Диссертация илмий раҳбар ЧориевТаваккал Равшанович, филология фанлари номзоди, профессор Қарши- 2022


 Ўхшатишларнинг лексик ва грамматик


Download 1.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/64
Sana13.04.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1350976
TuriДиссертация
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   64
Bog'liq
ДиссертацияГ Сайидова охирги варианти

 
2.1. Ўхшатишларнинг лексик ва грамматик
табиати
Тилнинг тасвирий воситаси бўлмиш ўхшатишда лексик бирлик билан 
ифодаланган иккита нарса, ҳодиса ёки тушунча бир-бири билан образли 
чоғиштирилади. Бу чоғиштириш жараёнида адабий тилнинг грамматик 
қонун-қоидаларига амал қилинади. Шу жиҳатдан ўхшатишнинг поэтик 
моҳияти ҳақида фикр юритиш жараёнида лексик-семантик ва грамматик 
табиатини ўрганиш муҳимдир. 
Айтиб ўтганимиздек ўхшатиш қурилмаси тўрт узвдан – ўхшаган, 
ўхшатилган, ўхшатиш қайди, ўхшашдан иборат бўлиб, уларнинг ҳар бири 
ўзига хос лексик-семантик ва грамматик табиатга эга. 
Алишер Навоий бадиий асарларида асос етакчи узв бўлиб, ўхшатиш 
қурилмасида муҳим рол ўйнайди. Асос отлар, отлашган сўзлар, кишилик ва 
ўзлик олмошлари, отли сўз бирикмалари билан ифодаланади: 
67
Мамажонов З. Ўхшатиш асосидаги шеърий санъатларнинг назарий тавсифи ва таснифи: Филология 
фанлари бўйича фалсафа доктори ... дис. автореф. –Т.: 2017. –Б. 21.
68
Исҳоқов Ё. Сўз санъати сўзлиги. -Т.: Зарқалам, 2006. -Б. 231. 


63 
А) асос от сўз туркуми билан ифодаланган ўхшатишлар 
Б) асос отлашган сўзлар билан ифодаланган ўхшатишлар
В) асос олмош сўз туркуми билан ифодаланган ўхшатишлар 
С) отли сўз бирикмаси билан ифодаланган ўхшатишлар
От сўз туркуми билан ифодаланган ўхшатишларда асос эгалик 
қўшимчаларидан бирини олган ҳолда келади:
Ҳажрдин абри баҳорий кебидур тийра кўзум,
Кўз юмуб очқуча, эй барқи висол, ани ёрут.[ББ, 54] 
Эй орази насрин, сочи сунбул, қади шамшод,
Булбул киби ҳажрингда ишим нолаву фарёд. [ББ, 114] 
Не арақдурким, ичинда ғарқадур нозук танинг
Барги гулдекким, гулоб ичра чўмар сар то қадам. [БВ, 293] 
Гар самандинг гардидин қолман не тонгким, бордур ул 
Каҳрабоеким, бу хасдек жисм барги коҳедур. [НШ, 116] 
Шуниси диққатга сазоворки, от сўз туркумидаги сўзларнинг 90 фоизи, 
асосан, бирлик шаклидаги эгалик қўшимчалари билан келган.
Бирлик сонда иккинчи шахсга қаратилган отлар ўхшатишларда 
кўпчиликни ташкил қилади: юзинг, кўзинг, қошинг, лабинг,жисминг каби. Бу 
ҳолат табиийки, лирик қаҳрамоннинг ёрига, суйган кишисига мурожаати 
билан боғлиқ бўлиб, мурожаат пайтида хушомад, иқрор, ошиқлик, мақтов 
важҳидин таьрифу тавсифга берилиш натижасида юз беради.
Ой юзингбоғи баҳори олам
Арақ ул юзда гул узра шабнам. [ҒС, 462] 
Бу ўринда мен – лирик қаҳрамон ошиқ бўлса, сен – маьшуқа, юзинг 
деганда шеьр қаҳрамони бўлмиш маьшуқанинг юзи назарда тутиляпти. Ушбу 
байтда маъшуқанинг юзи ойга ҳамда оламни яшнатувчи баҳор фаслига ва 


64 
унинг юзидаги терни эса саҳар пайти гул юзига тушадиган 
шабнамгақиёслайди. Англашиладики, мазкур шеърий парчанинг биринчи 
мисрасида маъшуқанинг юзи – ўхшатилган, ой, баҳор эса – ўхшагандир. 
А.Навоий бадиий асарларида бунга ўхшаш кўп мисоллар мавжуд:
Кўзу қошинг биайниҳ наргиз бошинда «нун», 
Зулфунг аёғинг остида чун вард аёғи «дол». [ББ, 347] 
Ҳулла ичра баданингким кўрунур,
Гўё гулбарг аро насриндур.[НШ, 109] 
Учинчи шахсда бирликдаги эгалик қўшимчаларини олган отларни 
кўриб ўтайлик:
Сунбули зулфи агар ошуфтадур, айб этмаким, 
Гул юзида ётқон икки нозанин бемори бор.[НН, 121] 
Шеьр контекстига кўра III шахсни топса бўлади. Мисолимизда бу образ 
– машуқа унинг зулфи ва юзи таьрифи кўрсатилмоқда. Шоир зулф ва кўз 
тасвирини яратмоқчи бўлади. Ҳайратомуз йўл тутиб, бу икки аъзонинг 
жонли тасвирини вужудга келтириш учун уларни бир-бирига поэтик восита 
сифатида хизмат қилдиради. Биринчи мисрада «сунбул» ва «ошуфта» 
сўзлари билан зулфнинг таърифу тасвирини бериб қўя қолади. Китобхон 
маъшуқа зулфини «ошуфта сунбул» сифатида тасаввур эта бошлайди. Лекин 
унга сунбулий зулфнинг паришон ва ғамгинлиги боиси ноаён. Бу ҳолнинг 
сабабини аён этиш, демакки, зулф тасвирини янада кучайтириш мақсадида 
шоир кўз образига мурожаат қилади. Шоир гул чеҳра маъшуқанинг сузук ва 
мастона кўзларини «икки нозанин бемор»га менгзайди.
Асос баьзан жуфт отлар билан ҳам ифодаланади: 
Навоий хуш кўрар оламни отинг зикридин, йўқса, 
Анга дўзах аро ўтдекдурурдунёву мофиҳо. [НН, 29] 
Қомату қошинг алиф-нуникимул ҳусн онидур,


65 
Ҳар малоҳат аҳликим бор, бўлсун онинг садқаси. [ББ, 562] 
Кўзу қошинг биайниҳ наргиз бошинда «нун», 
Зулфунг аёғинг остида чун вард аёғи «дол».[ББ, 347] 
Буни биз шартли равишта жуфланган ўхшатиш деб атаган эдик. 
Шуниси диққатга сазоворки, асос бирикмали бўлганда, яьни сўз бирикмаси 
билан ифодаланганда ҳам обьектли бирикма бўлиб, аниқланмиш от сўз 
туркуми билан ифодалангандир: 
Ҳажр хайли кўнглум ичра мўрдек айлаб ҳужум,
Гарчи васл уммиди етганда чибиндек бутрашиб . [НН, 40] 
 
Икки бармоқки тутар сиймни миқроз киби, 
Фақр торин доғи қатъ этгучидур ул миқроз.[ҒС, 248] 
 
Нуни танвин кеби хам ҳажрида нобуд таним, 
Доғи пинҳоним анга нуқтаи пинҳон янглиғ. [БВ, 225] 
“Аҳли жунундек чекиб афғон”, “Икки кўздин Дажлаю Жайҳундек 
оқиб икки наҳр”,“гулдек очилиб”, “икки ҳақгў қуш кибиафғон эрур” каби 
асосларда феллар муҳим рол ўйнайди. Кишилик олмошларидан фақат “мен”, 

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling