Диссертация илмий раҳбар ЧориевТаваккал Равшанович, филология фанлари номзоди, профессор Қарши- 2022


Download 1.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/64
Sana13.04.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1350976
TuriДиссертация
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   64
Bog'liq
ДиссертацияГ Сайидова охирги варианти

2.4. Тескари ўхшатишлар 
 
Бундай ўхшатишларда дастлаб бир нарса иккинчи бир нарсага қиёс 
этилади, сўнгра қиёс этилган иккинчи нарса дастлабки нарсага қиёсланади. 
Натижада, дастлабки ўхшаган ўхшатилган, ўхшатилган эса ўхшаган бўлиб 
қолади. Айтиш мумкинки, бу турдаги ўхшатишлар чекиниш йўли билан 
ўхшатишга ўхшайди.Бу кабиўхшатишлар Шарқмумтоз адабиётшунослигида 
ташбиҳи тафзил деб номланган. Муҳаммад бинни Умар Родуёнийнинг 
«Таржимон ул-балоға» асарида бундай ўхшатишлар ташбиҳ ул-марчўъ деб 
аталган
91
. Бундай ўхшатишларда шоир дастлаб бир нарсани бошқа нарсага 
ўхшатади, сўнгра эса ўз ўхшатишидан қайтиб, ўхшатилган (мушаббаҳ)ни 
ўхшаган (мушаббаҳун биҳ)дан устун қўяди. Ё.Исҳоқовнинг юқорида номи 
келтириб ўтилган китобида Алишер Навоийнинг қуйидаги байтлари 
келтириб ўтилган:
Сув кўзгусини боғ аро айларда шитоб, 
91
Исҳоқов Ё. Сўз санъати сўзлиги. –Т.: Зарқалам, 2006. -Б. 233.


92 
Сиймоб қилур эрди таҳаррук била тоб. 
Дай қилди бу сиймобни андоқ кўзгу,
Ким кўзгу анинг қошида бўлғай сиймоб. [ҒС, 642] 
Мазкур байтлар мазмунидан англашиладики, дастлабки байтда кўзгу 
сиймобга қиёсланган, сўнгра эса иккинчи байтда симоб кўзгуга ўхшатилган. 
Натижада, ўхшатилган ўхшаган бўлиб қолган.
Ул қуёштин айру ўртанган ичимда қайғудур,
Кўнгул ичра су кеби қон кўз аро қондек судур. [НН, 118] 
Байт мазмунига кўра ушбу байт ошиқона, яъни ошиқнинг ҳижрондаги 
изтиробларини, кечинма-ҳислар байтлар сирасига киритиш мумкин. Аммо 
зоҳирий маънолари билан ошиқона бўлиб кўринган ушбу байтда орифона 
(тасаввуфий) маънолар ҳам ифода этилади, умуман, Алишер Навоийнинг 
аксар ғазалларида зоҳирий ва ботиний маъно, «дунёвий» ишқ билан «илоҳий 
ишқ», бошқача айтганда, «мажозий» маънолар билан «ҳақиқий» маъно бирга 
қўшилиб, бири иккинчисини тақозо этиб келади. Икки маънолилик, икки 
йўналишли тасвир мазкур ғазалга ҳам хос, шунинг учун унинг шарҳи ҳам ана 
шу икки жиҳатини очиб беришга хизмат қилиши керак. Қуёш (яратгувчи, 
ёр)дан жудо бўлган ошиқнинг юрагини қайғу-аламлар ўртамоқда. Бу ғам- 
қайғулар шу қадар кучлики, кўнгил ичи сувдек қон, кўз ёшлар қондек 
сизилиб оқади. Ушбу шеърда қуёш сўзи яратгувчи маъносида келган.
Бадиий адабиётда қуёш маънавий нур манбаси сифатида муносабат 
мавжуд. Мумтоз адабиётимизда қуёш ҳидоят нурлари манбаи сифатида 
бадиий талқин этилади. Маълумки, мумтоз адабиётимизда етакчи ғояларни 
ўзида касб этган тасаввуф талимотида қуёш образи илоҳий қудрат 
хусусиятларини ифодалаб келганлиги билан эътиборлидир. Шунинг учун 
ҳам аксар мумтоз шоирларнинг ижодларида қуёш образига яратгувчи 
сифатида қаралган. Мазкур байтда қон дастлаб сувга қиёсланган, сўнгра эса 
сув қонгаўхшатилган. Натижада, ўхшатилган ўхшаган бўлиб қолган. 
Юзунг қуёшму экин ё қуёш юзунгму экин


93 
Ки, қайси қайси экан фарқ эмас, нечукки эгиз. [НН, 159] 
Тавсифи: “Эй маъшуқа, юзинг қуёшми ёки қуёш юзингми, буни 
фарқлай олмай ҳайронман ёки улар бир нарсами, шунга ақлим етмай 
турибди.” Байтда ифодаланишича, ошиқ ёрнинг юзи билан қуёшни бир-
бирига ўхшатишга ҳаракат қилади. Уларниниг ҳар бирини бир-биридан устун 
қўймоқчи бўлади, лекин уларнинг ҳар иккаласи ҳам ҳусн бобида тенг, яъни 
эгиз деган хулосага келади. Англашиладики, шоир байтда дастлаб 
маъшуқанинг юзини қуёшга, сўнгра эса қуёшни маъшуқанинг юзига 
қиёслайди. Шеърнинг ботиний мазмунидан шуни билиш мумкинки, ёр юзи 
қуёшнинг ёрқин ва иссиқ нурларидан ҳам устундир. Байтда ўхшатишнинг 
айрим узвлари, чунончи, ўхшатиш қайди ва ўхшаш белгиси ифодаланмаган. 
Бироқ байт мазмунидан ўхшаш белгиси ягоналик ва гўзаллик эканлигини 
англаш мумкин.
Ёшурун қолғайму кўксум жайбидек чок ўлған
Хоссаким, ҳажр илгидин кўксум кеби чок эрди жайб. [НН, 28]
Шоирнинг мазкур байти ҳам ишқий мазмунда бўлиб, унда ҳажрдаги 
ошиқнинг дарду ҳасратлари ўз ифодасини топган. Изоҳталаб сўзлар 
қуйидагилар: жайб сўзи форс тилга тегишли бўлиб, кийимнинг ёқаси ёки 
чўнтак, кисса луғавий маъноларини ифодалайди. Шунингдек, мазкур сўз 
Навоий шеъриятида кўнгил, дил, дилдаги муддао каби мажозий маъноларда 
ҳам истифода этилган [НАЛ, 217]; хоса сўзи араб тилига доир бўлиб, хулоса 
мазмунида қўлланилади [НАЛ, 663]. Шоир байтда дастлаб ошиқ қалбини 
кийимнинг чок бўлган ёқасига, сўнгра эса кийимнинг чок бўлган ёқасини ошиқ 
қалбига қиёслайди.

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling