Диссертация илмий раҳбар ЧориевТаваккал Равшанович, филология фанлари номзоди, профессор Қарши- 2022


Download 1.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/64
Sana13.04.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1350976
TuriДиссертация
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   64
Bog'liq
ДиссертацияГ Сайидова охирги варианти

3.3.Араб-ўзбек ҳарфлари билан боғлиқ 
ўхшатишлар 
Ўхшатиш ҳодисасига айланган арабий ҳарфлар мумтоз адабиётнинг 
ғазал, рубоий каби назмий асарларида бадиий тасвир воситаси сифатида 
муҳим ўрин тутади. Ҳарфларнинг кичик шакли мазмунли фикр ифодаси 
учун хизмат қилади. Бу эса шеърда нарса, ҳодиса, мураккаб ҳолатларни 
ихчам, лўнда тасвирлаб, ёрқин образлар яратиш имконини беради. Мумтоз 
адабиёт намояндалари арабий ҳарф шаклларига қиёс усули билан ёндашиб, 
муҳим ижтимоий-сиёсий, маърифий-ахлоқий ғояларни ифодалашда улардан 
маҳорат билан фойдаланганлар. Араб алифбосидаги тўғри, эгри, ёйсимон, 
доирасимон шаклли ҳарфлардан ўхшатишларнинг турли турларини яратишда 
фойдаланганлар. Чунончи, маъшуқанинг тик қомати «алиф», қошлари «ё» 
ёки «нун», сочлари «лом» ёки «жим», тишлари «син», оғзи «мим», кўзлари 
«айн», ошиқнинг эгик қомати эса «дол» ҳарфига ўхшатилган
106
. Бу каби 
ҳарфий ўхшатишлар маъшуқа ва ошиқнинг кўриниши, ҳолатини аниқ ҳамда 
таъсирчан тасвирлашга имкон яратади. Фикримизнинг далили сифатида 
қуйидаги байтга эътибор қаратайлик: 
Эй алифдек қоматинг майли бузулған жон аро
Ганжи ҳуснунг жавҳари бу хотири вайрон аро. [ББ, 37] 
Тавсифи: «Эй маъшуқа, алифдек чиройли қоматинг майли менинг 
синиқ жонимда, ҳуснинг хазинасининг гавҳари эса менинг вайрона 
хотирамдабўлсин». Англашиладики, байтда ёр қомати алиф ҳарфининг 
ёзилиш шаклига ўхшатилган, ташбиҳ -дек ўхшатиш воситаси орқали 
яратилган. Навоийнинг «Бадойи ул бидоя» девонида маъшуқанинг киприги, 
бармоғи ва жонига алиф ҳарфининг ёзилиш шаклига ўхшатилганлигини 
кўришимиз мумкин. Масалан: 
106
Шарипова М. Навоий бадиий асарларидаги литеронимларнинг лексик-семантик ва лингвопоэтик 
тадқиқи: Филол. фан. б. фал. док. (PhD) дисс. –Бухоро: 2020. -133 б. 


131 
Жафо сарлавҳасида қилди алиф машқи кўзунғ ёхуд
Алифдек жонға неш урмоққа сафлар чекти мужгонинг. [ББ, 312] 
Тавсифи: “Жафокорликни одатга айлантирган кўзинг алиф ҳарфини 
машқ қила бошлади, алиф каби тик ва кескир киприкларинг эса жонимга 
найза каби санчилмоқ учун саф тортди”. Байтда алиф ҳарфи воситасида 
ёрнинг кипригига нисбат берилган. Бошқача тарзда ифодаласак, байтда алиф 
ҳарфининг ёзилиш шакли маъшуқа кипригини тасвирлаш учун асос бўлган. 
Эътиборли томони шундаки, шоир мазкур байтнинг биринчи мисрасида алиф 
ҳарфини ўз маъносида қўллаган бўлса, иккинчи мисрада эса уни мажозий 
маънода ифодалашга ҳаракат қилган.
Қади ё декларни зор этмиш ҳилолий жом учун,
Эгма қошингким ўзи рокиъ, ўзи меҳроб эрур. [ББ, 126] 
Изоҳи: «Эй маъшуқа, қадди йо дек эгилган ошиқларингга бир боқ, 
улар ҳилол шакл эгма қошинг учун жон беришга тайёр, уларни бу аҳволга 
солган, авраб, асир қилиб, меҳроб каби мағрур қад кўтарган қошларингдир». 
Байтда «ҳилолий жом» маъшуқанинг қоши маъносини ифодалайди. «Қади ё» 
бирикмасидаги «йо» ҳарфи эса эгилган, букилган қомат маъносида 
қўлланилган Ушбу шеърда қад ўхшаган, «йо» ҳарфи ўхшатилган, -дек 
ўхшатиш воситаси сифатида келган бўлса, эгик ва букиклик ўхшатиш қайди 
сифатида келган. 

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling