Диссертация илмий раҳбар ЧориевТаваккал Равшанович, филология фанлари номзоди, профессор Қарши- 2022
Download 1.56 Mb. Pdf ko'rish
|
ДиссертацияГ Сайидова охирги варианти
2.6. Баробар ёки тенг ўхшатишлар Рашидиддин Ватвотнинг «Ҳадоиқ ус-сеҳр фи дақоиқ уш-шеър» асарида бундай ўхшатишларга қуйидагича тавсиф берилган: «Бу санъат шундан иборатки, шоир ўзидан бир белги ва тасвирланаётган нарсасидан бир белгини олиб, уларни бошқа бирор нарса билан қиёслайди» 92 . Баробар ёки тенг ўхшатишга мисол сифатида қуйидаги байтни келтириб ўтиш мумкин: Анжум ичра оразинг меърож шоми уйлаким, Тушса дурри шабчароғи ҳар тараф шабнам аро. [ББ, 31] Мазмуни: “Эй ёр, юлдузлар ичра юзингни Муҳаммад пайғамбарнинг осмонга арши аълога чиқиши, меҳрож шоми-кўкка кўтарилиш куни деб ўйладим, гар юлдузлар шабнам каби тушса, чароғ каби тунни ёритадиган дур деб ўйладим”. «Навоий асарларининг изоҳли луғати»да байтда қўлланган анжум сўзи юлдузлар [НАЛ, 125], меърож сўзи Муҳаммад пайғамбарнинг осмонга арши аълога чиқиши, меҳрож шоми – кўкка кўтарилиш куни [НАЛ, 299], дурри шабчироғи бирикмаси чароғ каби тунни ёритадиган дур, ярқираб ёниб турган дур [НАЛ, 515] тарзида изоҳланган. Байт мазмунидан англашиладики, шоир ўзидан бир белги ва тасвирланаётган нарсасидан бир белгини олиб, уларни бошқа бирор нарса билан қиёслаб, ташбиҳ санъатини воқелантирган. Тишинг шавқида ғальтонлик аро юз гўшада қолғай, Агар инжу ўзин солса дури ашким қаторинда. [ҒС, 27] 92 Маҳмудов Н., Худойберганова Д. Ўзбек тили ўхшатишларининг изоҳли луғати. –Т.: Маънавият, 2013. –Б. 12. 98 Тавсифи: «Тишинг шавқида юз гўшада юмаланувчи бўлиб қолдим, бу гўё кўз ёшим дури қаторига инжу ўзини солганга ўхшайди». Байтда форсий ғальтон сўзи изоҳталаб бўлиб, у юмаланувчи, юмалоқ луғавий маънони ифодалайди (НАЛ, 751). Байт тавсифидан маълум бўлиб турибдики, шоирнинг кўз ёши ва маъшуқанинг тишлари инжуга ташбиҳланган. Мазкур байтда ташбиҳ узвларидан ўхшаган ва ўхшатилган мавжуд бўлиб, шоирнинг кўз ёши ва маъшуқанинг тишлари ўхшаган бўлса, инжу эса ўхшатилгандир. Шоир ушбу байтда ташбиҳ санъатини воқелантириш учун ўзидан бир белги – кўз ёшини, тасвирлаётган нарсасидан бир белги – маъшуқанинг тишларини олиб, уларни бошқа бир нарса – инжу билан қиёслаган. Натижада, ўхшатишнинг алоҳида бир тури – тенг ўхшатиш (ташбиҳи тасвият)ни юзага келтирган. Лаби шавқи ичимда, юзда қон ёшим, ажаб эрмас. Юзида лаъл ютқоннинг бўлур дерлар асар пайдо. [ББ, 35] Таснифи. «Ажаб эмас, лабинг шавқи ичимдадир, юзимда эса қондек ёшим оқади, бу гўё лаъл (қип-қизил қимматбаҳо тош) ютганнинг юзида из пайдо бўлганга ўхшайди» Шоир ушбу байтда лаб ва қонни лаъл – қимматбаҳо тошга қиёс қилган. Download 1.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling