Диссертация илмий раҳбар ЧориевТаваккал Равшанович, филология фанлари номзоди, профессор Қарши- 2022


Ҳашаротлар билан боғлиқ ўхшатишлар


Download 1.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/64
Sana13.04.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1350976
TuriДиссертация
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   64
Bog'liq
ДиссертацияГ Сайидова охирги варианти

Ҳашаротлар билан боғлиқ ўхшатишлар. Ҳашаротлар табиатнинг 
бир бўлаги ва инсон ҳаётининг ажралмас қисми бўлганлиги учун Навоий 
улардан ўхшатиш унсури сифатида кенг фойдаланган.  
Қошинг ичра риштайи жонимға чирманғон кўнгул 
Анкабутдурки, айлабтур ватан меҳроб аро. [ББ, 40]
Мазкур байтда шоир маъшуқанинг қошини анкабут (ўргимчак)га 
қиёслаган. Шоирнинг қуйидаги шеърида ҳам анкабут ўхшатиш эталони 
сифатида воқеланган:
Белингу лаълинг хаёлоти била кўнглум эрур,
Анкабутким, онинг жон риштасидин тори бор. [НН, 121] 
Бадиий маҳорат туфайли ҳар қандай дағал жисм ёки ёқимсиз жонивор 
нафис образга айланиши мумкин. Навоий ижодида моҳирона фойдаланилган 
шундай образлардан бири анкабут — ўргимчакдир. Аёнки, ўзи тўқиган 
торларда ўрмалаб юриш анкабутнинг ҳаёт кечириш тарзи бўлиб, унинг 
ҳаётини ана шу торларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Шоир ошиқ кўнглининг 
ҳолати билан анкабутнинг ҳаракати, маъшуқа бели билан эса анкабўт 
торлари орасида ўхшашликни тасаввур этади. Маъшуқанинг бели ва лаби 
образларига жон риштаси сифатини бериб, бели ингичкалиги ҳамда лабинииг 
нафис-юпқалигига ишора қилади. Шу йўсинда ошиқ қалбнинг муддаоси 
гўзал ва назокатли тарзда ифодаланади.
Қушлар билан боғлиқ бўлган ўхшатишлар. Қушлар қадимдан то 
ҳозирги кунга қадар инсоннинг хўжалик, маъданий ва маънавий фаолиятида 


125 
муҳим аҳамиятга эга бўлиб келган. Баъзи турлари асосан, овланадиган ёки 
овчиликка оид бўлиб, уларнинг гўшти ва патидан фойдаланилган. 
Қушларнинг айримлари ҳайвонларни тутиш мақсадида овга ўргатилган. 
Мумтоз адабиётдаги қушлар образлари аҳамиятли тимсоллардан саналиб, 
аксарият ўринларда улар инсоннинг руҳияти, илоҳиёт билан яқинлашуви ва 
унга интилишини ўзида мужассам этган. Навоий ижодида қуш номларидан 
булбул, тўти, товус, чуғз (бойқуш), кабутар, парвона, кабки дарий(каклик) 
каби қуш номлари ўхшатишлар учун эталон вазифасида келган бўлиб, 
инсоннинг ташқи кўриниши, руҳий ҳолати, нутқи билан боғлиқ бўлган
ўхшатиш турларини ҳосил қилганлигини таҳлиллар давомида кўришимиз 
мумкин. Масалан: 
Сорғориб қолдим ҳаводис кожиға ҳижрда куни, 
Бир сориғ қушдекки, кундуз қолғай ул қушлар аро. [ББ, 64] 
Ушбу шеър ишқий мавзуда бўлиб, унда ошиқнинг кўчиш куни 
воқеалари изтиробида бир сариқ қуш каби сарғайиб қолган ҳолати 
тасвирланган. Шеърдаги ташбиҳни унинг унсурлари бўйича таҳлил этадиган 
бўлсак, ошиқ сўзи ўхшаган, сариғ қуш сўзи ўхшатилган, -дек ўхшатиш қайди 
(воситаси)дир. 
Жон аро тиғинг кўруб тузди наво,
Тўтиедекким такаллўм айлагай кўзгу кўруб. [ББ, 81] 
Тавсифи: “Ошиқ доимо ёр васлига етишмоқ илинжида бўлади, бироқ 
маъшуқа ошиққа васлини кўрсатишни истамайди, шундай бўлса ҳам ошиқ 
ёрнинг жони ичра ханжарни кўрганда ҳам кўнгил қуши наво айлайди. Унинг 
ҳусну жамолини кўриб, тўтидек сўзлайди”. Аёнки, тўти мумтоз адабиётда 
ширин сўзлик тимсоли сифатида воқеланади. А.Навоий
Жон аро тиғинг кўруб кўнглум қуши тузди наво,
Тўтиедекким такаллўм айлагай кўзгу кўруб. [ҒС, 81]


126 
Изоҳи: «Эй ёр, жоним ичра ханжардек тиғингни кўриб, кўнглим 
қушдек куйлар, сенинг жилваланиш ва ялтирашингни кўриб гўё тўтидек 
сўзларман» .Тўти ушбу байтда ширинсўзлик тимсоли бўлиб келган.
Бадан вайронида ул ҳусн ганжи ҳажридин гоҳи,
Гаҳ ўз ёлғузлуғидин чуғздек тортар фиғон кўнглум. [ББ, 384]
Тавсифи: «Ҳуснинг хазинаси ҳажрида гоҳо бутун таним вайрона 
бўлади, гоҳо ёлғизлигимдан кўнглим бойқушдек фиғон тортади». Маълумки, 
бойқуш ҳусн жиҳатига кўра ўта хунук қушлардан бири бўлиб, халқ наздида, 
ёмонлик, кулфат, ёвузлик тимсолидир. Аслида бу қуш япалоққушлар 
туркумига мансуб бўлиб, тунда ов қиладиган бир турли йиртқич қуш 
ҳисобланади. Шоир мазкур байтда маъшуқанинг ҳусни ҳажрида куйиб, 
ёлғизликдан фиғон чекаётган ошиқнинг айни ҳолатдаги кўнглини чуғзга 
қиёслайди.
Оз-озғина берган сойи гул атри насим, 

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling