Диссертация илмий раҳбар ЧориевТаваккал Равшанович, филология фанлари номзоди, профессор Қарши- 2022


 Фитонимлар билан боғлиқ ўхшатишлар


Download 1.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/64
Sana13.04.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1350976
TuriДиссертация
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   64
Bog'liq
ДиссертацияГ Сайидова охирги варианти

3.5. Фитонимлар билан боғлиқ ўхшатишлар 
Шеъриятда фитонимлар, яъни ўсимликлар номи кўчма маънода 
келиши кўп кузатиладиган анънавий поэтик ҳодисалардан биридир. Бадиий 
образни яратиш ёки тавсифлаш учун ўсимлик номларидан фойдаланишда 
унинг маъносини инсонга кўчириш, албатта, ўсимлик ва шахс орасидаги 
маълум ўхшашликларга асосланади. Бундай қиёслашлар эса кўпроқ 
маъшуқанинг ташқи гўзаллигини тасвирлашда қўлланилади.


140 
Гулларнинг бадиий адабиётга рамзий образ сифатида кириб келиши 
қадимги одамларнинг эътиқодлари, илк тасаввур-тушунчалари ва тотемистик 
қарашлари билан боғлиқ
108
. Ҳатто одамларнинг пайдо бўлишига алоқадор 
тасаввурлар гулларга ҳам дахлдордир. Қадимги ҳинд эпосларида ҳикоя 
қилинишича, жаҳондаги энг соҳибжамолларнинг соҳибжамоли маъбуда 
Лакшми гулларнинг маликаси – атиргул ғунчасидан пайдо бўлганмиш
109

Шунга кўра гуллар кўпроқ қиз ва маъшуқага қиёс қилинади.
Гул юзунг шавқида тийғи ишқ ила бўлсам шаҳид,
Бўлғусидур ҳурлар гулгунаси қонлиғ кафан. [ББ, 454-б] 
Ушбу байт ишқий мавзуда яратилган, яъни ошиқ ишқ йўлида шаҳид 
бўлишга тайёр. Шу шаҳидлиги йўлида у ишонадики, мен ошиқ гулдек юзинг 
шавқида ишқ тиғи ила шаҳид бўлсам, ҳур-парилар гулгунаси қонлик кафан 
бўлади. Шеъриятда аёлларни, уларнинг тана аъзоларини гулга менгзаш 
анъанасининг тарихий илдизлари, айтилганидек, фольклордаги тотемистик 
қарашларга бориб тақалади.
Алишер Навоийнинг тимсоллар олами беҳад бой ва ранг-баранг 
бўлиб, унда боғу роғ, бўстону гулистон, гулу лола, сунбулу райҳон каби 
ўсимликлар номи билан боғлиқ барча тушунчалар мавжуд. Албатта, бу 
тимсолларнинг аксарияти Навоийнинг ўз ижодий яратмаси эмас, балки улар 
шоирга қадар ҳам, шоирнинг ўз сўзлари билан айтганда, кўп бор «назм 
силкига тортилган». Навоийнинг буюк ижодкорлиги шундаки, у ҳеч қачон 
анъана билан қаноатланиб қолган эмас, тинмай изланиб, янгича тимсоллар 
яратишга ҳаракат қилган. У, бир томондан, ўзигача мавжуд тимсоллар 
тизимини мукаммаллаштириб, уларга ўзгача руҳ берган, уларнинг янги 
қирралаларинин кашф этган, тасвирий имкониятларини беҳад кенгайтирган 
бўлса, иккинчи томондан, ўзбек мумтоз адабиётида бутунлай янги бўлган 
поэтик тимсоллар тизимини шакллантирди.
108
Алавия. М. ўзбек халқ қўшиқлари.- Т.; Фан, 1995. - 361. 
109
Аминов Б. Этнография оламига саёҳат. - Т.: Фан, 1988. - Б 29-35. 


141 
Шоир 
ижодида 
мукаммаллаштирилган 
тимсоллардан 
бири 
санавбардир. Маълумки, санобар игнабарглилар оиласига мансуб 
қарағайсифатдарахтдир. Унинг танасибағоят тик ва тўғри бўлади. Шунинг 
учун форс ва туркий адабиётда маъшуқа қадди қомати кўпинча сарв, 
суманва шамшод билан бир қаторда санавбарга ҳам нисбат берилади. 
Алишер Навоий ижодида ҳам санавбар бош ўрин тутган кўплаб 
байтлар мавжуд. Шулардан бирини қуйида келтириб ўтамиз:
Гар санавбар тузмамиш сарвинг хилофин кўнглида,
Ер чинор илги билан невчун урар юзига кож? [НН, 323] 
Мазкур байтда ёр қадди санавбарга ташбеҳ қилинган.
Сарву сунбул лоладек қад зулфу юзунг ҳажридин,
Ҳам алиф, ҳам наъл кестим куйдуруб юз эрда доғ. [ББ, 265] 
Изоҳи: «Сарви сунбул лоладек қадинг, зулфу юзинг ҳажридан яна 
тағин ўқ, яна тағин тамға кесдим, ҳар ердин доғ бўлиб куйдирди». Ғазалда 
ошиқнинг жисмини айрилиқ ўқи яралаганлиги, унинг юз жойида ўқ 
парчалари доғ қолдиганлиги тасвирланган. Шоирнинг мазкур байтида алиф 
сўзи ўқ, найза [НАЛ, 79], наъл сўзи эса тақа, этик ёки ковуш товонига 
тақиладиган темир нағал [НАЛ, 443] маъноларида келган бўлиб, унда 
ўхшатишнинг жуда чиройли кўринишлари ифодаланган: ёрнинг қадди сарв 
дарахтига, зулфи сунбулга, юзи лолага ўхшатилган.
Чок этиб эл кўнглин, эттингғунчадек кўнглумгириҳ, 
Очтинг эл кўнглин, агарчи бизни дилтанг айладинг. [ББ, 289] 
Тавсифи: «Эй ёр, эл кўнглини чок (яра) этиб, менинг ғунчадек 
кўнглим тугун эттинг. Гарчи эл кўнглини хушнуд этдинг, бизни эса хафа 
эттинг». Аёнки, мумтоз адабиётда азал-азалдан кўнгил ғунчага қиёсланиб 
келинади. Ғунча сўзи форсий тилга тегишли бўлиб, ҳали очилмаган, 
гулбарглари ҳали ёзилмаган гул ҳамда ўсимликларнинг гул куртаги 
маъносини билдиради. Навоийнинг «Бадойи ул-бидоя» девонида кўп 
ўринларда кўнгилни ғунчага қиёслаганлигини кўришимиз мумкин: То 


142 
ғунчадек оғзинг ғат утуб зулфни очдинг, Қўзғатдинг хирад хайлини ҳар шом 
кўнгулда [НШ, 20]; Ғунчадек кўнглум бир очилғунча сенсиз қон ютар, Таҳ-
батаҳ аъзоси қон боғлаб ёқаси йиртилиб [НШ, 40]; Қайси дамким хотиримға 
чун ўтуб гулзори васл, Ғунчадек кўнглумда ҳижрон юз тикон синдурмамиш 
[БВ, 195] ва ҳ.к. Юқоридаги байтларда шоир маъшуқа кўнглини ғунчага 
ўхшатган бўлса, қуйидаги байтда эса ёрнинг оғзини гунчага қиёслайди:
Ғунчадек оғзики такаллум қилмас, 
Ул оғиз ғунчаси қилмиш ани лол. [ББ, 347] 
Гул юзунг ҳажринда чиқса ўтлуқ оҳим гоҳлар, 
Кўкта гулнори булутлардек кезар ул оҳлар. [ББ, 130] 
Изоҳи: «Гулдек юзинг ҳажрида баъзан ўтли оҳим чиқса, билгилки, 
кўкда оҳ-нолам қип-қизил булутлардек кезади». Ошиқнинг ишқ- муҳаббати 
шу қадар кучлики, ёрнинг гулдек юзинининг ҳажрида ўтли оҳлар қилиши 
кўкдаги қоп-қора булут қип-қизил булутга айланади. Ушбу байтда ташбеҳ 
икки ўринда қўлланган. Яъни маҳбуба юзи гулга, ошиқнинг оҳу нолалари эса 
қип-қизил булутга қиёсланган.
Лоладек юзунг хаёлидин тўла қондур кўзум,
Балки лола жомидек қон ичра пинҳондур кўзум. [ББ, 367] 
Шоир қалби – дард, аниқроғи, илоҳий дард маскани. Мана шундай 
илоҳий дард соҳиби қаламидан эса ўлмас шеърият туғилади. Навоийнинг 
юқоридаги байти ҳам илоҳий дарддан яралган, десак муболаға қилмаган 
бўламиз. Мазкур байтда шоир: “Эй маъшуқа, сенинг лоладек юзинг хаёлидан 
кўзим тўла қон бўлди, балки лола жом (қадаҳ)дек қон ичра кўзим яширинди” 
– деб ошиқнинг илоҳий ишқ ҳолатини таъсирли ифодалаган. Шеърда 
машуқанинг юзи лолага ва ошиқнинг кўзи жомга, кўзидан оқадиган ёш эса 
лоланинг қип-қизил рангига ўхшатилган.
Анинг ниҳол қади титрабон терак янглиғ,
Мен эврулуб бошиға, тортибон сабодек оҳ. [ББ, 506] 


143 
Ушбу байтда шоир ошиқ ва маъшуқанинг ҳолатини тасвирлар экан, 
машуқанинг ниҳолдек қадди терак дарахтидек титраганда, ошиқ ёрнинг 
олдида айланиши, яъни парвона бўлишлигини айтиб, ҳатто сабо (шамол)дек 
оҳлар чекишлигини тасвирлайди. Шоир мазкур байтда ташбиҳ санъатидан уч 
ўринда фойдаланганлигини кўришимиз мумкин: маъшуқа қадди ниҳолга, 
ошиқ қаддининг титраши теракка, ошиқнинг оҳлар чекиши сабога 
қиёсланган. Шоир маъшуқанинг қаддини ниҳолга қиёслайдики, у бунда 
ниҳолнинг нозиклик сифатини эътиборга олган.
Эй орази насрин, сочи сунбул, қади шамшод,
Булбул кеби ҳажрингда ишим нолаву фарёд. [НШ,112]
Тавсифи: Эй, юзи гул, сочи сунбул, қадди шамшод маъшуқа, сенинг 
ҳажрингда кечаю кундуз булбул каби нолаю фарёд қилишдан бошқа менинг 
ишим йўқ”. Маълумки, байтда қўлланган сунбул арабий сўз бўлиб, хушбўй 
қора рангли ўсимлик, мажозий маънода эса севгилининг сочи [НАЛ, 575] 
маъносини ифодалайди. Насрин форсий сўз бўлиб, оқ очиладиган бир хил 
гул [НАЛ, 453]; шамшод ҳам форсий сўз бўлиб, сарвга ўхшаган хушқомат ва 
чиройли дарахт [НАЛ, 690] луғавий маънога эга. Демак, байт тавсифидан 
англашиладики, маъшуқа юзи гулга, сочи хушбўй қора рангли ўсимликка, 
қадди хушқомат ва чиройли дарахтга ўхшатилган. Бу ўринда ораз (юз), соч 
ва қад ўхшаган, насрин (гул), сунбул (ўсимлик) ва шамшод (дарахт) эса 
ўхшатилгандир. Мазкур ўхшатишларнинг грамматик қурилишида ўхшатиш 
воситаси иштирок этмаган.
Бундай типдаги ўхшатишлар катта эстетик қиймат касб этади, 
уларнинг китобхонда завқ уйғотиш даражаси юқори бўлади. Назарда 
тутилган маъно гуруҳи билан боғлиқ ўхшатишга яна бир мисолни қуйида 
келтириб ўтамиз: То кўнгулдин бош чиқармиш ҳар тараф пайконларинг, Қуш 
боласидек бўлубтурким, бўлур темурқанот [НШ, 78]. Байтдаги форсий 
пайкон сўзи мажозий, яъни маъшуқа киприги [НАЛ, 497] маъносида 
қўлланган. Маълум бўладики, шоир маъшуқа кипригини қушнинг боласига, 


144 
яъни қушчага ташбиҳ этган. Шоир ёр кипригини илк парвозга талпинаётган 
қушчага қиёс этади. Бундай оригинал ўхшатишлар шоир шеърларини 
ўқимишли қилиб, уларнинг таъсирчанлигини оширишга хизмат қилган. 

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling