Диссертация илмий раҳбар ЧориевТаваккал Равшанович, филология фанлари номзоди, профессор Қарши- 2022


Зоонимлар билан боғлиқ ўхшатишлар


Download 1.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/64
Sana13.04.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1350976
TuriДиссертация
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   64
Bog'liq
ДиссертацияГ Сайидова охирги варианти

3.2.Зоонимлар билан боғлиқ ўхшатишлар
 
Инсоният азал-азалдан борлиқдаги ҳайвонлар ва жониворлар билан 
жуда яқин муносабатда бўлган. Бунинг муайян сабаблари бор: биринчидан, 
ҳайвонот олами инсонлар учун асосий озуқа манбаидан бири бўлса, 
иккинчидан, улар кундалик ҳаётда ёрдамчи иш кучи вазифасини бажарган ва 
учинчидан, ов қилишда асосий восита ҳисобланган. Айни ҳолат 


120 
инсонларнинг ҳайвонот олами сир-асрорларини азалдан яхши билиб олишга, 
уй ҳайвонларини ўзларига яқин тутишига, уларнинг кўмагидан самарали 
фойдаланишга ёки ёввойи ҳайвонларга нисбатан жиддий масъулият билан 
муносабатда бўлишга, умуман, уларга алоҳида эътибор билан қарашга олиб 
келган. Хусусан, қадимги туркий манбаларда ва бошқа бадиий манбаларда 
бўлгани каби қаҳрамонлар хатти-ҳаракатлари, ҳолатлари, ташқи ва ички 
қиёфасини гавдалантиришда, уларнинг тенгсиз куч-қудрат соҳиблари 
эканликларини образли ифодалашда тематик жиҳатдан хилма-хил бўлган 
лексик бирликлардан кенг фойдаланилади. Мумтоз адабиётда, айниқса, 
зооним номларининг яширин ўхшатиш асосида қўлланиши кенг тарқалган 
бўлиб, улар мазмун ва моҳиятига кўра қадимги туркий ёзма манбаларда 
учрайдиган бу типдаги бадиий ифода воситалари билан муштараклик касб 
этади. Зеро, бизгача етиб келган ёзма манбаларнинг гувоҳлик беришича, 
зоонимлар туркий халқлар турмушида ва бадиий ижодида метафорик 
қўлланилиши туфайли шахснинг тенгсиз куч-қудратини, жасоратини 
ифодаловчи восита бўлиб қўлланган. 
А.Навоий бадиий асарларида энг ўхшаптиш эталони бўлиб келган 
сўзлардан бири ит сўзидир мазкур ўхшатиш эталони шахснинг субьектив 
муносабатини ифодалашда энг фаол қўлланилади. Характерли томони 
шундаки, ит сўзи ўзбек тилида эталон бўлиб келган ўхшатишлар сони ўндан 
ортиқ бўлиб, уларнинг барчаси инсонга нисбатан қўлланган. Бунинг 
сабаблари сифатида қуйидагиларни айтиб ўтиш мумкин: 
1. итни осонлик билан қўлга ўргатиш мумкин, унинг табиатида 
мослашувчанлик жуда кучли. Шунга кўра, ит қўлга ўргатилган энг дастлабки 
хонаки ҳайвон бўлиб ўзбек халқининг турмуш тарзида муҳим ўрин тутади.
2. ит мумтазам равишда инсонларнинг кўз ўнгида бўлганлиги , 
инсонларнинг кўз ўнгида бўлганлиги , инсонлар уларнинг кайфияти, 
ҳаракати ва табиатидан яхши хабардор еканлиги сабаб итга хос хусусиятлар 
кўчма маънода инсонга кўчирилган. Шу ва бошқа сабабларга кўра ит 


121 
сўзининг мажозий маънода қўлланиши кўп кузатилади.Ит вафодорлик ва 
содиқлик тимсоли сифатида А.Навоий бадиий асарларида кўп учрайди. 
Телба итдекдур Навоий ул паривашсиз, не тонг,
Оғзидин гар ўт сочиб, аъзоси гардолуд эрур? [ББ, 125]
Тавсифи: «Бу қандай тонг бўлдики, Навоийнинг ёнида паридек ёри 
йўқдир, шул сабабдан у телба итга ўхшаб қолди, агар у оғзидан ўт сочса, 
бутун борлиғни чанг босгандек бўлади». Аёнки, ит азалдан вафодорлик ва 
садоқат тимсоли ҳисобланади, ҳеч қачон эгасига хиёнат қилмайди. Шоир 
ушбу байтда ўзини ёрга нисбаттан ит каби вафодор ва садоқатли эканлигини 
ифода этишга ҳаракат қилган. Маълумки, Шарқ мумтоз адабиётида, чунончи, 
тасаввуф адабиётида ит вафо, садоқат ва фидойилик тимсоли сифатида 
улуғланган. Бунга доир кўплаб ҳикоятлар яратилган, назмий асарлар ижод 
этилган. Шундай ҳикоятлардан бирини келтириб ўтишни лозим деб 
ҳисоблаймиз: “Тасаввуф йўлига кирган Абу Усмон Мағрибий бу йўлга 
киришликнинг ибтидосини шундай шарҳлаган экан: унинг бир ити бўлиб, шу 
ити билан мунтазам овга чиқар экан. Кунлардан бир кун у ёғоч косасига сут 
қуйиб, ичмоқчи бўлибди. Буни кўрган ит инграна бошлабди. Мағрибий 
косадаги сутни ичмай ерга қўйибди. Кўп вақт ўтмай косани яна қўлига 
олибди. Бу гал ит қаттиқроқ вовуллаб, унга ҳамла қилибди. У косадаги сутни 
ичмасдан ерга қуйибди. Учинчи марта ҳам шу аҳвол такрорланибди. Шунда 
сутни итнинг ўзи ичибди ва кўп вақт ўтмасдан ит шишиб ўлибди. Аён 
бўладики, илон ул сутдин ичиб, заҳарни унга тўккан экан. Итдан ул вафо 
кўргачки, ўзини манга фидо қилди деб, ўзининг шу вақтга қадар қилган 
гуноҳларининг кечирилиши учун тавба қилибди ва тариқат йўлига 
кирибди”
104
.
Эътиборли томони шундаки, Навоий назмий асарларида ошиқнинг 
телба итга ўхшатилиши кўп кузатилади. Шоир ошиқнинг ишқ дардида куйиб 
104
Ҳаққул И. Тасаввуф ва шеърият. Тошкент: Ғ.Ғулом номидагиАдабиёт ва санъат нашриёти, 1991. 183 б. 


122 
ёниши ҳолатини итнинг доим тентираб юриш ҳолатига қиёслаган. Буни 
шоирнинг қуйидаги байтида кузатиш мумкин:
Бўлубмен ул париваш фурқатидинтелба ит янглиғ,
Қаён юзлансам, эй аҳли салоҳ, айланг ҳазар мендин. [НН, 462]
Тавсифи: «Ул паридек ёрим фурқатидан телба итга ўхшаб қолдим, Эй, 
зуҳду тақводорлар аҳли, қаерга юзлансам, мендан ҳазар қилинг, мендан 
қочинг». Ушбу байтни тасаввуфий мазмунда изоҳлайдиган бўлсак, ёр 
Оллоҳдир, ҳақиқий ишққа мубтало бўлган ошиқ оддий инсонларга 
ўхшамайди. Унинг бутун ўй-хаёли Оллоҳ васлига етиш ҳисобланади. Шу 
сабабдан ҳам оддий инсонлар ошиқни телба ит ёки девона-жинга ўхшатган. 
Ҳатто улар ошиқни кўрганда ҳазар қилиб қочишган. Мазкур байтда 
ўхшатишнинг поэтик муносабатига кўра ачиниш маьноси ифодаланган.
Бордилар аҳбобу мен йиғлармен ўз аҳволима, 
Корвондин қолғон ит янглиғки, қилғай нолалар. [ББ, 134]
Алишер Навоийнинг «Лисон ут-тайр» достонида тасвирланишича
фазилатлари олий ҳақшунос зот ўзига қиёс излайди. Лекин ҳар не бирлаким 
қиёсламасин, сарву гул қошидаги хору хасдек улардан ўзини паст 
ҳисоблайди. Кунлардан бир кун шу хоксор ва ҳақсевар кишининг кўзига 
хаста ит кўриниб қолади. Ўзини шу хаста итга тенглаштирмоқчи бўладию, 
беихтиёр кўзларидан ёш оқиб, нола қилади. Унинг бу ҳолатини кўриб 
фаҳмлаган ит ҳам унинг олдидан йўл солиб, ўтиб кетади.
Шоир юқоридаги байтда: «Дўсту биродарларим мени тарк этди, шу 
сабаб мен ўз аҳволимга оҳу нола қиламан. Менинг бу ҳолатим карвондан 
ортда қолиб, адашган итга ўхшайди» деган фикрни ифодалайди. Мазкур 
байтда ҳам ошиқ итга қиёсланган бўлиб, шоир бу билан ўзининг Оллоҳ 
олдида доимо вафодор, содиқ ва фидойи эканлигини таъкидлайди.
Қомати ҳажрида ҳар ён ёрадин қонлиғ кўнгул
Бир кийикдекдурки, ўқ захми била бўлмиш фигор. [ББ, 150]


123 
Ушбу байт мазмунида ошиқ ёр қоматининг ҳажрида кўнгли қон 
бўлиб, ярадан тўлганлиги ифодаланган. Унга яна етмагандек ёрнинг 
қоматини эслаб, энди уни қоматини кийикка қиёслайди. Бу сафар ошиқнинг 
кўнгли ўқнинг зарбидан дард тортгандек, алам кўргандек бўлишини 
айтмоқда. Мумтоз адабиётда азалдан шоирлар томонидан ёрни кўкларга 
кўтариш, ошиқни эса тескариси, яъни ошиқ ёр ҳажрида кўп жабр-ситамлар 
тортганлигини тасвирлашдан иборат бўлган. Шеърда машуқа қомати
ўхшаган, кийик -ўхшатилган, -дек – ўхшатиш қайди.
Дури ишқингни то топмиш, агар чок ўлса сар-тосар,
Гуҳар ютқон балиғ янглиғ дам урмас безабон кўнглум. [ББ, 384]
Ушбу байтда шоир ошиқнинг кўнглидаги барча дард-аламлар ва 
ишқий кечинмаларни ёрига айтишини истаётганлигини, бироқ унда шу 
истакни амалга оширишга журъат етишмаётганлигини айтиб, ошиқнинг бу 
ҳолати худди гавҳар ютиб нафас олишга қийналаётган балиққа ўхшаб 
қолганлигини тасвирлайди. Кейинги байт олдинги байтнинг давомидек, яъни 
ёрнинг дарду меҳнат ўқи, айрилиқ ҳижронида ошиқнинг бағри сувдек бўлди, 
ўзи сув юзасидаги балиғдек эзилиб адо бўлганлигини тасвирлайди.
Ҳажридин бағрим сувдур, ул сув аро болиғ киби 
Дарду меҳнат ўқидин бир неча пайкондур манга. [ББ, 55]
Йилон киби, не ажаб, ганж асрағон кишининг 
Ҳамиша комида гар заҳр эрур, танида шиканж. [ББ, 99]
Тавсифи: «Ҳаётда фақат бойлик тўплаган кишининг илон каби оғзида 
заҳар, танасида қийноқ бўлади». Маълумки, байтда қўлланган ганж форсий 
сўз бўлиб, олтин, кумуш каби қимматбаҳо ашё тўплами, хазина, тўпланган 
бойлик [НАЛ,155] луғавий маънони ифодалайди. Шиканж ҳам форсий 
бўлиб, қийноқ [НАЛ, 696] маъносига эга. Тарбиявий аҳамият касб этган 
мазкур байт мазмунидан англашиладики, ганж ўхшаган, йилон ўхшатилган. 
Шоирнинг ушбу байти ҳаётий хулосалар асосида яратилган, яъни бутун 


124 
ҳаёти давомида фақат молу дунё тўплаган, инсонларга яхшилик қилиш, 
эзгулик улашишни умуман ўйламаган инсоннинг илонга ўхшатилиши 
тасвирланган. Бундай инсонлар доимо бировларга азият ва ранжу азоб 
етказишни мақсад қилишади, уларнинг тилидан ширин сўз эмас, илон каби 
заҳар чиқади. Аёнки, илон йиртқич ҳайвонлар турига киради. Атрофидаги 
жонзотларга мунтазам зарар етказиб туради. Ушбу байтда илоннинг шу 
хислати ўхшатиш сабаби бўлиб келган.

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling