Диссертация илмий раҳбар ЧориевТаваккал Равшанович, филология фанлари номзоди, профессор Қарши- 2022


Download 1.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/64
Sana13.04.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1350976
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   64
Bog'liq
ДиссертацияГ Сайидова охирги варианти

Тадқиқот 
натижаларнинг 
апробацияси. 
Мазкур 
тадқиқот 
натижалари бўйича 8 та халқаро ва 6 та республика илмий-амалий 
конфренцияларида маъруза қилинган ва апробациядан ўтказилган. 
Тадқиқот натижаларининг эълон қилинганлиги. Диссертациянинг 
асосий мазмуни юзасидан 21 та илмий мақола ва тезислар чоп этилган. 
Жумладан, Ўзбекистон Олий аттестацияси комиссияси томонидан докторлик 
диссертацияларининг асосий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий 
нашрларида 5 та, хорижий журналларда 2 та ва илмий тўпламларда 11 та 
мақола нашр этилган. 
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми. Диссертация кириш, уч боб, 
хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхати, шартли қисқартма ва 
иловалардан иборат бўлиб, ишнинг умумий ҳажми 170 саҳифани ташкил 
этади.
 
 
 
 
 
 
 
 


14 
 
I БОБ. 
АЛИШEР НАВОИЙ ШEЪРИЯТИДАГИ ЎХШАТИШЛАРНИНГ 
СТРУКТУРАЛ-КОМПОЗИЦИОН ТАДҚИҚИ 
 
Инсоният тафаккури маҳсули бўлган, муайян халқнинг маданиятини 
ўзида яққол ифодалаган ва бадиий санъатлар тизимида энг фаол ҳисобланган 
ўхшатишларнинг 
мазмун-моҳияти, 
эстетик 
қиймати, 
структурал-
композицион хусусиятлари кабиларни адабиётшунослик ҳамда тилшунослик 
аспектида ўрганиш жаҳон филологияси фани учун ҳар доим долзарблик касб 
этади. Шунга кўра бадиий асарлар тилидаги ўхшатишларнинг конструкцион 
жиҳатларини аниқлаш, воқеланиш тартибини белгилаш, поэтик қийматини 
баҳолаш ва эстетик таъсир механизмини очиб бериш аҳамиятлидир. Аёнки, 
бадиий тафаккурнинг бош, асосий тамойиллари метафора, ўхшатиш, тимсол 
ва рамздир. Ўхшатишлар энг қадимий тасвирий воситалардан бири бўлиб‚ 
улар бадиий адабиёт тилида энг кўп қўлланувчи, тасвирнинг аниқлиги ва 
образлилигини таъминловчи жуда муҳим воситадир. Ўхшатишни баҳо 
категориясидан ажратиб тасаввур килиб бўлмайди, чунки одам атрофидаги 
оламни ва, албатта, ўзини киёслаш-ўхшатиш ва баҳолаш йўли билан англаб 
боради
25
.
Ўхшатишлардан қадим даврлардан бошлаб нутқни бойитиш мақсадида 
кенг фойдаланилганлиги бўйича илмий манбаларда етарлича маълумотлар 
мавжуд. Масалан, буюк мутафаккир Аристотель (384-322) «Поэтика» асарида 
поэзия ўхшатиш (мимесис) санъатидан ўзга нарса эмаслигини алоҳида 
таъкидлаб ўтади. Унинг ёзишича, поэтик санъатнинг келиб чиқишига, 
асосан, ўхшатиш сабаб бўлган. Мутафаккир фикрича, инсон дастлабки 
билимларни ўхшатишдан олади ва у учун бу усул энг самаралидир. Умуман 
25
Михнюк К. О взаимосвязи категорий сравнения и оценки // Ярославский педагогический вестник. – 2011. -
№ 1. –С. 131. 


15 
олганда, шеьрият ўхшатиш заминида юзага келган. Аристотель мазкур усул 
насрдан кўра шеърий нутқга кўпроқ мос келишини таъкидлайди: «Ўхшатиш 
насрда жуда оз ўринда фойдали, у, асосан, шеърият соҳасига тааллуқлидир, 
чунки у шеърий нутқни янада нафис ва муваффақиятли қилади»
26

Шу учун ўхшатишларни барча шоирларнинг асарларида у ёки бу 
даражада учратиш мумкин. Бу фикр эътирозга сабаб бўлмайди деб ўйлаймиз. 
Чунки ўхшатиш орқали шоирлар муайян бир нарсанинг муҳим хусусиятини 
ажратиб тасвирлашга, китобхоннинг диққатини унга қаратишга ҳар доим 
эҳтиёж сезадилар. Ўхшатиш ўқувчи онгида қўшимча тасвирларни 
жонлантиради. Шунга кўра ташбиҳ аксарият шоирлар учун энг муҳим кўчим 
турларидан бири бўлиб келмоқда.
Алишер Навоий инсон оламдаги барча мавжудотлардан кескин фарқ 
қилиши, у фикр юритиш, тафаккур қилиш қобилияти ва онгга эгалигини 
назмий асарларида ҳам, насрий асарларида ҳам, тарихий-диний асарларида 
ҳам кўп бора таъкидлаб ўтган. Ҳақиқатан ҳам онг ёрдамида инсон ташқи 
дунёни ўрганади, унга муносабат билдиради, маънавий дунёсини бойитиб 
боради, ўзини англашга ҳаракат қилади, бирор нарса ёки воқеа-ҳодисани 
иккинчи нарса ёки воқеа-ҳодисага қиёслайди ҳамда тегишлича хулосалар 
чиқаради. Инсонда онг туфайли ҳис-туйғулар, кечинмалар, ташвишлар, 
истаклар ва орзу-умидлар воқеланади. Машҳур файласуф Абу Наср Форобий 
ёзади: «Инсон ўзининг алоҳида хусусиятлари билан барча ҳайвонлардан 
фарқ қилади, чунки унда руҳ бор, ундан тана аъзолари воситасида таъсир 
этувчи кучлар пайдо бўлади, бундан ташқари, унда тана аъзоларининг 
воситасисиз таъсир этувчи куч ҳам бор, бу куч ақлдир»
27
.
Инсоннинг энг муҳим хусусиятларидан бири шундаки, айтилганидек, у 
ақл, онг, тафаккур воситаси билан бир нарса, воқеа-ҳодиса ёки тушунчанинг 
бошқа бир нарса, воқеа-ҳодиса ёки тушунчага қиёслайди, уларнинг ўзаро 
26
Аристотель. Поэтика. - Тошкент: Янги аср авлоди, 2011. –Б. 24.
27
Абу Наср Форобий. Фозил одамлар шаҳри. -Т.: Янги аср авлоди, 2016. –Б. 28. 


16 
алоқаси, ўхшаш жиҳатлари бўйича муайян мантиқий хулосалар келтириб 
чиқаради ҳамда уларни мулоқот жараёнида жамиятдаги бошқа кишиларга 
турли шакл ва мазмунда етказади. Бадиий адабиётда эса бу ўзига хос мазмун 
ва шаклда намоён бўлади. Маълумки, мумтоз адабиётшуносликда бадиий 
санъатлар икки – лафзий ва маънавий санъатлар бўйича ўрганилган. Илк бор 
«Бадойиъ-ус-санойиъ»да бадиий санъатлар мазкур турларга ажратилган: 
«Нутқ гўзалликлари уч қисм билан чекланур ул жиҳаттинким, ҳар гўзаллик ё 
фақат лафз гўзаллигидур, ё фақат маъно гўзаллигидур ёхуд лафзу маъно 
йиғиндисининг гўзаллигидур»
28
. Бу анъана ҳозир ҳам, деярли, сақланган
29
.
Маълумки, Шарқ мумтоз адабиётшунослигида ўхшатиш ташбеҳ деб 
номланади ва алоҳида бадиий санъат сифатида талқин этилади. 
Адабиётшунос Ё.Исҳоқовнинг ёзишича: «Ташбиҳ – ўхшатиш, маънавий 
санъатлар ичида энг фаоллларидан бири бўлиб, унинг моҳияти сўзларда 
ифодаланган икки ёки ундан ортиқ нарса, ҳодиса ёки хусусиятни улар 
ўртасида мавжуд бўлган бирор ўхшашлик, умумийлик (сифат, белги ёки 
вазифа) нуқтаи назаридан қиёслашдан иборатдир»
30
. А.Ҳожиаҳмедовнинг 
«Шеърий санъатлар ва мумтоз қофия» китобида берилган қирқ икки турдаги 
шеърий санъатлар орасида ташбиҳ муболағадан кейинги иккинчи ўринда 
қайд этилган
31
.
Англашиладики, маънавий санъатлар тизимида энг муҳим бадиий 
санъатлардан бири, шубҳасиз, ташбиҳ санъатидир. Ё.Исҳоқов: «Ёзма 
адабиётнинг ривожланиш йўли поэтик воситалар, жумладан, ташбиҳнинг ҳам 
тараққиёт тарихидир», деб ифодалаганида ҳақдир
32
. Ўхшатишлар бадиий 
тафаккурнинг дастлабки унсурларидан бири бўлиб, унинг тарихи узоқларга 
бориб тақалади. Узоқ тарихий жараёнлар натижасида ўхшатишлар тараққий 
28
Ҳусайний Атоуллоҳ. Бадойиъ-ус-санойиъ. (Форс тилидан Алибек Рустамов таржимаси). -Тошкент: 
Адабиёт ва санъат, 1981. –Б. 231.
29
Мамажонов З. Ўхшатиш асосидаги шеърий санъатларнинг назарий тавсифи ва таснифи: Филология 
фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) дис. автореф. – Тошкент: 2017. -Б. 10. 
30
Исҳоқов Ё. Сўз санъати сўзлиги. -Тошкент: Зарқалам, 2006. –Б. 230.
31
Ҳожиаҳмедов А. Шеърий санъатлар ва мумтоз қофия. -Т.: Шарқ, 1998. –Б. 46.
32
Исҳоқов Ё. Сўз санъати сўзлиги. -Тошкент: Зарқалам, 2006. –Б. 231.


17 
этиб, мукаммаллашиб борди. Бадиий асардаги ўхшатишлар оригинал бўлса, 
унинг таъсирчанлиги, эстетик завқ уйғотиш кучи юқори бўлади. Бу хусусда 
Н.Маҳмудов ёзади: «Ёзувчи ўзининг бадиий тасвир мақсадига мувофиқ 
равишда хилма-хил оригинал ўхшатишлар яратади, бу ўхшатишлар 
кутилмагани, оҳорлилиги билан ўқувчини ром этади, муайян руҳий ёки 
жисмоний ҳолат-хусусият-предметларни ўқувчи кўз ўнгида яққол 
гавдалантиради»
33
. Шунингдек онг-руҳиятдаги туйғу ва кечинмалар хамда 
ўй-мушоҳадаларнинг бадиий ифодаси мазмунга муносиб поэтик шаклда 
бўлсагина, асарнинг бадиий аҳамияти, эстетик қиймати ва таъсирчанлиги 
юқори даражада бўлиши таъминланади.
Аристотел бу хусусда қуйидагиларни ёзади: «Шакл асарнинг 
моҳиятидан келиб чиқади. Ҳар доим яхшироқ тушуниладиган нарса шаклан 
ҳам гўзалроқ бўлади»
34
. Адабиётда шакл ва мазмун мутаносиблиги муҳим 
аҳамиятга эга эканлигини, айниқса, мазмун устувор қиймат касб этишини 
Алишер Навоий «Ҳайратул-аброр» асарида алоҳида таъкидлаб шундай ёзади: 
“Назмда ҳам асл анга маъни дурур, Бўлсун анинг сурати ҳар не дурур. 
Назмки маъни анга марғуб эмас, Аҳли маоний қошида хўб эмас. Назмки ҳам 
сурат эрур хуш анга, Зимнида маъни доғи дилкаш анга”
35
.
Маълумки, шакл ва мазмун бирлиги масаласи бадиий ижодда муҳим 
аҳамият касб этади. Алишер Навоий ушбу муаммога ўз муносабатини 
асарларида ниҳоятда ёрқин услубда бадиий талқин этган. Айтилганидек, 
шоир ушбу шеърида назмда мазмун билан шакл бирлиги аҳамиятли 
эканлигини, айниқса, мазмун бирламчи қиймат касб этишини, ижодкорнинг 
бадиий ифода усули ва шакли тасвирланаётган воқелик, нарса-предмет
кечинма-мушоҳаданинг моҳиятига дахлдор тарзда намоён бўлишини алоҳида 
эътироф этади.
33
Маҳмудов Н., Худойберганова Д. Ўзбек тили ўхшатишларининг изоҳли луғати. –Тошкент: Маънавият, 
2013. –Б. 14.
34
Аристотель. Поэтика. - Тошкент: Янги аср авлоди, 2004. –Б. 20.
35
Навоий. Ҳайратул-аброр. / Хамса. Мукаммал асарлар тўплами. Йигирма томлик. (Нашрга Ҳамид 
Сулаймон тайёрлаган; масъул муҳаррир Порсо Шамсиев). –Тошкент: Фан, 1991. -7 том. –Б. 61.


18 
Адабиётшунос 
З.Мамажонов 
бадиий 
санъатларниюзагакелишасосинуқтаиназаридантаснифлашга ҳаракат қилган 
ва ўхшатиш асосидаги санъатлар таркибига ташбиҳ, тамсил, талмиҳ, 

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling