Диссертация илмий раҳбар ЧориевТаваккал Равшанович, филология фанлари номзоди, профессор Қарши- 2022


 Табиат ҳодисалари, осмон жисмлари ва жой


Download 1.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/64
Sana13.04.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1350976
TuriДиссертация
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   64
Bog'liq
ДиссертацияГ Сайидова охирги варианти

3.4. Табиат ҳодисалари, осмон жисмлари ва жой 
номлари билан боғлиқ ўхшатишлар 
Табиат 
ҳодисалари 
билан 
боғлиқ 
ўхшатишлар. 
Табиат 
ҳодисаларига ёмғир, шамол, тўфон, зилзила, сел, чақмоқ, булут бўлиши, қор 
ёғиши, камалак чиқиши, сув тошқинлари ва ой тутилиши кабиларни киритиш 
мумкин. Навоий ўзининг ғазалларида табиат ҳодисаларидан эталон сифатида 


132 
фойдаланиб, ташбеҳнинг жуда чиройли, такрорланмас кўринишларини 
яратди.  
Гар Навоий ўхшатур кўкни тутунга, айб эмас,
Чун булутқа урмиш анинг оҳи оташбори ўт. [ББ, 89]
Тавсифи: «Навоий гар осмонни тутунга ўхшатса, бу айб эмас, чунки 
унинг оҳи осмонга алангалатувчи ўт сочиб туради». Шоир айтмоқчи, ошиқ 
оҳидан осмонни тутун қоплади, унинг ўт сочиб турган алангалатувчи 
нолаларидан кўкни булут эгаллаб, осмон умуман кўринмай қолди.(имловий 
т) Байтда кўк (осмон) тутунга ўхшатилган. Шоир байтда муболаға санъати 
заминида ўхшатишни юзага келтирган. Асосида ўхшатиш мазмуни борлиги 
сабаб муболаға образлилик касб этган.
Ишқ даштида қуюндек хоксорингмен, гаҳе
Истасанг ушшоқни, ёд эт бу саргардонни ҳам. [ББ, 395] 
Тавсифи: «Эй ёр, мен ошиқ ишқ даштида сенинг қуюндек 
хокисорингман, гоҳо ошиқларни эсламоқликни истасанг, мен саргардонни 
ҳам эсла». Алишер Навоийнинг ошиқона ғазалларининг лирик қаҳрамони 
ишқ алангасида тобланган шахс – чинакам ошиқ. У гоҳ ўз маъшуқасидан 
мамнун, гоҳида эса унинг ҳаракатларини бевафоликка йўйиб, ундан нолийди. 
У маъшуқасини таърифлаб туриб, айни вақтда ўз аҳволи ва руҳиятини турли 
бўёқларда ёнма-ён ҳолда баён этади, ишқ туфайли хокисор ва саргардон 
бўлганлигини таъкидлайди. Байтда ошиқ ўхшаган, қуюн ўхшатилган, -дек 
ўхшатиш қайди, хокисор эса ўхшаш сифатида воқеланган.
Топмадим гулчеҳралардин шаммае бўйи вафо, 
Эй Навоий, нечаким елдек таку пўй этмишам. [ББ, 379] 
Тавсифи. «Эй Навоий, гул юзли ёрлар олдида ҳар қанча елдек югуриб 
ўтсам ҳам улардан озгина бўлса ҳам бўйи вафо топмадим». Шоир ёрнинг 
ташқи кўринишини тасвирлаётганда уни бути зарринкамар, бути 
сийминбадан, гули суманбар, гулчеҳра, дилбари зебо, кўркабой, лоларух, 
малоҳат гулбуни, маҳрў, моҳи сарвқад, ой, пари лексик бирликлари билан 


133 
ифодалайди, бевафолигини тасвирлаётганда эса унга айёрваш, аҳдшикан, 
бадмеҳр, бевафо, бегонаваш, жафокор, талхгуфтор, тошбағир, шўхи 
бепарво, қотил каби сифатларни беради.
Гаҳе кўз суртаримда, йўқса ҳар ён шодлиғ ашким,
Гул узра қатра шабнамлар кеби сиймин сақоғинда. [ҒС, 45] 
Тавсифи: «Гоҳо сени узоқдан кўрмоқлик учун ҳар тарафдадир шодон 
кўз ёшларим, сен эса гул узра томчи шабнамлардек танинг иягингдадир
менга назар кўзи билан боқмайсан”. Ошиқнинг ҳаётдаги асосий мақсади бир 
бора бўлса ҳам узоқдан ёрнинг жамолини кўриш, бироқ маъшуқа ошиқни 
назар-писанд қилмайди. Шундай бўлса ҳам ошиқнинг кўнгли ўксимайди: 
қачондир ёр васлига етади. Шеърда ёрнинг тани қатра шабнамга қиёсланган. 
Кейинги байтда шоир ёрнинг эгилган қошларини қавси қузаҳ (камон, 
камалак)га, ошиқнинг йиғлагувчи кўзларини булутга ўхшатганини 
кўришимиз мумкин.
Муқаввас қошларингнинг нақшидин гирён кўзум бўлмиш
Булутдекким, бўлур қавси қузаҳлар ошкор андин. [ББ, 448]
Тавсифи: «Сенинг эгилган қошларингнинг нақшини кўриб, менинг 
йиғлаб турган кўзларим булут каби ёшларга тўлди, сенинг камондек 
қошларинг зора менинг ҳолимни сенга ошкор этса». Ошиқ маъшуқанинг 
қошларидан ўзининг абгор ҳолатидан уни хабардор қилишни умид қилмоқда.
Томчидек ашким эмас, кўнглум ўти дафъи учун 
Гаҳ бадан кулбасини қилғали вайрон томадур. [ББ, 149] 
Мазкур байтда эса ошиқнинг кўз ёшлари томчига ўхшатилган.
Невчун елдек йўқ манга меҳрингки, сарву гул уза
Тушса, хору хасни ҳам маҳрум қўймас офтоб. [ББ, 71] 
Тавсифи: “Эй маъшуқа, не сабабдан менга шамолдек меҳринг йўқ, 
дарахту гулнинг танидан чўпу хас тушса ҳам офтоб уни эътиборсиз 
қолдирмайди, аксинча, меҳр беради, ўз нурларини аямайди”. Мазкур байтда 
ошиқ ёрнинг ўзига нисбатан меҳри ва эътибор йўқлигидан арз қилмоқда. 


134 
Ошиқ ҳаётий далиллар орқали ёрини инсофга чақирмоқчи бўлади. Шоир 
маъшуқа меҳрини елга қиёслайди. Байт мазмунидан шоирнинг меҳрни 
офтобга ташбиҳ этганлигини ҳам англаш мумкин.
Барқдек пўямни айб этманг, саломат аҳликим, 
Мундоқ ўтеким туташибдур манга, бўлмас туруб. [ББ, 76] 
Тавсифи: «Тинчлик ва саломатлик аҳли, менинг барқ (чақмоқ, 
яшин)дек югуришимни айб этманг, чунки қандайдир дард, алам ҳамда қайғу 
туташибдики, ўзимни тутиб бўлмас даражада куйиб-ёнаяпман». Байт 
мазмунидан англашиладики, ошиқнинг югуриш ҳолати табиатдаги чақмоқ 
(яшин) ҳодисасига ташбиҳ этилган.
Совурсам кўкка туфроғ дард водийсида, тонг йўқки
Қуюндек буйлаким саргаштамен, гардун эрур боис. [ББ, 99] 
Тавсифи: “Ёрсиз ошиққа тонг йўқ, шу сабабдин у кўкнинг дард 
водийсига хоки тупроғини совуради. Олам ошиқнинг боши узра 
айланганлигидан у қуюндек (шамолдек) саргаштадир, хуши ўзида йўқдир”. 
Шеърда ошиқнинг ички туғёни кучли қуюнга қиёсланган. Бундай 
ўхшатишни шоирнинг қуйидаги байтида ҳам кузатиш мумкин:
Тўлғанурмен ўзлугумдин чиққали, буким зрур
Дард водийсида саргардон қуюндек ҳайъатим. [ББ, 360] 
Алишер Навоий шеъриятида ишқ ва дард бир-бири билан чамбарчас 
боғлиқ, бири иккинчисини доимо тақозо қилиб турувчи тушунчалардир. 
Дард аслида инсон вужудидаги хасталикни англатсада, бироқ у ижод ва ишқ 
оламида ижобий маъно касб этади. Шоир назмидаги «аҳли дард» эса ақлни 
ҳайратга солғувчи туйғулар туғёнидан қалбларида уйғонган жўшқин 
муҳаббат боис ишқ йўлини ихтиёр этган ошиқлардир. 
«Ҳайрат ул-аброр» достонида бу эгизак тушунча пок ниятли 
ошиқнинг маънавий камолотга, поклик оламига етакловчи восита сифатида 
улуғланади. Ҳақиқий ишққа мубтало бўлган ошиқнинг ўзлиги ўзида 
бўлмайди. Бутун ўй-хаёли Оллоҳ васлига етиш. Улар учун асосий масала 


135 
Оллоҳ ва инсон муносабатида. Уларнинг образли тасаввурида ишқ ва комил 
инсон асосий меъзон бўлиб туради. Қуюндек тезроқ Оллоҳ васлига етишни 
истайди. Юқоридаги байт мазмуни қуйидагича: «Бу ким бўлдиким, уни 
кўриб ўзлигимдан кетиб, тўлғанурмен, дард водийсида қуюндек 
саргардонман». Қуюн шамолнинг бир тури бўлиб, оддий шамолдан фарқи у 
кучли уюрма кўринишида содир бўлади. Шоир мазкур байтида ошиқ 
муҳаббатининг даражасини кучли қуюнга менгазади.
Дам тутулғондин ўлар елдек этибмен ўлгали, 
Сурмасун деб кемасин баским нафаслар асролур. [ББ, 148]
Тавсифи: “Ўлим барча инсоннинг бошида бор, у елдек келар экан. 
Нафасим тутилганидан ўлмоқлик учун ётибмен, ўлим кемасини юргизмасин 
деб сўнгги нафасларни сақларман». Мазкур байтда инсон бошига ўлимнинг 
келиши елга қиёсланган.

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling