Диссертация илмий раҳбар ЧориевТаваккал Равшанович, филология фанлари номзоди, профессор Қарши- 2022


Download 1.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/64
Sana13.04.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1350976
TuriДиссертация
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   64
Bog'liq
ДиссертацияГ Сайидова охирги варианти

содда ёйиқ тўлиқсиз ўхшатиш бўлиб, ўхшатилган битта сўз билан эмас
балки сўз бирикмаси билан ифодаланган. 
Лабинг дур жоми Жамшиду юзинг миръоти Искандар,
Мусалламдур санга ҳусну жамол аҳлиға султонлиқ. [ҒС, 321]
Байтдаги изоҳталаб сўзлар қуйидагилар: дур – йирик марварид, инжу 
[НАЛ, 513]; жом – қадаҳ, май пиёласи; май, шароб қадаҳи [НАЛ, 584]; 
миръот – ойна, кўзгу [НАЛ, 308]; мусаллам – тобе бўлган, таслим бўлган 
[НАЛ, 367]. Шоир ушбу байтда лирик қаҳрамон қиёфасида намоён бўлади. У 
соғинч изтиробидан, ҳижрон азобидан қийналади. Ўзини ёрга мафтунлигини, 
ундан кўз узолмаслигини ифодалайди. Ошиқ ўзининг бу ҳолатини Искандар 
сирли кўзгудан, Жамшид эса жомдан бошқа барча нарсаларни унутганига 
ўхшатади. Ошиқ ёрнинг лабини жоми Жамга, унинг юзини эса Искандар 
ойинасига қиёслайди. Унинг ҳусну малоҳатда тенги йўқ гўзалларга 
султонлигини айтиб, барча гўзаллар унга мусаллам эканликлари, яъни тобе 
эканликларини таъкидлайди. Ушбу шеърий парчада ёрнинг лаби, юзи – 
ўхшатилган, жоми Жамшид, Искандаркўзгуси эса – ўхшагандир. Бу 
ўхшатишнинг қурилмавий формуласини А Б, яъни А – ўхшаган, Б – 
ўхшатилган тарзида ифодалаш мумкин.
Ул шўх кўнгил лавқин этиб тийра нафасдин, 


35 
Бир тифлдир, алқиссаки кўзгу била ўйнар. [НН, 164] 
Маълумки, кўнгилнинг ойнага, шишага ўхшатилиши қадимдан бор гап. 
Мисол учун халқимизнинг «кўнгил бир шишадир, синса тузалмас» маталини 
эслаш кифоя. Киши бирон бир ноҳақликдан қаттиқ ранжиса, кўнгли хира 
бўлди. Маълумки, хираланиш ойнага жуда ҳам хос бўлган хусусият. Ҳаётда 
кўп учрайдиган яна бир ҳодисани эсланг: кичкинтойлар ойна олдида шўхлик 
қилишни, уҳлаб, нафаси билан ойнанинг юзини хира қилишни яхши 
кўрадилар. Кўзгунинг ҳамда боланинг ана шу хусусиятидан фойдаланиб 
шоир навбатдаги мўъжизасини, яьни индивидуал ўхшатиш яратади. 
Яъни, у шўх кўнгил ойнасини нафаси билан қоронғу қилиб қўйди, бу 
худди кўзгу билан ўйнаётган ёш болага ўхшайди. Шеърий парчада шўх 
кўнгил – ўхшатилган, тифл (ёш бола) кўзгу билан ўйнашлиги эса – ўхшаган,. 
Бу ўхшатишнинг қурилмавий формуласи А Б. Ушбу байтда ўхшатилган 
содда гап билан ифоланган.
Вусма узра зарварақлиқ икки қошинг юз уза,
Жилвагар бўлған ики товус эрур гулзор аро. [ҒС, 40] 
Товус – мумтоз адабиётда маъшуқанинг гўзаллиги ва қадам ташлаши 
рамзи (товус хиромон) сифатида талқин қилинган. «Лисон ут-тайр»да товус 
тимсоли зебу зийнатларга бино қўйган киши ёки ўзининг илмига, амалига 
кибр айлаш рамзи сифатида тасвирланади. Мазкур байтнинг тавсифи: 
“Юзинг узра ўсма қўйилган тиллақош икки қошинг гўё гулзор ичра жилва 
қилувчи икки товусга ўхшайди”. Изоҳталаб сўзлар қуйидагилар: вусма 
форсий тилга тегишли бўлиб, ҳозирги ўзбек адабий тилида ўсма шаклида; 
зарварақ сўзи ҳам форсий тилдан ўзлашган бўлиб, тиллақош маъносида 
қўлланилади. Шеърда маъшуқанинг қоши товусга ўхшатилган. Бу 
ўхшатишнинг қурилмавий формуласи А Б тарзида.
Алишер Навоий бадиий асарларида ўхшатиш қурилмаларида асоснинг 

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling