Диссертация илмий раҳбар ЧориевТаваккал Равшанович, филология фанлари номзоди, профессор Қарши- 2022
II боб мавзуси бўйича қуйидаги хулосаларга келиш мумкин
Download 1.56 Mb. Pdf ko'rish
|
ДиссертацияГ Сайидова охирги варианти
- Bu sahifa navigatsiya:
- III БОБ. АЛИШEР НАВОИЙ ПОЭТИК АСАРЛАРИДАГИ ЎХШАТИШЛАРНИНГ ЛИНГВОКУЛЬТУРОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ
II боб мавзуси бўйича қуйидаги хулосаларга келиш мумкин:
Алишер Навоий ижодида ўхшатишлар муҳим аҳамиятга эга бўлиб, улар умуминсоний эзгу ғояларни ёйишга йўналтирилган. Аниқландики, шоирнинг шеърий асарларида ўхшатишнинг тузилиши, ички ва ташқи хусусиятларига кўра барча турлари: 1) очиқ ўхшатишлар (ташбиҳи сареҳ); 2) шартли ўхшатиш (ташбиҳи машрут); 3) чекиниш йўли билан ўхшатиш (ташбиҳи тафзил); 4) тескари ўхшатиш (ташбиҳи акс); 5) яширинган ўхшатиш (ташбиҳи музмар); 6) баробар ўхшатиш (ташбиҳи тасвият); 7) кетма-кет ўхшатиш (ташбиҳи мусалсал); 8) киноя – имо-ишора йўли билан ўхшатиш (ташбиҳи киноят); 9) таъкид йўли билан ўхшатиш (ташбиҳи мўъкад) кабилар учрайди ва улар алоҳида тизим сифатида шаклланган. Шоир улардан фикрини аниқроқ, таъсирчанроқ, образли ва мантиқли ифодалаш мақсадида кенг фойдаланган. Улуғ шоир Алишер Навоий шеъриятида ўхшатишлар образлиликнинг ўзагини ташкил этиб, барча бадиий санъатлар тизимида марказий ўринни эгаллаган. Адиб турли-туман ва ўз даври учун янги ўхшатишлар яратиб, ташбиҳ бадиий санъатини юксак даражада ривожлантирди. Айтиш мумкинки, шоир бу билан нафақат ўзбек тили ва адабиётини, балки ўзбек маданияти ва жаҳон ижтимоий, бадиий-эстетик тафаккурини ҳам тараққий эттирди. Шоир ижодий мероси, ундаги битмас-туганмас маъно-мазмун ва юзлаб тимсоллар бўйича кўплаб тадқиқотлар яратилганлиги маълум. Лекин бу улуғ сиймо шеъриятининг ўзига хос очилмаган қирралари ҳали кўплиги ҳам ҳақиқат. Шунга кўра шоирнинг адабий меросини лингвопоэтик аспектда ўрганиш ҳамма замонларда жамиятнинг энг муҳим маърифий-маънавий эҳтиёжларидан бири бўлиб қолади. 106 III БОБ. АЛИШEР НАВОИЙ ПОЭТИК АСАРЛАРИДАГИ ЎХШАТИШЛАРНИНГ ЛИНГВОКУЛЬТУРОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ Ўхшатишлар дастлаб фақат тил ҳодисаси сифатида ўрганилган бўлса¸ кейинги даврларда у инсон тафаккурининг ажралмас бир қисми тарзида ҳам баҳоланиб¸ шу нуқтаи назарлар бўйича ҳам тадқиқ этилмоқда. Шунга кўра¸ кейинги йилларда ўхшатишларни тилшуносликнинг янги йўналишлари―лингвокультурология, социолингвистика, прагмалингвистика ва психолингвистика кабилар бўйича тадқиқ этиш харакатлари кучайди. Тилни, чунончи, ўхшатишларни лингвокультурологик аспектда тадқиқ этган ишлар жаҳон тилшунослигида анчагина миқдорни ташкил этади. Уларда ўхшатишлар тилнинг лингвомаданий бирлиги сифатида қайд этилган 95 . В.Маслова ўхшатишлар хусусида қуйидагиларни ёзади: “Ўхшатилаётган объектларнинг бир-биридан узоқ бўлган турли доираларга мансуб эканлиги ўзида бир-бирини тақазо этувчи қўшимча ассоциацияларнинг бутун бошли занжирини намоён этади, улар ахборотнинг тўлақонли бўлишини таъминлаши билан бирга таъсирчанликни ҳам кучайтиради; ўзаро ўхшатилаётган обектлар воқеликда бир-биридан қанча узоқ бўлса, улардаги таъсирчанлик шунча ёрқинлаша боради. Ўхшатишларнинг эвристик вазифаси яна шунда кўринадики, улар дунё 95 Қаранг: Воробьев В.В. Лингвокультурология: теория и методы. -М.: 1997; Маслова В.А. Лингвокультурология. -М.: Академия, 2000; Красных В.В. Этнопсихолингвистика и лингвокультуролгия. - М.: 2002; Иванова С.В. Лингвокультурологический аспект исследования языкових единиц: Дисс. … д-ра филол.наук. –Уфа, 2003; Алефиренко, Н.Ф. Лингвокультурология: Ценностно-смысловое пространство языка.-М.: Наука, 2010. -288 с.; Арутюнова, Н.Д. Язык и мир человека. -М.: 1999. -896 с.; Волкова, Т.Ф. Сравнения в речи диалектной языковой личности: Дис. канд. ... филол. наук. –Томск: 2004. -237 с.; Евсюкова, Т.Б. Лингвокультурологическая концепция словаря культуры: Автореф. ... докт. фил. наук. – Нальчик: 2002. -42 с.; Колесов, В.В. Язык и ментальность.-Петербургское Востоковедение, 2004. - 240 с.; Колшанский, Г.В. Объективная картина мира в познании и языке.-М.: Наука, 1990. - 103 с.; Лебедева, Л.А. Устойчивые сравнения русского языка во фразеологии и фразеографии: Дис. ... док. филол. наук. - Краснодар, 1999. - 204 с.; Маслова, В.А. Лингвокультурология.-М.: Академия, 2001. 208 с. 107 реалияларини чуқурроқ ва кенгроқ билиб олишга, уларнинг турли ва кўпинча кутилмаган қирраларини англаб олишга имкон беради” 96 . Аёнки¸ лингвокультурологияда ўхшатишлар, метафора, рамз, мифологема, эталон, паремиологик бирликлар, лакуналар, стереотиплар, нутқий этикет кабилар энг асосий лингвомаданий бирликлардир. Улар орасида¸ айниқса¸ ўхшатишлар жуда муҳим ўринга эга. Қадим тарихига эга бўлган¸ ижтимоий-иқтисодий¸ маданий-маърифий жиҳатдан тараққий этган ҳар бир халқнинг тилида ўхшатишлар тизими ўзига хос тарзда шаклланган бўлади. Мазкур ўхшатишларнинг катта бир қисми мифларга¸ анимизмга бориб тақалади. Бу ўхшатишларлар тизими авлодлардан авлодга ўтиб¸ таркиби бойиб боради. Ўхшатишларлар халқнинг ўзига хос анъаналари¸ расм-русмлари¸ урф-одатлари¸ диний эътиқоди ва маданияти билан бевосита боғлиқ тарзда пайдо бўлади. Ҳар бир халқда ўхшатишларлар тизимининг шаклланишига қуйидагилар асос бўлади: мифологик дунёқараш¸ диний эътиқод¸ ижтимоий ҳаёт¸ эстетик қараш¸ географик ўрин¸ маданий-маърифий даража¸ халқ оғзаки ижоди ва илмий-бадиий асарлар ва ҳ.к. Лингвокультурологик тадқиқотларнинг методологик асосларини белгилашда Маҳмуд Кошғарий, Алишер Навоий кабиларнинг тил ҳодисаларини халқнинг ижтимоий турмуши, тафаккури, урф-одатлари, маданияти, маънавияти, дини, аҳлоқи билан ўзаро боғлиқ тарзда ўрганиш хусусидаги илмий қарашлари, аниқроқ қилиб айтсак, назарий ғояларидан кенг фойдаланиш, уларга алоҳида эътибор бериш шартдир. Чунки улар лингвокультурологиянинг тадқиқ методологиясига оид илмий-назарий ғояларни илк марта илгари сурган алломалардир 97 . Тилшунос Д.Худойберганова ўзининг “Матннинг антропоцентрик тадқиқи” номли мақоласида ўзбек тилидаги инсон ҳақидаги турғун 96 Маслова В.А. Человек в зеркале сравнения // htt: / wwwgumer. Info / biblioter – Burs / Linguist / maslova / 06 / php. 97 Саидов Ё., Умурова Х. Лингвокультурологик тадқиқотлар методологияси / Наманган давлат университети илмий ахборотномаси. –Наманган: 2020. -№ 5. –Б. 297-304. 108 ўхшатишларни қуйидаги маъновий гуруҳлар бўйича тасниф қилади: 1. Инсон аъзолари билан боғлиқ бўлган ўхшатишлар (алифдек/сарвдек тик қомат, анордай қизил юз каби); 2. Инсоннинг ташқи кўриниши билан боғлиқ бўлган ўхшаишлар (девдай баҳайбат, ойдай гўзал каби); 3. Инсоннинг жисмоний хусусияти билан боғлиқ ўхшатишлар (аждарҳодай кучли, гулдай нафис каби); 4. Инсоннинг овози билан боғлиқ ўхшатишлар (шердай/арслондай / туядай бўкирмоқ, наъра тортмоқ, бўридай увилламоқ каби); 5. Инсон нутқи билан боғлиқ ўхшатишлар (автоматдай булбулдай сайрамоқ, итдай қопмоқ каби); 6. Инсоннинг ҳарактери билан боғлиқ бўлган ўхшатишлар (итдай садоқатли, мусичадай беозор, тулкидай айёр каби); 7. Инсоннинг ҳолати билан боғлиқ бўлган ўхшатишлар (тошдай қотмоқ, илондай тўлғанмоқ каби); 8. Инсоннинг ҳатти-ҳаракати билан боғлиқ бўлган ўхшатишлар (ёв қувгандай югурмоқ, ўқдек отилиб чиқмоқ каби) 98 . Ўхшатиш китобхонга бадиий асарда ифодаланган фикрни идрок этишга, унинг мазмунига чуқурроқ кириб боришга катта ёрдам беради. У ўқувчида бой образли тасаввурларни вужудга келтиради, тасвирланаётган воқеа-ҳодисалар ёки ифодаланаётган ҳис-туйғуларга нисбатан катта қизиқиш уйғотади. Аёнки, ўхшатишларнинг айримлари кўп қўлланилганлиги натижасида вақт ўтиши билан барқарор бирликка айланган. Бунга мисол сифатида қуён каби қўрқоқ, тулки каби айёр, бўри каби оч кабиларни айтиб ўтиш мумкин. Бундай ўхшатишлар нутқда ҳам, бадиий асарлар тилида ҳам фаол қўлланилади. Эътиборли жиҳати шундаки, юқорида келтирилган ўхшатишлар бошқа халқлар, чунончи, инглиз ва рус халқлари тилларида ҳам айнан мазкур мазмунда ифодаланади. Ўхшатилган - ўхшаганнинг белги ва хусусиятларини таькидлаш, аниқлаштириш, кучайтириш мақсадида асосга нисбатан чоғиштириб қўлланиладиган ўхшатиш компоненти. А.Навоий вадиий асарларида 98 Худойберганова Д. Матннинг антропоцентрик тадқиқи. – T.: Фан, 2013. 109 ўхшатилган отлар, отлашган сўзлар ва отли сўз бирикмалари билан ифодаланади. Download 1.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling