Диссертация илмий раҳбар ЧориевТаваккал Равшанович, филология фанлари номзоди, профессор Қарши- 2022
Download 1.56 Mb. Pdf ko'rish
|
ДиссертацияГ Сайидова охирги варианти
2.5. Яширинган ўхшатишлар
Бундай ўхшатишларда шоир бир нарсани иккинчи бир нарсага қиёслайди. Аммо у зоҳиран шундай иш тутадики, гўё унинг мақсади 94 ўхшатиш эмас, балки маъшуқанинг бирор бир хусусиятини таърифлашдан иборатдек бўлиб кўринади. Аслида эса шоирнинг фикри замирида ўхшатиш маъноси акс этади. Мумтоз адабиётшуносликда бундай ўхшатишлар ташбиҳи музмар деб аталади. Яширинган ўхшатишларга мисол сифатида қуйидаги байтни келтириб ўтиш мумкин: Кўнгилчокни кўзумда ашки рангин элга фош этди, Балиғ захмини фаҳм айларлар эл дарёда қон кўргач. [ББ, 101] Изоҳи: “Ҳажрингда кўнглим чок-чокидан сўкилиб кетди, буни кўзимдан оққан рангин ёшларимдан ҳам билса бўлади, улар буни фош этиб турибди. Ахир дарё юзида қонли сувни кўрган кишилар, балиқнинг жароҳатланганлигини тез фаҳмлаб оладилар”. Байт мисраларидаги фикрлар бир қараганда ўзаро боғланмагандек, бироқ байт мазмунини чуқур англанса, уларни мазмунан муштараклик бирлаштириб туради. Ушбу байтда кўнгил балиғга, чок захмга, кўздаги ашк дарёдаги қонга ташбиҳ қилинган. Бироқ шеър мазмунидан англашиладики, шоир зоҳиран шундай иш тутганки, гўё унинг мақсади ўхшатиш эмас, балки маъшуқанинг бирор бир хусусиятини таърифлашдан иборатдек бўлиб кўринади. Кирпикинг тушкан кўнгул ичра хаёлинг, эй парий, Гўйиё Юсуф нузул этмиш чаҳи Бобил аро. [ББ, 16] Таснифи: “Эй пари, мен сенинг киприкларингга кўнгил бериб сени кўрмоқ хаёл этарман, бу худди Юсуф пайғамбар Бобил чоҳига тушганга ўхшайди”. Ушбу ўринда ҳам ташбеҳ санъати, ҳам талмеҳ санъати қўлланган. Ошиқнинг ёрга кўнгил қўйиши Юсуф пайғамбарнинг Бобил чоҳига тушишига ўхшатиб, талмеҳ саъатини юзага келтирган. Маълумки, Қуръони Каримда «Юсуф» сураси мавжуд бўлиб, «Гўзал қисса» деб таърифланувчи ушбу сурада, асосан, Яъқубнинг ўғли Юсуфнинг бошидан кечирган воқеалари акс этирилган. Сурада оталик ва биродарлик меҳри, ишқ-муҳаббат, туш таъбири, сахийлик ва кечиримли бўлиш каби инсоний хусусиятлар ўз ифодасини топган. Бу сурадан илҳомланган шоир ва 95 ёзувчилар қадимдан «Юсуф ва Зулайҳо» мавзусида қисса ва достонлар яратганлар. Улар ичида Абдураҳмон Жомий, Фузулий, Фирдавсий, Рабғузий, Дурбек каби шоирларнинг асарлари диққатга сазовордир. Аёнки, мазкур ривоятнинг қисқача мазмуни қуйидагича: пайғамбар Яъқубнинг ўн иккита фарзанди бўлган, уларнинг орасида энг доноси, энг гўзали Юсуф бўлган. У туш кўрган ва отасига тушини айтиб берган, аммо Яъқуб ўғлига асло бу тушингни акаларингга айтма, акс ҳолда улар душманлик қилишлари мумкин, дейди. Лекин шунга қарамасдан акалари Юсуфга душманлик қилиб, уни чўлдаги қудуққа ташлаб келадилар, савдогарлар Юсуфни қудуқ ичидан топиб олиб Миср бозорига сотиб юборадилар. Юсуфни кўрган Зулайҳо унга ошиқи беқарор бўлади. Юсуф Зулайҳонинг севгисини рад қилади ва Зулайҳо унга душманлик қилиб, уни зиндонга ташлайди. Юсуф кейинчалик зиндондан чиқиб, Миср вазири бўлади. Қаҳадчилик боис акалари Мисрга бориб қоладилар ва Юсуф уларни таниб қолади. Шу орада Яъқуб фарзанд доғида кўзлари ожиз бўлади. Ниҳоят, йиллар ўтиб ота ва ўғил дийдор кўришишга муяссар бўладилар. Навоийнинг юқоридаги байтида ана шу ривоятга ишора этилган. Байтда киприкка тушган кўнгил – ўхшаган, Юсуф пайғамбарнинг Бобил чоҳига асир тушиши – ўхшатилган, нузул этмоқ – ўхшаш, гўйиё – ўхшатиш қайдидир. Сиймдин баҳман чаман қофини то зол айлади, Қушлар ул сийм остида симурғдек ноёб эрур. [ББ, 182] Маълумки, бадиий адабиётда ноёблик рамзи сифатида, кўпинча, анқо образидан фойдаланилади. Халқда ҳам топилиши имконсиз, қийин бўлган нарсаларга нисбатан «анқонинг уруғи» ибораси ишлатилади. Анқо Қоф тоғида яшайдиган афсонавий қушнинг номи [НАТИЛ, 104] бўлиб, айтилганидек, шеъриятда «топилмас, нодир, ягона» маънолари анқо образи воситасида берилади. Байтда келтирилган семурғ шарқ халқлари оғзаки поэтик ижодидаги афсонавий қуш образи бўлиб, ижобий қаҳрамоннинг 96 дўсти, ҳомийси, ҳимоячиси, ҳамроҳи сифатида тасвирланади ва осмонда учиш, узоқ манзилни яқин қилиш ҳақидаги асрий орзу-умидларнинг рамзий ифодаси ҳисобланади. Дастлаб Эрон мифологиясида пайдо бўлган семурғ қуши «Авесто»да «сенемург» шаклида ишлатилган. Туркий халқларда Семурғ Ҳумо, Анқо, Давлат қуши, Бахт қуши, Марқумомо, Кунтубулғон, Булбулигўё каби вариантларда учрайди. Қадни ул хуршид аёғинда агар дол этгамен, Жилвасиға зулф янглиғ ўзни помол этгамен. [БВ¸ 404] Тавсифи «Жисмимни қуёшнинг аёғига дол қиламан, унинг жилваланишига оёқ остида қолиб, эзилган зулфдек ўзимни фидо қиламан». “Хуршид” сўзининг поёни «дол» ҳарфи билан тугайди. Шоир лирик қаҳрамоннинг ҳолатини «хуршид» сўзи остидаги «дол» ҳарфига ўхшатади. Яъни «дол» ҳарфининг ташқи кўриниши, ёзилиш шаклига қиёслайди. Ҳарф шаклининг эгиклик, букиклик белгиси кўчма маъно ҳосил қилиш учун асос бўлган. Ушбу байтда ўхшатишнинг ташбиҳи сареҳ (очиқ ўхшатиш) ва ташбеҳи машрут (шартли ўхшатиш) турларини учратиш мумкин. Шеърнинг биринчи мисрасидаги қад – ўхшаган, дол – ўхшатилган, эгиклик – ўхшаш, агар – ўхшатиш қайди. Шеърнинг иккинчи мисрадасидаги ошиқ – ўхшаган, зулф – ўхшатилган, помол этмоқлик (фидо қилмоқлик) – ўхшаш, янглиғ – ўхшатиш қайди. Гул киби жисмингға, эй соқий, бинафш ойин тўнинг, Ўйладурким, бодайи гулранг учун соғар бинафш. [НН, 232] Эътиборли томони шундаки, Навоий ғазалларида соқийнинг гул бичимли гўзал жисмига бинафша рангли либос муносиб кўрилади. Соқий тўнининг бу рангда танланиши бежизга эмас. Чунки соқийнинг гул чеҳраси, лаъли лабию, гулдек қомати гулфом май билан, қолаверса, бинафшафом соғар бинафша рангли тўн билан ажиб уйғунликни ҳосил қилади. Шоир ёр, соқий қоматини, жисмини гулга қиёслашининг асосий сабаби гул ўсимликлар ичида энг нафис, энг нозик, ўзидан жуда хушбўй ҳид 97 таратувчилиги билан бошқа ўсимликлардан ажралиб туради. Соқий- «Алишер Навоий асарлари тилининг изоҳли луғати»да май қуювчи, косагул [НАЛ, 109] деган маънода изоҳланган. Тасаввуфда соқий яқин дўст, машуқа, пири комил, Парвардигор, Пайғамбар (Муҳаммад с.а.в)ни англатган. Download 1.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling