Диссертация илмий раҳбар ЧориевТаваккал Равшанович, филология фанлари номзоди, профессор Қарши- 2022


Осмон жисмлари билан боғлиқ ўхшатишлар


Download 1.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/64
Sana13.04.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1350976
TuriДиссертация
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   64
Bog'liq
ДиссертацияГ Сайидова охирги варианти

Осмон жисмлари билан боғлиқ ўхшатишлар. Мумтоз адабиёт 
намояндалари асарларининг аксариятида коинот, унинг инсон руҳияти ва 
тақдири билан боғлиқ лавҳалар, коинотнинг турфа манзаралари борасида 
қарашлар акс этганлигининг шоҳиди бўлиш мумкинки, бу ҳолат мумтоз шарқ 
адабиётининг деярли ҳамма асарларида учрайди. Туркий адабиётнинг энг 
қадимги намуналаридан бири «Қутатғу билиг» асарининг ибтидосида етти 
сайёра, ўн икки бурж ҳақида сўз юритади ва инсоннинг кўк фарзанди 
эканлиги билан боғлайди. 
Қуёш ва ойнинг само ёритқичлари орасида ягоналиги, қиёссиз 
гўзаллиги, қадимдан муқаддаслаштирилгани сингари бир қатор сифатлари 
Навоий ва бошқа туркийгўй шоирлар ғазалиётида бу тимсолларни маъшуқа 
ва унинг узвларига қиёслаш, ташхис, тазод санъатларини қўллаш билан 
ташбиҳ қилинганлар воситасида таъсирчанликни ошириш, мазкур икки 


136 
тимсолни маъшуқанинг истиоравий образига айлантиришга алоҳида эътибор 
қаратилган
107
.
Навоий барча ижодкорлар каби бадиий асарларида коинот ва ундаги 
бурж ҳамда сайёралар ҳақида сўз юритган. Буни шоирнинг қуйида таҳлилга 
тортилган байтлари далиллайди. 
Тўла куб оғзи май, хуршидедур, гўё тенг очилмиш 
Чекарди бу ики хуршид даврин сунъ паргори. [ББ, 145] 
Байтда изоҳталаб сўзлар сифатида куб, хуршид, паргор сўзларини 
белгилаш мумкин. Куб сўзининг ўз луғавий маъноси, шароб сақланадиган 
хум бўлиб, орифнинг кўнгли ва руҳи мутлақ мажозий маъноларда ҳам 
қўлланилади. Хуршид сўзи қуёш маъносини, паргор сўзи ўз луғавий 
маъносида доира чизадиган асбоб (циркул), мажозан эса йўл-йўриқ, чора-
табдир маъносини ифодалайди. Мазкур байтни қуйидагича тавсифласа 
бўлади: «Оғзигача май тўлғазилган хум худди қуёшга ўхшайди, бу гўё 
Оллоҳнинг доира чизғичи бу икки қуёш – фалак офтоби ва май хумининг 
гардишини бир пайтда баравар чизганга ўхшайди». Шоир наздида, май хуми 
билан қуёшнинт тарҳи бир хил, улар бирга бир вақтда яратилган ўхшаш 
нарсалардир. Байтда Навоийнинг тасаввуфий қарашлари ҳам ўз аксини 
топганлигини кузатиш мумкин. Май хумини қуёшга ўхшатиш билан Навоий 
ориф қалби саховатининг бепоёнлигини таъкидламоқчи бўлади, қуёш ўз 
ҳарорати билан оламни мунаввар этгандай ориф қалби ҳам ошиқларнинг 
кемтик қалбини руҳий зиё билан ёритишига ишонади.
Юзинг қурси қамармуҳтож анга мен, 
Гадо андоққи бўлғай нонга муҳтож. [НН, 235] 
Навоий ушбу байтда ҳаётий мисолдан маҳорат билан фойдаланиб, 
гадонинг мунтазам нонга муҳтож бўлиш ҳодисасини байт мазмунига чуқур 
сингдиришга ҳаракат қилган. Шоир мазкур байтда айтмоқчи бўлган фикр 
107
Эшонқулов Ҳ. Самовот - ишқ мазҳари. –Т.: Фан, 2008. –Б. 40-60. 


137 
қуйидагича: гадо бир парча нонга қандай муҳтож бўлса, ошиқ ёрнинг «қусри 
қамар» – ой кулчасига ўхшаш юзига шунчалик муҳтождир. Англашиладики, 
шоир ушбу шеърида ўхшатиш санъатидан жуда синчков ижодкор сифатида 
фойдаланган. Ой кулчаси ва нон ўртасидаги шаклий ўхшашлик байт 
бадиятини таминлаш билан бирга тасвирланаётган воқеа-ҳодисанинг ўқувчи 
кўз ўнгида яққол намоён бўлишига имкон яратган. 
Юзунг давриға ой даврини ташбиҳ эткамен, вақте,
Ки анда хол ила хат фитнайи даври қамар бўлғай. [ББ, 564]
Тавсифи: «Эй ёр, қачон юзинг тузилишини ой шаклига ўхшатаман, 
қачонки сенинг хол ва зулфингнинг шакли қуёшдек бўлса». Шоир ушбу 
байтда ёрнинг юзини ойга, холи ва зулфининг шаклини эса қуёшга 
қиёслаган. «Навоий асарлари тилининг изоҳли луғати»да ой сўзининг 
умумтуркий сўз эканлиги, у гўзал, маҳбуба кўчма маъноларда келиши 
изоҳланган.
Суҳо бўлса шабистонингда толиъ,
Бўлуб нури қуёшдек оламоро. [ҒС, 27] 
Тавсифи: «Гарчи баъзан фақат энг хира юлдуз қоп-қоронғу кечангда 
кўринса ҳамки, Оллоҳ бир кун келиб, қуёш нуридек сенинг йўлингни, 
албатта, ёритади». Айтиш мумкинки, байтдаги фикр тўлиғича кўчма маънода 
қўлланган. Изоҳталаб сўзларга эътибор қаратайлик. Суҳо арабий сўз бўлиб, 
унинг асл луғавий маъноси ҳулкар тўпламидаги юлдузларнинг энг хирасидир 
(НАЛ, 578). Шабистон форсий сўз бўлиб, у қоп-қоронғу кеча маъносини 
ифодалайди. Толиъ эса арабий сўз бўлиб, унинг ой ёки қуёшнинг чиқиши, 
кўриниши; бахт, иқбол, қисмат каби маънолари мавжуд (НАЛ, 612). 
Англашиладики, байтда инсонга энг ёмон ва оғир кунлари ортида Яратган 
унга бахт ато этиб, кейинги ҳаётини нурли кунлар билан безайди, деган 
ижтимоий-тарбиявий, диний-маънавий фикр илгари сурилган. Байтда толиъ 
(бахт) ўхшаган, қуёш ўхшатилган. Бахт мавҳум тушунчаси қуёш нурига 
қиёсланган. Ўхшатишни юзага келтирган грамматик восита эса -дек 


138 
қўшимчасидир. 
Шоирнинг 
бадиий 
асарларида 
мавҳум 
маъноли 
тушунчаларни аниқ предмет, воқеа-ҳодисаларга ўхшатилганлик ҳолатлари 
жуда кўп учрайди.

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling