аёғинда агар дол этгамен,
Жилвасиға зулф янглиғ ўзни помол этгамен. [НН¸ 404]
Тавсифи: «Жисмимни қуёшнинг аёғига дол қиламан, унинг 
жилваланишига оёқ остида қолиб, эзилган зулфдек ўзимни фидо қиламан». 
Эътибор берилса, хуршид сўзининг охири «дол» ҳарфи билан тугайди. Шоир 
лирик қаҳрамоннинг ҳолатини «хуршид» сўзи охиридаги «дол» ҳарфига 


90 
ўхшатади. Яъни шоир ошиқнинг ташқи ҳолатини «дол» ҳарфининг ташқи 
кўриниши, ёзилиш шаклига қиёслайди. Ҳарф шаклининг эгиклик, букиклик 
белгиси кўчма маъно ҳосил қилиш учун асос бўлган. Мазкур байтда 
ташбиҳнинг ташбиҳи сареҳ (очиқ ўхшатиш) ва ташбиҳи машрут (шартли 
ўхшатиш) турлари қўлланган. Шеърнинг биринчи мисрасида қад ўхшаган, 
дол ўхшатилган, эгиклик ўхшаш, агар ўхшатиш қайди тарзида намоён бўлган. 
Шеърнинг иккинчи мисрасида эса ошиқ ўхшаган, зулф ўхшатилган, помол 
этмоқлик (фидо қилмоқлик) ўхшаш, янглиғ ўхшатиш қайди сифатида келган.
Сунбули зулфи агар ошуфтадур, айб этмаким,
Гул юзида ётқон икки нозанин бемори бор. [ФК, 237]
Шоир ушбу байтида зулф ва кўз тасвирини яратиш учун ҳаракат 
қилган. Ҳайратомуз йўл тутиб, бу икки аъзонинг жонли тасвирини вужудга 
келтириш учун уларни бир-бирига поэтик восита сифатида хизмат 
қилдиради. Биринчи мисрада «сунбул» ва «ошуфта» сўзлари биланоқ 
зулфнинг таърифу тасвирини бериб қўя қолади. Ғазалхон маъшуқа зулфини 
«ошуфта сунбул» сифатида тасаввур эта бошлайди. Лекин унга сунбулий 
зулфнинг паришон ва ғамгинлиги боиси ноаён. Бу ҳолнинг сабабини аён 
этиш, демакки, зулф тасвирини янада кучайтириш мақсадида шоир кўз 
образига мурожаат қилади. Гул чеҳранинг сузук ва мастона кўзларини «икки 
нозанин бемор»га менгзайди. Яна зулф ҳолатини кўзлар аҳволи манзараси 
билан асослайди. Бу иккала мисрадаги тасвир чунонам бир-бирига эш ва 
чамбарчас боғлиқки, уларни бир-бирисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Шоир 
бунда сабаб ва оқибатнинг диалектик таносубига эришган. Шеърда 
зулфўхшаган, сунбулўхшатилган, агар эса ўхшатиш қайдидир.
Гул киби юзунгда тер фард этти ҳушумдин мени,
Гарчи беҳуш элга ҳуш учун муқаввийдур гулоб. [ҒС, 70] 
Тавсифи. «Эй ёр, сенинг гулдек юзингдаги тер томчилари мени 
ҳушимдан фард этди (айирди). Гарчи гулобдек (гул суви, атиргул 
япроқларидан олинадиган хушбўй ичимлик) тер томчиларинг ақлу ҳушидан 


91 
айрилган элни ҳушига келтириш учун уларга муқаввийдур (куч 
бергувчидир)». Мисралардаги поэтик фикрлардан англашилиб турибдики, 
ёрнинг юзи одатий ўхшатиш – гулга, юзидаги тер томчилари гулобга, яъни 
атиргул япроқларидан олинадиган хушбўй ичимликка қиёсланган. Ушбу 
байтда А.Навоий ҳам аньанавий (ёрнинг юзи гулга), ҳам индивидуал (тер 
томчилари гулобга) ўхшатишни воқеалантирганлигини кўришимиз мумкин. 
Таҳлиллар жараёнида аниқландики, шоир бундай турдаги, яъни 
шартли ўхшатишлардан маҳорат билан фойдаланган. Бир нарса ёки ҳодиса 
бошқа бир нарса ёки ҳодисага маълум шарт билан ўхшатилиши 
китобхоннинг диққатини ўзига тортади, унга эстетик жиҳатдан кучли таъсир 
кўрсатади. Шунга кўра шоир шартли ўхшатишларни ўз асарларида қўллашга 
алоҳида эътибор қаратган.

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling