Диссертация илмий раҳбар ЧориевТаваккал Равшанович, филология фанлари номзоди, профессор Қарши- 2022


Download 1.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/64
Sana13.04.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1350976
TuriДиссертация
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   64
Bog'liq
ДиссертацияГ Сайидова охирги варианти

Таъкид йўли билан ўхшатишларда ўхшатиш воситалари (ёрдамчи 
сўзлар, -дек, -дай каби қўшимчалар) ишлатилмайди, балки ўхшатилган ва 
ўхшалган нарса ҳукму маҳкум (эга+от кесим) тарзида келади. Шунинг учун 
бу ўхшатиш ёпиқ ўхшатиш ҳисобланади. Мумтоз адабиётшуносликда 
ташбиҳи мўъкад деб аталади. Бунга доир мисолни қуйида келтириб ўтамиз:
Қадинг ниҳолики боғи ҳаёт тарфини тутмиш,


103 
Магарки Хизру Масиҳо сую ҳавосида бутмиш. [ББ,182]
Келтирилган байтда маъшуқанинг ҳаёт боғини таърифи тутган 
қаддини мақтаётган лирик қаҳрамон, унинг ниҳолдек қадди Хизр суви ва 
Масиҳ нафасидан нафас олиб, ҳаётбахшлик хислатига эга бўлганлигини 
таъкидлайди. Шеърда қад ўхшаган, ниҳол эса ўхшатилгандир.
Ўқларингға юқти бағрим қониму, эй қоши ё,
Йўқса анда зеб учун ҳар ён бақам пайвандидур. [НН, 112] 
Тавсифи: «Менга отган ўқларинг нега қизил? Уларга менинг 
бағримдан оққан қонлар юққанми ёки уларда бақам (қизил ранг олинадиган 
ёғоч) пайвандларнинг сиёҳи зеб учун сақланиб қолганми?» Байтдаги 
ўқёрнинг кипригига, қайрилганқоши эса араб алифбосидаги йо ҳарфининг 
ёзилиш шаклига қиёсланган.
Ул не кўздурким, эрур нозу карашма жомидин
Бўлса махмур — офат, аммо бўлмоғи усрук — бало. [НН, 23]
Ушбу байтда лирик ошиқ қаҳрамон ёрнинг кўзини таърифлашни 
асосий мақсад қилган. У ёрга таъриф берар экан, унинг беҳад чиройли 
кўзидан лол қолади, нозу карашма нозидан махмур (маст, сарҳуш) бўлади. 
Шу сабабдан ҳам уни офат ва балодир дейди. Аёнки, кўз умумтуркий сўз 
бўлиб, мумтоз шеъриятда маъшуқа жисмининг энг муҳим узви сифатида кўп 
қўлланган. У Навоий бадиий асарларида нафақат тимсол балки образ 
даражасигача чиққан. Мазкур тимсол орқали нафақат ёр-маъшуқа, маҳбуба 
гўзаллиги, балки Оллоҳ ишқи, басират даражаси ҳам ифодаланган. 
Ҳар «алиф» сарв эди, «ҳо» ғунча ву «дол»и сунбул¸
Демайин номаки, бир тоза гулистон топдим. [ҒС, 291] 
Мазкур байтнинг биринчи мисрасида араб алифбосидаги «алиф» 
ҳарфи сарвга, «ҳо» ҳарфи ғунчага ва «дол» ҳарфи сунбулга ташбеҳ қилинган. 
Эътибор берилса, «алиф», «ҳо», «дол» ҳарфлари биргаликда қўшиб ёзилганда 
«Аҳад» сўзи ҳосил бўлади. Аёнки, Аҳад Оллоҳ сифатларидан бири бўлиб, 
унга якка, ягона деган тавсиф берилган. Мазкур байтда ҳарфий санъат 


104 
ташбеҳ яратиш воситаси бўлиб, хизмат қилган. Унда шоир айтмоқчи, «алиф» 
сарвга, «ҳо» ғунчага, «дол» сунбулга ўхшаган бу нома оддий битик эмас
гулистондир.
Кўзунг наргис, узоринг гул, қадинг сарву сочинг сунбул
Бузуғ кўнглум хаёлидин буларнинг турфа боғ ўлмиш. [ҒС, 192]
Ушбу байтда шоир ёрнинг бутун тана аъзоларини таъриф этмоқда, 
яъни кўзини наргизга, узори (юз)ни гулга, қаддини сарвга, сочини сунбулга 
қиёслаб, ташбеҳнинг ташбеҳи мўкад (таъкид йўли билан ўхшатиш) турини 
юзага чақарган. 
Хулоса қилиб айтиш мумкинки, инсон онгидаги бир нарсага хос 
белги, жараённи қиёс натижасида бошқа нарсада кўра олиш, тасаввур қилиш 
қобилияти инсоният ижтимоий-иқтисодий, маънавий тадрижи учун улкан 
имкониятлар берган. Шундай экан, ўхшатиш тафаккурнинг янгиликни 
қидириш ва кашф этиш борасидаги энг муҳим воситалардан бири 
ҳисобланади. Бирор предметга баҳо бериш, чоғиштириш, ўхшаш 
томонларини топиш, мана шу топилган предмет ёки ҳодиса билан 
ўртоқлашиш хусусияти бадиий ижоддаги тасвир воситаларидан бири бўлган 
ўхшатишни келтириб чиқаради. Бадиий тафаккур ҳамиша янгилик топиш 
йўлидан боради. Ўхшатиш мана шу янгиликка элтувчи йўлдир
94
.
Ижодкор ўхшатишлардан, одатда, экспрессивлик (тасвирийлик, 
ифодалилик)ни кучайтириш ёки киноя учун фойдаланади. Ўхшатишлар 
матнга экспресивлик, ёрқинлик, аниқлик, таъсирчанлик берадиган, бирор 
воқеа-ҳодиса, нарсанинг хусусиятларини ёки кишининг фазилатларини 
бошқа воқеа-ҳодисалар ва нарсаларнинг хусусиятлари ёки кишиларнинг 
фазилатлари билан фарқларини ёки ўхшашликларини аниқ ҳамда образли 
ифодалашга ёрдам берадиган бадиий воситадир.
Муайян воқеа-ҳодиса, нарса ёки жонли мавжудод бошқа воқеа-
ҳодиса, нарса ёки жонли мавжудод билан таққосланганда унинг янги, энг 
94
Йўлдошев М. Бадиий матн лингвопоэтикаси. –Т.: Фан, 2008.


105 
характерли хусусиятларини ёрқинроқ аниқлашга имкон беради. Шунингдек, 
ўхшатиш ижодкор учун китобхонга номаълум нарса ҳақида унга маълум 
бўлган нарсалар орқали айтиб беришга имкон берадиган энг самарали, қулай, 
осон усулдир.

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling