Диссертация илмий раҳбар ЧориевТаваккал Равшанович, филология фанлари номзоди, профессор Қарши- 2022
Download 1.56 Mb. Pdf ko'rish
|
ДиссертацияГ Сайидова охирги варианти
ирсолу-л-масал,лаффванашр каби санъатларни киритади.
36 Ташбиҳнинг таркиби тўрт унсур (қисм)дан ташкил топади. Илмий адабиётларда бу унсурларнинг номланиши турлича. Фикримизча, улар орасида энг тўғри, аниқ ва мантиқли номланиш А.Фитратга тегишли. Шунга кўра, ташбиҳнинг тўрт унсурини Фитрат қарашлари асосида изоҳлашга ҳаракат қиламиз. Олим Аҳмат арслон каби ботурдир жумласи бўйича ўхшатиш унсурларини талқин этади. Аҳмат (ўхшаган), арслон (ўхшатилган), каби (ўхшатиш қайди), ботур (ўхшаш) 37 . Айтилганидек, ўхшатиш узвлари илмий асарларда турли номлар билан ифодаланиб келинмоқда. Чунончи, Абдурауф Фитрат қўллаган ўхшаган Атоуллоҳ Ҳусайний асарида «мушаббаҳ» 38 , Алибек Рустамов ишларида «ўхшатилмиш», А.Ҳожиаҳмедов рисоласида «мушабиҳ» 39 , Ё.Исҳоқов китобида «мушаббаҳ» 40 , М.Ёқуббекова монографиясида эса «ўхшатиш асоси» 41 деб берилган бўлса, Абдурауф Фитрат қўллаган ўхшатилган Атоуллоҳ Ҳусайний асарида «мушаббаҳ-биҳ», Алибек Рустамов ишларида «ўхшовчи», А.Ҳожиаҳмедов рисолаларида «мушаббиҳун-биҳ», Ё.Исҳоқов китобида «мушаббаҳун-беҳ», М.Ёқуббекова монографиясида эса «ўхшатиш тимсоли» деб келтирилган. М.Ёқуббекованинг «Ўзбек халқ қўшиқларининг лингвопоэтик хусусиятлари» номли рисоласида ўхшатиш узвларининг номи тадқиқотларда турлича аталса ҳам ҳодисанинг моҳият-мазмунини 36 Мамажонов З. Ўхшатиш асосидаги шеърий санъатларнинг назарий тавсифи ва таснифи: Филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) дис. автореф. – Т.: 2017. –Б. 14. 37 Фитрат. Адабиёт қоидалари. Танланган асарлар. V жилдлик. –Т.: Маънавият, 2006. -IV жилд. –Б. 50-52. 38 Ҳусайний Атоуллоҳ. Бадойиъ-ус-санойиъ. (Форс тилидан Алибек Рустамов таржимаси). –Т.: Адабиёт ва санъат, 1981. –Б. 212. 39 Ҳожиаҳмедов А. Шеърий санъатлар ва мумтоз қофия. -Т.: Шарқ, 1998. –Б. 14. 40 Исҳоқов Ё. Сўз санъати сўзлиги. –Т.: Зарқалам, 2006. –Б. 231. 41 Ёқуббекова М. Ўзбек халқ қўшиқларининг лингвопоэтик хусусиятлари. –Т.: Фан‚ 2005. –Б. 39. 19 ифодалашда уларнинг назарий қарашлари-фикрлари деярли бир-биридан фарқ қилмайди, деб қайд этилган 42 . Ўхшаган – ўхшатилаётган нарса, воқеа-ҳодиса, тушунчанинг лексик ифодаси бўлиб, уни шартли равишда А ҳарфи билан белгиладик. Ўхшатилган – ўхшаганни ўхшатиш учун асос бўлувчи нарса, воқеа-ҳодиса, тушунчанинг лексик ифодаси бўлиб, уни шартли равишда Б ҳарфи билан кўрсатдик. Ўхшатиш қайди – ўхшатиш муносабатини шакллантирувчи лексик бирликлар ва грамматик шакллар бўлиб, уни ихчамлаштирилган шаклда В ҳарфи билан атадик. Ўхшаш (ёки ўхшатиш белгиси)– қиёсланган нарса, воқеа-ҳодиса, тушунча ўртасидаги ўхшашлик белгисининг лексик ифодаси бўлиб, уни қисқартма шаклда Г ҳарфи билан белгиладик. Ишда ихчамликка эришиш учун ўхшатишларнинг структурал-композицион (таркибий- композицион) хусусиятларини ўрганишда биз ана шу формулавий белгилар ёрдамида фикр юритамиз. Ўхшатиш қурилмалари бир қанча таркибий қисмдан тузилган бўлгани учун уни композицион қурилиши жиҳатидан ўрганиш муҳим аҳамиятга эгадир 43 . М.Ёқуббекова ўхшатиш унсурларини қуйидагича номлайди: 1) ўхшатиш субъекти; 2) ўхшатиш эталони; 3) ўхшатиш асоси; 4) ўхшатишнинг шаклий кўрсаткичлари. Олимаўзбек халқ қўшиқлари лингвопоэтикасига бағишланган юқорида номи келтирилган монографиясида ўхшатишнинг яна бир унсури – «ўхшатиш мақсади» ҳам мавжудлигини таъкидлаган 44 . Унинг фикрича, ўхшатиш эталони ўхшатиш конструкциянинг поэтик қимматини, эстетик салмоғини белгилайди. Ўхшатиш эталони қанчалик оригинал бўлса, ўхшатишли қурилма ҳам шу даражада оҳорли бўлади 45 . 42 Ўша асар, ўша бет 43 Ёқуббекова М. Ўзбек халқ қўшиқларининг лингвопоэтик хусусиятлари. –Т.: Фан‚ 2005. –Б. 41. 44 Ёқуббекова М. Ўзбек халқ қўшиқларининг лингвопоэтик хусусиятлари. –Т.: Фан‚ 2005. –Б. 153. 45 Йўлдошев М. Бадиий матн ва унинг лингвопоэтик таҳлили асослари. –Т.: Фан‚ 2006. -Б. 46. 20 Шу ўринда айтиб ўтиш мумкинки, Н.Маҳмудов, М.Ёқуббекова кабиларнинг ўзбек тили ва халқ қўшиқларидаги қиёсий қурилмалар учун тадбиқ этган формулалари мавжуд бўлиб, улар бир-биридан нисбатан катта фарқ қилмайди. Масалан, Н.Маҳмудов: А ни – ўхшатиш субъекти символи; В ни – ўхшатиш эталони символи; βни – ўхшатишнинг шартли кўрсатгичи; С ни – ўхшатиш асосининг символи тарзида белгилаган бўлса 46 , М.Ёқуббекова: А ни – ўхшатиш асоси: Т ни – ўхшатиш тимсоли; В ни – ўхшатиш воситаси; Б ни – ўхшатиш белгиси тарзида ифодалайди 47 . Алишер Навоий шеърий асарларидаги ўхшатишлар структурал- композицион жиҳатдан ўзига хос хусусиятга эга. Аёнки, ўхшатишлар унда узвларнинг иштирокига кўра икки турга ажратилади: 1) тўлиқ ўхшатишлар; 2) тўлиқсиз ёки қисқа ўхшатишлар. Тўлиқ ўхшатишларда ўхшатилувчи объект, ўхшовчи образ ва ўхшатма белги лексик бирликлар билан келиши асосий мезон ҳисобланади 48 . Тўлиқсиз ўхшатишларда эса ўхшатма белги лексик бирлик билан ифодаланмайди. Шунга кўра ўхшатишлар бадиий адабиётда ижодкор учун предмед, ҳодиса ва тушунчаларни аниқ, тушунарли, таъсирли ҳамда гўзал тарзда ифодалашда энг муҳим мантиқий усул бўлиб хизмат қилади. Бадиий-эстетик қиммат, лингвопоэтик салмоқ нуқтаи назаридан эркин ўхшатишлар ёзувчининг маҳоратини намоён этувчи воситалардан бири сифатида бадиий нутқда алоҳида ўрин тутади. Ёзувчи ўзининг бадиий тасвир мақсадига мувофиқ равишда хилма-хил оригинал ўхшатишлар яратади, бу ўхшатишлар кутилмагани, оҳорлилиги билан ўқувчини ром этади, муайян руҳий ёки жисмоний ҳолат-хусусият-предметларни ўқувчи кўз ўнгида яққол гавдалантиради. Айтилганларга кўра Алишер Навоий поэтик асарларидаги 46 Маҳмудов Н., Худойберганова Д. Ўзбек тили ўхшатишларининг изоҳли луғати. –Т.: Маънавият, 2013. –Б. 66. 47 Ёқуббекова М. Ўзбек халқ қўшиқларининг лингвопоэтик хусусиятлари. –Т.: Фан‚ 2005. –Б. 39-40. 48 Мукаррамов М. Ўзбек тилида ўхшатиш. –Т.: Фан, 1976. –Б. 30. 21 ўхшатишларни мазкур турлар бўйича тасниф этиб, тегишлича тавсиф этиш мумкин. Download 1.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling