Диссертация илмий раҳбар ЧориевТаваккал Равшанович, филология фанлари номзоди, профессор Қарши- 2022


Download 1.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/64
Sana13.04.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1350976
TuriДиссертация
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   64
Bog'liq
ДиссертацияГ Сайидова охирги варианти

Сойил ятимлар йиғиб этган киби савол.[ФК, 347] 
Кўруб оғзим истармен ул чеҳрани
Сувсиз айлагандек зилол орзу. [НН, 474] 
Ўхшатилган учун танланган лексик бирлик мосликдан ташқари шеър 
тузилишидаги оҳангдошлик ва ритмик ўлчовга мос бўлиши кўзда тутилади. 
Восита. 
Ўхшатиш 
воситасининг 
ўхшатиш 
қурилмасини 
шакллантиришда алоҳида ўрни бор. Ўзбек тили грамматикасига оид дарслик, 
монографияларда, адабиётшуносликка оид тадқиқотларда воситанинг 
ўхшатиш ифодалашдаги иштироки ва роли ҳақида қимматли маълумотлар 
берилган. Адабиётшуносликка оид манбаларда ўхшатиш воситаси одоти 
ташбеҳ деб аталади. Унга –тек, -дек, гўё, сингари мисол тариқасида 
келтирилади ва бу воситалар иштирок етган ва бу воситалар иштирок етган 
ўхшатиш ташбеҳи мутлақ деб аталади
71

М.Мукаррамов ўхшатиш ифодаловчи воситаларни қуйидагича тасниф 
этади: аффикслар, ёрдамчи сўзлар, лексик воситалар, морфологик-лексик 
воситалар
72
.
Биз ҳам А.Навоий бадиий асарларидаги ўхшатишларда восита 
узвининг иштирокини М. Мукаррамов тасниф этган тартибда, унинг 
талқилинига суянган қўлланилиши байт матнига бадиият нуқтаи наааридан 
нима берганини аниқлаш йўлидан борамиз.
Ўхшатишнинг аффикс воситалар билан ифодалиниши. А.Навоий 
бадиий асарларидаги ўхшатиш ифодалашда иштирок этувчи аффиксал 
71
Ҳожиаҳмедов А. Мумтоз бадиият малоҳати. – Т.: Шарқ, 1999.
72
Мукаррамов М. Ўзбек тилида ўхшатиш. –Т.: Фан, 1976.


71 
воситалар сифатида –дек, -ча, дин, ваш этироф эътилади. Бу воситалар 
тимсолга қўшилиб, ўхшатиш қурилмасини ҳосил қилишда иштирок этади.
А.Навоий бадиий асарларида –дек аффикси ўхшатиш муносабатини 
юзага чиқаришда энг кўп иштирок этувчи воситадир. У шахсни нарсага
нарсани нарсага, ҳолатни ҳаракатга, белгини бирон нарса ҳолат, ҳаракат ёки 
белгига қиёслаш асосида ўхшатади. (алифдек қоматинг, ақиқи нобдек 
лабин, У аффикс тимсолни англатган сўз ёки бирикма сўнггида ўзакка 
қўшилиб, асос ва тимсол ўртасидаги умумийликни қиёслаб ўхшатиш асосида 
тасвирлайди.
А.Навоий бадиий асарларида –дек аффикси билан жуда кўп 
ўхшатишлар ҳосил қилинган бўлиб, қуйидаги ҳолатларда қўлланилган: 
1. Икки предметни шаклига кўра қиёслаганда:
Фироқинг поймоли қоматимким, ҳалқадек бўлмиш,
Назар қилким, биайниҳ бўлди ҳижрон остида «нун»дек. [ҒС, 271] 
Бунда инсоннинг яни ошиқнинг айрилиқ-ҳижрондан қадди-қомати 
шаклий жиҳатдан ҳалқага ва араб алифбосидаги “нун” ҳарфига 
қиёсланганда восита сифатида –дек воситаси қўлланилган.Бу ўхшашлик ҳар 
иккала предметдаги кўзга кўриниб турган ташқи жиҳат бўлгани учун 
ўхшатиш формуласи А Б В ёки Б В А тарзида номоён бўлади. Яъни белгига 
эҳтиёж сезилмайди. Тилдаги тежаш (экономия) тамойили, шеър тузилиши 
талаблари бунга имкон яратади. Яна кўринг:“Сарвдек қад”, “лола жомидек 
кўзим”, “кийикдекдир белинг”, “гул баргидек дудоғинг”
2. Предметларнинг хусусиятлари қиёслаб ўхшатилганда: 
Ўлмагимдин зулфунга гўё паришонлиғ етиб, 
Мотам аҳлидек қуйи солиб бошин қайғудадур. [ҒС, 168] 
Ёки: “Молиши ҳажрингдин ўлмишмен сиқилған нордек”, “оразим олмадек 
бўлмиш қизил”, “май қадаҳдек йиғларам беҳуд бўлуб”,”Нединки тордек 
азбас ўзумга тўлғондим” 


72 
3. Бир предмет иккинчисига белгисига кўра ўхшатилганда, ўхшатиш 
қурилмаси тўртинчи узв (Г) белгининг ҳам бўлишини тақазо этади. Негаки, 
бир предметнинг белгилари кўп ва у айнан қайси белгисига кўра 
ўхшатилаётганлиги таъкидланишига эҳтиёж бор: 
Себки даври оразим ранги биров ҳижронидин,
Олмадек бўлмиш қизил бир ёни ашким қонидин. [НН, 418] 
Ушбу байтда ошиқнинг ҳижрондан азобланган юзининг ранги қип-қизил 
олмага ўхшаб қизарганлигини айтмоқда. Ушбу ўхшатиш қурилмасининг 
структурал формуласи А Б В Г.
4.Предметнинг ҳаракат ва ҳолати ўхшатилганда: 
Ғамидин дурри макнундек сиришким оқти Жайҳундек,
Музайян қилди гардундек жаҳонни ашки ғалтоним.[ББ, 373] 
Байтдаги изоҳталаб сўзлар: дурри макнун – яширинган марварид [НАЛ, 
513]; сиришк қатра кўз ёш [НАЛ, 87]; Жайҳун – Амурдарёнинг қадимий номи 
[НАЛ, 315]; музайян – зийнатламоқ, безамоқ [НАЛ, 319]; гардун – осмон, 
фалак; дунё, олам, жаҳон [НАЛ, 456]; ашки ғалтон – узлуксиз кўз ёши [НАЛ, 
155].
Байт мазмуни: «Ошиқ ишқ ғамидан шу қадар кўп қатра кўз ёш тўкдики, 
унинг бу кўз ёшлари яширинган марваридга ўхшайди. Ошиқнинг кўз ёши 
Жайҳун дарёси каби оққан бўлса ҳам у йиғлашдан тўхтагани йўқ. Ошиқнинг 
тўхтовсиз оққан кўз ёши осмондек жаҳонни зийнатлади». Шеърда Оллоҳ 
васлига етишлик учун кечю кундуз оҳу нолалар қилиб, кўз ёшлар тўкиш 
керак, деган яширин фикр ҳам сингдирилган гўё. Шоир мазкур байтда 
ташбиҳ санъати билан бирга муболаға санъатидан ҳам фойдаланган.
Ушбу байтдаги ўхшатишларни кўриб Ҳазрат Алишер Навоий 
маҳоратига яна бир бор тасаннолар айтиш мумкин. Чунки шоир ошиқнинг 
кўз ёшларини дурри макнун (яширинган дур)га, унинг оқишини Жайҳун 
дарёсига, кўз ёшининг оқиш даражасини гардун(дунё)га ўхшатган 


73 
“Буки гардун эврулур фонусдек”,”гулдек жилва айлаб”, ”Гулхани 
мажнундек оҳим чиққоч”, “Телба итдек ҳажр сўзидин келурмен ўт сочиб” 
тариқасида намоён бўлади. 
А.Навоий бадиий асарларида –дек аффиксидан ташқари -ча аффикси 
билан ҳам жуда кўп ўхшатишлар ҳосил қилинган бўлиб, қуйидаги ҳолатларда 
қўлланилган. 
1. Предметларнинг хусусиятлари қиёслаб ўхшатилганда: 
Чун фалак тоқидек охир бўлғусидур сарнигун,
Рифъатинг тоқин, не суд, этмак фалакча сарбаланд. ББ, 105 
Қайси тўбий жилваси сарви хиромонингча бор? 
Қайси кавсарнинг зулоли оби ҳайвонингча бор? [НШ, 108] 
Сабо дебон хабар ул гулдин, элни тиргузди, 
Масиҳча деса бўлғай анинг рисолати бор. [БВ, 104] 
2. Икки предметни шаклига кўра қиёслаганда:
Ғамзадин кўп тиғ урдунг айлабон кўксум шигоф, 
Найча янглиғ тиғ учун гўёки қилдинг бир ғилоф.[НШ, 220] 
А.Навоий бадиий асарларида –ваш аффикси ҳам ўхшатиш 
муносабатини юзага чиқаришда иштирок этувчи воситадир. У форс-тожик 
тилидан кириб келган шахс оти ясовчи қўшимчаси бўлиб, -дек, каби, 
ўхшатиш воситаларга синонимдир. Ушбу восита шахс отларига (диний 
тушунчалар билан боғлиқ пари ва ҳур сўзларига, асар қаҳрамонлари 
номлари: Фарҳод, Ширин, Лайли, Мажнун) ва ҳайвон номларига (самандар) 
қўшилиб, предметларнинг хусусиятлари қиёслаб ўхшатиб келади:
Юзунг ҳақ нури, жисминг руҳи пок, эй руҳдек ғойиб,
Сенингдек бир малак сиймо парийваш йўқтур инсонда. [ҒС, 408] 
Кетур, эй ҳурваш соқий, майи кавсар зулолидек 


74 
Ки, дўзахдек хумори ҳажр жонимға азоб айлар. [НШ, 135] 
Чун Навоий ёридур Ширину Лайлидек, не тонг
Айласа фарҳодвашлиғ, йўқса мажнунворлиғ.[ФК, 210] 
Лайлию Ширинвашимнинг ишқ дашту тоғида 
Менча бир йўқ, гарчи бор Мажнун ила Фарҳоди кўп. [БВ, 52] 
Самандингким, ёлиндек тез эрур, юз шукрким, гардун
Анга бизни самандарваш, мунга гарди саманд этмиш. [ФК, 185] 
Ўзбек тилида ўхшатиш муносабатини ифодаловчи каби, сингари, 
янглиғ,гўё, худди, бамисоли, мисли, мислсиз, мисоли, ваайни, андоғкимкаби 
ёрдамчи сўзлар мавжуд
73
. Адабиётшуносликка оид асарларда мумтоз 
адабиётимизда қўлланилган бундай ўхшатиш воситаси адоти ташбеҳга мисол 
тариқасида :бикин, киби, фалон, расо
74
сўзлари келтирилади. 
А.Навоий бадиий асарларидаги ўхшатишларда ёрдамчи сўзларнинг 
восита сифатида иштирок етиши кўпчиликни ташкил этиб, бу воситаларнинг 
ўхшатиш ифодалашдаги алоҳида ўрнини эътироф этиш имконини беради. 
А.Навоий бадиий асарларида ўхшатиш воситаси сифатида янглиғ, каби 

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling