Диссертация илмий раҳбар ЧориевТаваккал Равшанович, филология фанлари номзоди, профессор Қарши- 2022


Download 1.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/64
Sana13.04.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1350976
TuriДиссертация
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   64
Bog'liq
ДиссертацияГ Сайидова охирги варианти

Асос лексик-семантик мавзуси жиҳатидан: 
а) образ шахсини (ёр, машуқа, ошиқ, дўст, рафиқ,ошно, шоҳ ва ҳ,к); 
б) образ портретига алоқадор тана аьзоларини (юз, қош, кўз, киприг, бел, 
зулф ва ҳ,к); 


68 
в) образнтнг хулқ-атворини(юриш, айланиш, кезиш, оҳу нола қилмоқ, 
жилваланмоқ ва ҳ.к);
г) тасвирга олиган турли хил предметларни билдиради. 
Асосдан англашилган лексик маьно ҳаётий мазмунга ега бўлиб, 
Алишер Навоий бадиий асарларидаги воқеликда мавжуд бўлган шахс, нарса 
ва ҳодисаларни ифода этади. 
Ўхшаган – белги ва хусусиятларини таькидлаш, аниқлаштириш 
кучайтириш мақсадида асосга нисбатан чоғиштириб қўлланиладиган 
ўхшатиш компоненти.Алишер Навоий бадиий асарларида ўхшаган отлар, 
отлашган сўзлар ва отли сўз бирикмалари билан иқодаланади. 
Ўхшатилган сифатида қўлланилган сўзлар ўхшаганга нисбатан кўп 
қиррали, ўзида рамзийлик хусусиятини билдирувчи сўзлардир. Бу сўзлар 
А.Навоий бадиий асарларида ўзининг янги, алоҳида вазифасини ўтайди. 
Сўзнинг одатдаги луғавий маъноси ўз ичида ўзгача алоҳида мазмун касб 
етади. Г.О. Винокур ўринли таъкидлагандек, бадиий тилда ғовак, жонсиз 
моҳият эьтибори билан мотивлаштирилмаган сўз бўлмайди. “Бадиий сўз – 
доимо маъноси ўзгартирилган сўздир
70

Шу жиҳатдан олиб қаралганда, А.Навоий бадиий асарларида 
ўхшатилган учун танланган сўзларнинг ҳар бири алоҳида лингвопоетик 
тадқиқотлар учун манба бўлиб хизмат қила олади.
Ўхшатилган – отлар, отлашган сўзлар ва сўз бирикмалари билан 
ифодаланади. Ўхшаган ўхшатиш воситаси билан грамматик алоқага кирганда 
аниқловчи, тўлдирувчи, ҳол, кесим вазифаларида келади. Табиийки, гапдаги 
вазифасининг ўзгариши – ўхшатишнинг мантиқий ва ифодавий позитсиясини 
ўзгартиради. 
а) махсус ясовчи қўшимчалар ёрдамида сифат ёки равиш сўз 
туркумига ўтиши мумкин – у ҳолда гапда сифатловчи, равиш ҳоли базан 
кесим вазифасида келади. 
70
Винокур Г.О. О языке художественной литературы. – М.: Высш.шк., 1991 


69 
б) ўхшар (ўхшагай, ўхшашурким) воситаси ёрдамида: 
Фаррух эрмас орази наврўзидек ийду баҳор,
Зулфиға қадру барот ўхшар, вале юз фарқи бор. [ББ, 245] 
Ҳуснини анинг қуёш ташбиҳи қилмоқ уйладур 
Ким, дегайлар хўблиқда девга ўхшар парий. [БВ, 470] 
в) мисол (мисоли) воситаси келиб, кесим вазифасини ўтайди, бунда 
ўхшатиш қатъий ҳукм тарзида воқе бўлади: 
Бу ғусса бирла ичим қон бўлуб нечукки қадаҳ, 
Кўзумга ҳар нафас ашк эврулубмисоли ҳубоб.[ББ, 74] 
Назокат гулшанида тоза гулбун қоматинг шибҳи,
Анинг табъида музмар ғунча йўқ оғзинг мисолидур. [ФК, 137] 
Ўхшатилган ўхшатиш воситаларисиз келганда гўё ҳукм ифодалайди ва 
кесим вазифасида келади. Лекин гапнинг маъносидан қиёслаш англашилиб 
туради: 
Кўз ёшим дурри ятимин маҳрами ишқ айламан,
Ҳар нечаким пок гавҳардур валекин ёш эрур. [ҒС, 144] 
Лабинг хаёлида ашким эрур ҳаёт суйи,
Фироқинг ичра қорарған кўзум анга зулмот.[ҒС, 80] 
Кўзу қошинг биайниҳ наргиз бошинда «нун», 
Зулфунг аёғинг остида чун вард аёғи «дол». [ББ, 347] 
Ўхшатилган – лексик-семантик мавзуси жиҳатидан ранг-баранг 
бўлиши, шахс, ўсимлик, ҳайвон, осмон жисмлари, мева, озиқ-овқат, табиат 
унсурлари кабиларни англатиши мумкин. Ўхшатилган фавқулотда (субектив) 
бўлганда эса бир неча сўз, мураккаб таркибли сўз бирикмалардан иборат 
бўлади.


70 
Йироқтин анбиё арвоҳи сойир посбон янглиғ, 
Чу шаҳ матлуб ила бўлғай, не маҳрам посбон анда.[ФК, 29] 
Васл истарам аён қилибон ашк дурларин,

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling