Диссертация илмий раҳбар ЧориевТаваккал Равшанович, филология фанлари номзоди, профессор Қарши- 2022
Download 1.56 Mb. Pdf ko'rish
|
ДиссертацияГ Сайидова охирги варианти
“-ча бор”, “-ларча бор” воситаси ҳам А.Навоий бадиий асарларида
ўхшатиш ифодалайди. Маълумки, “-ча”, “-ларча” аффикслари предмет маъносини билдирган сўзларга қўшилиб, уларнинг белгиси, ҳаракати ва ҳолатини ўхшата олади. А.Навоий бадиий асарларида улардан сўнг бор сўзининг келтирилиши ўхшатишга чамалаш маъносини беради. Гар Навоийға Сулаймон мулкича бордур не тонг, Буки Билқиси замон назмини таҳсин айламиш.[ҒС, 209] Ёки 77 Заррани хуршидча равшан тамаъ қилғанча бор, Заррача меҳр этмак ул хуршид сиймодин тамаъ.[ҒС, 236] Хуллас, Алишер Навоий бадиий асарларида ўхшатишлар -га ўхшагай, - га монанд, -ға монанд, -а монанд, “-ча боркаби морфологик-лексик воситалар билан ҳосил қилинади. Ўхшатишлар морфологиклексик воситалар билан ҳосил қилинганда, морфологик узв ҳам, лексик узв ҳам ўхшатишни семантик жиҳатдан юзага чиқариш учун хизмат қилади. Воситаларнинг турлича қўлланилиши улар ҳосил қиладиганмаъно оттенкалари ранг-баранглигини таъминлайди. Умуман олганда , морфологик ҳам лексик-морфологик воситалар А.Навоий бадиий асарларидаги ўхшатишларда маъно кўчишининг предикатив тарзда воқе бўлишини таъминлаш учун хизмат қилади. Ўхшаш. Маълумки, асос тимсолга бирор белгисига кўра ўхшатилади. Асос ва тимсол ўртасидаги ўхшатишга сабаб бўлган умумийлик белгидир Ўхшаш. турли дабиётларда турлича ном билан аталади. А.И.Ефимов уни қиёслаш асоси 75 , И.Т.Ёрматов ўхшамиш 76 , Ё.Исқоқов важни ташбеҳ 77 , Н.Маҳмудовқиёс асоси 78 , М.Мукаррамов ўхшатма белги 79 , А.Рустамов ўхшамиш 80 , Д.С. Худойберганова ўхшатиш асоси 81 , А. Ҳожиаҳмедов важҳиташбеҳ 82 А.Фитрат ўхшаш 83 . деб атайди. Биз бу узвни А.Фитрат каби ўхшаш деб аташни лозим топдик. Баъзи муаллифлар ўхшатишда ўхшаган ва ўхшатилгангина муҳим узв санаб, белгига етарли эътибор бермайдилар. Н.М. Маҳмудов бунга жавобан “Тўғри, қиёс асоси кўп ҳолларда эксплицит ифодага эга бўлмаслиги мумкин, бу қиёс асоси йўқ дегани эмас. У барибир имплицит ифодаланган бўлади, акс 75 Ефимов А.Ф. Стилистика худойжественной речи. – М.: Просвещение, 1961. 76 Ёрматов. Ўзбек халқ қаҳрамонлик эпоси поэтикаси: Филол. фан. док. ... дисс. автореф. –Т.: ТАИ, 1994. 77 Исҳоқов Ё. Сўз санъати сўзлиги. -Т.: Зарқалам, 2006. 78 Маҳмудов Н. Ўхшатишлар – образли тафаккур маҳсули // Ўзбек тили ва адабиёти. – Т., 2011. – № 3. – Б. 19-24. 79 Мукаррамов М. Ўзбек тилида ўхшатиш. –Т.: Фан, 1976. 80 Рустамов А. Сўз хусусида сўз. – Тошкент.: Ёш гвардия, 1987. 81 Худайберганова Д. Ўзбек тилидаги бадиий матнларнинг антропоцентрик талқини: Филол. фан. д-ри ... дис. автореф. – Т.: 2015. 82 Ҳожиаҳмедов А. Шеърий санъатлар ва мумтоз қофия. -Т.: Шарқ, 1998. 83 Фитрат. Адабиёт қоидалари. Танланган асарлар. V жилдли. –Т.: Маънавият, 2006. -IV жилд. –Б. 11-88. 78 ҳолда, қиёсий қурилма маънога ега бўлмайди”, - дейа ҳақли эътироз билдиради. 84 А.Рустамов ҳам “ўхшамишнинг муҳимлиги шундаки, ўхшатишнинг муносиб ва номуносиблигини ўхшамиш белгилайди”, - дея алоҳида таъкидлайди 85 . И.Т Ёрматов “Грамматик ифодага ега бўлмаган ва ўқувчи (тингловчи) томонидан мантиқан англанадиган ўхшамиш (актант) моҳиятини ўхшатилмиш билан ўхшовчи ўртасидаги нисбат белгилайди.... Улар ўртасидаги нисбат меъёрида бўлса, актант мантиқан англашилаверади”, - деб кўрсатади 86 . Юқоридаги фикрлардан кўриниб турганидек, ўхшатишларда ўхшашнинг алоҳида ўрни бор. Биз ушбу фикрларга тўлиқ қўшиламиз. Бизнингча, ўхшаш ўхшатишдаги муҳим мантиқий далолат вазифани ўтайди. Шу боисданҳам биз ўхшашни муҳим узвлардан бири сифатида ўрганамиз. А.Навоий бадиий асарларида ўхшаш лексик бирликлар орқали ифодаланса ҳам, ифодаланмаса ҳам мантиқан англашилаверади. Сочингқоронғутун, эйсарвқаддиширинлаб, Юзунгтунўртасидажилваайлаганкавкаб. [НШ, 34] Ушбу байтдаги ўхшатиш қурилмасида сочнинг қоронғу тунга ўхшатилиши қоралик белгиси асосида, қадди қоматнинг сарвга ўхшатилиши тиклик белгиси асосида, юзнинг эса кавкаб (юлдуз)га ўхшатилиши гўзаллик ва равшанлик белгилари асосида еканлигини англатади. Ўхшатишдги асос ва тимсол ўртасидаги нисбатни янада ойдинлаштириш, таъкидлаб кўрсатиш зарур бўлган ҳолларда қурилмада белги узви иштирок этади. Олдинроқ белги иштирок этмаган ўхшатишларни тўлиқсиз ва белги иштирок этган ўхшатишларни тўлиқ ўхшатишлар деб кўрсатган эдик. 84 Маҳмудов Н. Ўзбек тилидаги содда гапларда семантик-синтатик асимметрия. – Тошкент: Ўқитувчи, 1984 85 Рустамов А. Сўз хусусида сўз. – Тошкент.: Ёш гвардия, 1987. 86 Ёрматов. Ўзбек халқ қаҳрамонлик эпоси поэтикаси: Филол. фан. док. ... дисс. автореф. –Т.: ТАИ, 1994. 79 Биз қуйида тўлиқ ўхшатишлардаги лексик бирликлар орқали ифодаланган белги хусусида сўз юритамиз. А. Навоий бадиий асарларидаги биз ўрганиб чиққан ўхшатишларнинг қарийб бешдан бир қисми тўлиқ ўхшатишлар бўлиб, уларда белгини ифодаловчи лексик бирликлар қўлланилган. А. Навоий бадиий асарларида асос ва тимсол учун умумий белги сифатида кўп қўлланилган лексик бирлик “оҳу нола чекмоқ” феълидир. Бу феъл гап қурилмасидаги вазифасига кўра турли функционал формаларда, шахс ва замон кўрсатгичлари билан келади. Дегасен, мискин Навоий ноласин булбул киби, Кеча ул ой кўйида афғон эрур афғон уза.[НН, 509] Жону кўнглум ноласидин икки ҳақгў қуш киби Эй сабо, ул гул ҳаримиға мажолинг борида. [ББ, 486] Не қовмоғки уйғонмади, гарчи туз, Тонг отқунча мен ит киби нола қилдим. [НН, 397] Чиқарғач ул маҳи маҳмилнишин ораз ниқобидин, Жарасдек нола айлармен кўнгулнинг изтиробидин.[НН, 360] Ушбу мисраларда шоир ошиқнинг оҳу нола чекиши биринчи байтда булбулнинг оҳу нола чекишига, иккинчи байтда икки ҳақгў қушга, учинчи мисрада итга ва сўнгги мисрада эса жарас (қўнғироқ) нола қилишига ўхшатган. Асос ўзича булбулга, икки ҳақгў қушга, итга ёки қўнғироққа ўхшамайди. Асос ва тимсол ўртасидаги оҳу нола чекиш белгиси ҳар икки предметнинг ҳаракати ҳақида сўз кетганда умумийлик касб этади. А. Навоий бадиий асарларида “оҳу нола чекмоқ” феълидан ташқари тўлғанмоқ феъли ҳам асос ва тимсол учун умумий белги сифатида қўлланилади. 80 Кечаким зулфунг хаёли кўнглум ичра айланур, Тонгға тегру заъфлиқ жисмим йилондек тўлғанур.[НН, 342] Шеърдамашуқанинг зулфи кечга қадар ошиқ кўнгил хаёли ичра айланди. Тонгда эса ошиқнинг хаста жисми илондек тўлғониб чиққани таъкидламоқда. Ушбу байтда тўлғониш лирикм қаҳрамоннинг “безовталиги”, “саросима” ҳолатини ифодалаган. Бундай мазмундаги байтларни А. Навоий ижодида кўплаб кўришимиз мумкин.Масалан: Ўтда қилдек тўлғаниб, куйганда ул юз шавқидин, Нечаким тоб урди жисми нотавоним, ўртадинг.[ҒС, 498] Кейинги мисолимизда эса “тўлғанмоқ” феъли машуқанинг икки зулфининг тўлғонма ҳаракати икки ҳиндунинг нағма қилишига ўхшатилган. Икки зулфунг тўлғанур ҳар дам сабо таҳрикидин, Икки ҳинду нағма бирла зоҳир эткандек усул. [ҒС, 145] “Титрамоқ” феъли машуқа ва терак учун умумий бўлган хатти- ҳаракатлардир: Анинг ниҳол қади титрабон терак янглиғ, Мен эврулуб бошиға, тортибон сабодек оҳ. [ББ, 506] “Куймоқ” ва “ўртанмоқ” феъллар ҳам белги вазифасида келиб, икки предмет учун айни пайтда умумий бўлган хатти-ҳаракатни ифодалайди. Очқил ўтлуғ оразинг, эй шамъким, парвонадек Ўртанай бошинг уза бир неча қатла айланиб. [ББ, 83] Ламъайи рухсоридин парвонадек куйсам, не тонг, Менки йиллар ул малоҳат шамъи саргардонимен.[НН, 449] “Очилмоқ” ва “оройиш бермоқ” феъллари белги вазифасида келиб, лирик қаҳрамоннинг кўнгилнинг кўтарилишини гулнинг очилишига, машуқанинг ўзига оро бериши луъбат (қўғирчоқ)га ўхшатилган. Юзу оғзинг ғамидин кўз ёшим Чун оқиб, гул очилиб, ғунча бутуб.[ҒС, 56] 81 Чарх золиким ўзин луъбатдек оройиш берур, Қочқил андинким, эмас луъбат, эрур ҳақ лаънати. [БВ, 457] А.Навоий бадиий асарларида белгининг сифатдошлар билан ифодаланиши кам бўлса-да учраб туради: Ул ўтлуғ чеҳра давринда муанбар зулф эрур ҳар ён, Тажалли барқидин куйган малойик шаҳпари янглиғ. [БВ, 220] Фироқ кожлари бирла, ваҳки, не ўтлар Download 1.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling