Диссертация илмий раҳбар ЧориевТаваккал Равшанович, филология фанлари номзоди, профессор Қарши- 2022


Download 1.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/64
Sana13.04.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1350976
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   64
Bog'liq
ДиссертацияГ Сайидова охирги варианти

Тадқиқотнинг объекти сифатида Алишер Навоий асарларининг 
йигирма томли «Мукаммал асарлар тўплами»дан ўрин олган «Хамса» ва 
«Хазойин ул-маоний» («Ғаройиб ус-сиғар», «Наводур уш-шабоб», «Бадойиь 
ул-васат», «Фавойид ул-кибар») асарлари танланган. Ўрни билан шоирнинг 
бошқа (чунончи, «Наводир ун-ниҳоя», «Бадоеъ ул-бидоя» каби) поэтик 
асарларига ҳам мурожаат этилди.
Тадқиқотнинг предметини эса Алишер Навоий поэтик асарларидаги 
ўхшатишлар ташкил этади. 
Тадқиқотнинг усуллари. Тадқиқот мавзусини ёритишда тавсифлаш, 
таснифлаш, 
қиёслаш, 
структур-функционал, 
лингвопоэтик, 
лингвоситатистик, лингвокультурологик ва компонент таҳлил методларидан 
фойдаланилди.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 



ўхшатишлар хусусидаги илмий-назарий қараш ва талқинлар дунё 
тилшунослиги, хусусан, миллий тилшунослик фани бўйича ўрганилиб, унинг 
тилда юзага келиш сабабияти, шаклланиш механизми, таркибий тузилиши, 
узвлари доирасидаги ўзаро муносабат, бадиий матндаги ўрни, вазифаси ва 
аҳамияти аниқланган, семантик моҳияти ёритилган,
ўхшатишлар 
ўзбек 
халқининг 
ижтимоий 
ҳаёти, 
маданияти, 
қадриятлари, оғзаки ва ёзма адабиётида муҳим аҳамиятга эгалиги, мумтоз 
адабиётда асосий тасвирий воситалардан бири бўлганлиги, образлиликни 
шакллантирувчи асос эканлиги, маънавий санъатлар тизимида энг муҳим 
бадиий санъат сифатида алоҳида ўрин тутиши ҳамда мазкур бадиий санъат 
Алишер Навоийнинг буюк хизматлари сабаб юксак даражада тараққий 
этганлиги унинг поэтик асарларидаги фактик материаллар асосида 
далилланган;
Алишер Навоий шеърий асарларидаги ўхшатишларнинг структурал-
композицион таҳлили натижаларига кўра шоир назмий асарларида 
ўхшатишлар мазкур жиҳатдан ўзига хос хусусиятга эгалиги, ўхшатиш 
узвларнинг иштирокига кўра икки турли, яъни тўлиқ ўхшатишлар ҳамда 
тўлиқсиз ўхшатишлар қўлланилганлиги, воситасиз (ўхшаган ва ўхшатилган 
узвлари мавжуд) ўхшатишлар, яъни А (ўхшаган) ҳамда Б (ўхшатилган) 
қурилмали ўхшатишлар бошқа структурали ўхшатишлардан нисбатан 
кўпчиликни ташкил этиши кабилар аниқланган; 
Алишер Навоий поэтик асарларидаги ўхшатишларнинг аксариятини 
ижтимоий-иқтисодий, маданий-маънавий, диний, адабий соҳалар билан 
алоқадор от туркумига оид сўзлар ташкил этганлиги, инсон тана аъзолари ва 
унинг жисмоний хусусияти, ҳолати, ҳатти-ҳаракати кабилар билан боғлиқ 
бўлган ўхшатишлар нисбатан кўпчиликдан иборатлиги, шоир ўз даври учун 
янги ўхшатишлар яратиб, ташбиҳ бадиий санъатини юксак даражада 
ривожлантирганлиги, бу билан у жаҳон халқларининг бадиий-эстетик 
тафаккурини тараққий эттирганлиги очиб берилган. Лингвистик янгилик)




Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling