Диссертация илмий раҳбар ЧориевТаваккал Равшанович, филология фанлари номзоди, профессор Қарши- 2022


Download 1.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/64
Sana13.04.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1350976
TuriДиссертация
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   64
Bog'liq
ДиссертацияГ Сайидова охирги варианти

1) Воситали тўлиқсиз ўхшатишлар 


29 
2) Воситасиз тўлиқсиз ўхшатишлар 
Воситали тўлиқсиз ўхшатишларда ўхшатиш қайди маьлум бир восита 
билан ифодаланади ва унинг структураси А Б В, Б В кўринишида бўлади. 
Масалан: 
Меҳнат ўтинидин ёруқдур ҳар тараф кошонамиз,
Бўлди гўё аждаҳо коми бизинг вайронамиз. [ББ, 211]
Байтда келтирилишича, меҳнат ва машаққат туфайли инсон тобланади, 
шу боис унинг қалб уйи, руҳи равшанлашади. Келтирилган байтда васл 
умидидаги ошиқнинг кўнгли аждаҳо комидек алангалангани айтилмоқда. 
Бунда вайрона кўнгилдаги ишқ ўти мислсиз ва ҳадсиз эканлиги аждаҳо коми 
сифатида кўрсатилган. Шеърий парчадаги ўхшатишларнинг структурал-
композицион қурилмасини Б В Г формуласи тарзида ифодалаш мумкин. 
Демак, байтдаги ўхшатишларда Б – ўхшатилган ва В – ўхшатиш қайди, Г – 
ўхшатиш белгиси узвлари иштирок этган, Англашиладики, шеърий парчада 
ўхшаган, яъни А ифодаланмаган. Аниқроқ қилиб айтганда, асос ифодаланмай 
биз олмоши орқали ифодаланган. Байтда қўлланган аждаҳо коми – 
ўхшатилган, гўё – ўхшатиш қайди, вайрона – ўхшаш.
Тутубон соқийи париваш май, 
Гулда шабнам киби узорида хай. [ҒС, 356]
Шоир мазкур байтда май тутувчи париваш соқийнинг юзидаги терни 
гулга қўнган шабнамга қиёслайди. Бу гўзал ташбеҳ бадиий тасвирни яққол 
тасаввур қилиш имконини беради. Байтда қўлланган соқий юзидаги хай 
(тер)– ўхшаган, шабнам – ўхшатилган, киби – ўхшатиш қайди бўлиб, унинг 
қурилмавий формуласи А Б В шаклдадир.
Телбалар янглиғ гаҳ ўз ҳолимдадурмен, гоҳ йўқ,
Ул паридин ҳар киши бир сўз ривоят айласа. [ББ, 65]
Шоир ушбу байтда: ”Ҳар ким ул паридан сўз ривоят айласа, 
телбалардек гоҳ ўз ҳолимдадурман, гоҳ йўқ”, – деб ошиқ руҳий ҳолатини 
тасвирлайди. Ўхшатиш эталони бўлиб келган телба сўзи сифат сўз туркумига 


30 
мансуб бўлиб, “Ўзбек тилининг изоҳли луғати”да учта маьноси изоҳланган: 
1. Ақлдан озган, девона, жинни; 2. Бирор нарсага, кимсага ортиқ даражада 
берилган; савдойи, шайдойи; 3. Телбага хос, телбаликни акс еттирувчи; 
маьносиз [ЎТИЛ, 119] Ушбу мисрада ғайриодатий, нормал одамга хос 
бўлмаган харакатлар қилмок, ноодатий холатларда бўлмоқ маьноларда 
келган. Мазкур ўхшатиш қурилмасининг формуласи Б –телба (ўхшатилган), 
В – янглиғ (ўхшатиш қайди. 
Алишер Навоий назмий асарларидаги ўхшатишларнинг структурал-
композицион таҳлили жараёнида яна бир турдаги ўхшатишлар борлиги кўзга 
ташланди. Бундай қурилмали ўхшатишларда фақатгина ўхшаган ва 
ўхшатилган узвлари воқеланади, холос. Уни формулада ифодалайдиган 
бўлсак, у А Б тарзида намоён бўлади. Англашиладики, бу каби 
ўхшатишларда ўхшатиш қайди (шартли шакли –В) ҳамда ўхшатиш белгиси 
(шартли шакли – Г)ни ифодаловчи узвлар бўлмайди. М.Мукаррамов «Ўзбек 
тилида ўхшатиш» китобида мазкур турдаги ўхшатишлар хусусида 
қуйидагиларни ёзади: «Воситасиз ўхшатишлар ўхшатилувчи объект билан 
ўхшовчи образнинг ўзидангина иборат бўлади. Уларда ўхшатма белги ҳамда 
ўхшатиш ифодаловчи элементлар ҳам бўлмайди. Буларда ўхшатилувчи 
объект – эга, ўхшовчи образ – от кесим вазифасида келади»
51
.Ўхшатишда 
ўхшатиш қайди – В бўлмаслиги мумкин. Лекин ўхшатиш қайдига бўлган 
эҳтиёж ҳамиша мавжуд. Ҳатто у лисоний бирлик билан ифодаланмаган 
тақдирда ҳам нутқда ўзига хос интонацион паузани талаб қилади. 
“Адабиётшунослик терминлари луғати”да икки элементдан ташкил топган 
ўхшатишларни “қисқа тўлиқсиз ўхшатишлар” деб аталади. Ўхшатишнинг 
мазкур турига оид айрим мисолларни қуйида таҳлил этишга ҳаракат қиламиз:
Қадинг ниҳолики боғи ҳаёт тарфини тутмиш,
Магарки Хизру Масиҳо сую ҳавосида бутмиш. [ББ, 182]
51
Мукаррамов М. Ўзбек тилида ўхшатиш. –Т.: Фан, 1976. –Б. 30.


31 
Келтирилган байтда маъшуқанинг ҳаёт боғини таърифи тутган қаддини 
мақтаётган лирик қаҳрамон, унинг ниҳолдек қадди Хизр суви ва Масиҳ 
нафасидан нафас олиб, ҳаётбахшлик хислатига эга бўлганлигини 
таъкидлайди. Шеърда А – қад ўхшаган, Б – ниҳол эса ўхшатилгандир. Байтда 
ўхшатиш қайди ифодаланмаган. 
Белингу лаълинг хаёлоти била кўнглум эрур,
Анкабутким, онинг жон риштасидин тори бор. [НН, 121] 
Бадиий маҳорат туфайли ҳар қандай дағал жисм ёки ёқимсиз жонивор 
нафис образга айланиши мумкин. Навоий ижодида моҳирона фойдаланилган 
шундай образлардан бири анкабут — ўргимчакдир. Аёнки, ўзи тўқиган 
торларда ўрмалаб юриш анкабутнинг ҳаёт кечириш тарзи бўлиб, унинг 
ҳаётини ана шу торларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Шоир ошиқ кўнглининг 
ҳолати билан анкабутнинг ҳаракати, маъшуқа бели билан эса анкабўт 
торлари орасида ўхшашликни тасаввур этади. Маъшуқанинг бели ва лаби 
образларига жон риштаси сифатини бериб, бели ингичкалиги ҳамда лабинииг 
нафис-юпқалигига ишора қилади. Шу йўсинда ошиқ қалбнинг муддаоси 
гўзал ва назокатли тарзда ифодаланади.
Оҳ дудин, ашк қонин, нола маддин айлагил
Зулфи сунбул, юзи гул, сарви хиромонимға арз. [ҒС, 253]
Алишер Навоий ғазалидан келтирилган мазкур байт ишқий характерда 
бўлиб, унда форсий ашк (кўз ёши, НАЛ, 68), арабий мад (чўзилиш, узайиш, 
НАЛ, 347) каби изоҳталаб сўзлар қўлланган. Тавсифи қуйидагича: «Оҳим 
дудини, кўз ёшим қонини, чўзилган ноламни сунбул зулфли, гул юзли, сарви 
хиромонимга арз айлагин». Бошқача тарзда байтни изоҳлайдиган бўлсак, 
унинг мазмунини қуйидагича ифодалаш мумкин: «Ишқ дардидан беҳад 
азобланган ошиқнинг оҳ-нолаларини, кўзидан ёш ўрнига қон оқиб 
турганлигини, чексиз нолаларини зулфи сунбул (яъни қоп-қора, хушбўй соч, 
НАЛ, 259), юзи гул, сарви хиромон, яъни гўзал юришли нозанин, севгилига 
арз қил».


32 
Байтда маъшуқанинг зулфи сунбул (арабий, бир турли хушбўй қора 
рангли ўсимлик, қар. НАЛ, 575)га, юзи гулга, хиромони (яъни ўзини ҳар 
томонга ташлаб, ноз билан юриши, қар. НАЛ, 656) ҳиди ёқимли, хушқомат 
сарв дарахтига ўхшатилган. Англашиладики, мазкур шеърий парчада 
маъшуқанинг зулфи, юзи, хиромони – ўхшатилган, сунбул, гул, сарв эса – 
ўхшагандир. Бу ўхшатишнинг қурилмавий формуласини А – ўхшаган, Б – 
ўхшатилган тарзида ифодалаш мумкин. Унда В – ўхшатиш қайди ва Г – 
ўхшаш белгиси мавжуд эмас. Шу ўринда мазкур байтдаги зулфи сунбул, юзи 
гул, сарви хиромон бирикмалари хусусида айрим фикрларни айтиб ўтишни 
лозим топамиз. Мумтоз адабиётда, чунончи, Алишер Навоий шеърий 
асарларида мазкур изофавий бирикмалар одатда барқарор ёки турғун 
бирикма тарзида ифодаланиб, алоҳида тушунча сифатида қўлланган.
Ики ғунчанг эрмас, эй гулчеҳра, тенг,
Оғзинг асру тору кўнглунгасру кенг. [ҒС, 277]
Байт тавсифи: «Эй гул юзли маъшуқа, сенинг икки ғунчанг тенг эмас, 
оғзинг асру (қадимги туркий сўз, жуда, бениҳоя, ғоятда) тор бўлса, кўнглинг 
эса асру кенг». Ушбу байтда англашиладики, маҳбубанинг оғзи ва кўнгли 
ғунчага, яъни ҳали очилмаган, гулбарглари ҳали ёзилмаган гулга 
ўхшатилган. Фикрни аниқроқ ифодалайдиган бўлсак, шеърий парчадаги 
оғиз– ўхшаган, ғунча эса – ўхшатилгандир. Юқорида айтилганидек, унинг 
қурилиш формуласини А Б тарзида белгилаш мумкин. Унда В – ўхшатиш 
қайди ва Г – ўхшатиш белгиси мавжуд эмас.
Шоир шеърий асарларида қисқа тўлиқсиз ўхшатишларда ўхшатилган 
бир сўз билан (содда йиғиқ) ёки бирдан ортиқ бўлган сўз билан (содда ёйиқ) 
ифодалангган байтларни ҳам кўришимиз мумкин.
Асрадинг каттон кафан қилмоқ учун, не судким 
Ҳашр бозорида беқийматдурур мундоқ матў. [ББ, 257]
«Навоий асарлари тилининг изоҳли луғати»да каттон (катон) – 
канопдан тўқилган кийим (каттон гўё ойдинга чидамай тез йиртилар эмиш), 


33 
суд – фойда, ҳашр куни – қиёмат куни, деган маъноларда изоҳланган. Байт 
маъноси: “Каттон каби нозик матони кафанлик учун асраб қўйишдан нима 
фойда, чунки қиёмат кунида бирор-бир матонинг қиймати бўлмайди. Яъни 
кишининг бақо оламидаги ўрни унинг бу дунёдаги амалларига қараб 
белгиланади, бунинг учун кафанлик турини танлашнинг ҳожати йўқ”. Ушбу 
шеърий парчада кафан – ўхшатилган, каттон эса – ўхшагандир. Бу 
ўхшатишнинг қурилмавий формуласини А – ўхшаган, Б – ўхшатилган 
тарзида ифодалаш мумкин. Бундай ўхшатиш қурилмаси содда йиғиқ 

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling