Диссертация илмий раҳбар ЧориевТаваккал Равшанович, филология фанлари номзоди, профессор Қарши- 2022


Download 1.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/64
Sana13.04.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1350976
TuriДиссертация
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   64
Bog'liq
ДиссертацияГ Сайидова охирги варианти

висол ўхшаган, хол ўхшатилган, -дек ўхшатиш қайди бўлиб, мавҳум тушунча 
аниқ нарсага қиёсланган.
Бошимки ҳажр йўлида фалакдек айланди,
Кўзум ёши эрур ул чархи ахтари янглиғ. [БВ, 270]
Тавсифи. «Ошиқ айрилиқу ҳижрондан шу қадар азоб чекяптики, 
натижада боши фалакдек айланди, кўз ёшлари осмондаги юлдузлардек 


87 
бўлди». Мисрада бошнинг айланиши фалакка, кўз ёшини осмондаги 
юлдузларга ўхшатиш ҳақиқатан ҳам катта поэтик топилмадир. Изоҳталаб 
сўзлар: ҳажр – арабий, айрилиқ, жудолик [НАЛ, 134], фалак – форсий, 
осмон, кўк [НАЛ, 312], чархи ахтар – осмондаги юлдуз [НАЛ, 452]. 
Шеърнинг биринчи мисрасидаги ташбиҳда бош ўхшаган, фалак ўхшатилган, 
айланмоқлик ўхшаш, -дек ўхшатиш қайди сифатида воқеланган. Иккинчи 
мисрада эса кўз ёши ўхшаган, чархи ахтар ўхшатилган, янглиғ ўхшатиш 
қайди тарзида намоён бўлганлигини кузатиш мумкин. 
То хаёлинг кўздадур кўз уйи гўё Каъбадур
Ким туриб атрофидин, киприкларим айлар намоз. [ФК, 154]
Байтда қуйидаги маънолар акс эттирилган: ошиқ хаёли кўзда, кўз эса 
Каъбадир. Ошиқ хаёлидаги кўз бу маъшуқа ҳамдир. Маъшуқа эса Оллоҳдир. 
Ошиқнинг ёри Оллоҳнинг уйи Каъбададир. Каъбанинг атрофидаги 
киприклар эса намоз ўқиётган кишилардир. Яъни Оллоҳ йўлида эътиқод 
этувчи диндорлардир. Кўз ҳар юмилиб очилганда, киприкларнинг ҳоли намоз 
ўқувчи кишиларга ўхшатилган. Чунки намозхонлар Каъбага сажда 
қилаётганларида худди шундай бош эгиб туради. Каъба бу ерда кўз бўлиши 
билан бирга кўнгил рамзини ҳам билдиради. Шунингдек, киприк ва кўз ва 
рамзий кўнгил (қалб) тимсоллари орқали диний-тасаввуфий маънолар акс 
этмоқда. Шеърда кўз ўхшаган, Каъба ўхшатилган, гўё ўхшатиш қайди 
сифатида келган. 
Муғ дайрида маст бўлса Навоийни кўрингким,
Бир олма киби гумбази мийну била ўйнар. [НН, 164] 
Дастлаб ушбу байтдаги изоҳталаб сўзларга эътибор қаратамиз. 
“Навоий асарларининг изоҳли луғати”да муғ дайри бирикмаси мажусийлар 
ибодатхонаси, майхона [НАЛ, 406], гумбази мийну бирикмаси эса зангори 
гумбаз, яъни осмони фалак [НАЛ, 423] тарзида изоҳланган. Бу байтда ишқий 
ғалаён майхонадаги мастнинг ҳолатига ўхшатилади. Тасаввуф поэзиясида 
ҳаққа етишмак йўлидаги туйғулар, кечинмалар шартли равишда мастликка 


88 
ўхшатилади. Негаки, бошқа бировни астойдил севган одам ҳам, маст бўлган 
одам ҳам одатда ўзини унутади. Байтга қайтадиган бўлсак, маст одамнинг 
кўзига улкан нарсалар кичик, муҳим нарсалар аҳамиятсиз бўлиб кўринади. 
Қолаверса, май ичувчи одам шўр, аччиқ луқмалар билан газак қилади. Демак, 
маст бўлган қаҳрамоннинг кўзига тор маънода майхонанинғ зангори гумбази 
ҳам, кенг маънода осмони фалак ҳам бир олма каби туюлмоқда. Шунинг 
учун у осмони фалакни қўлига олиб ўйнайди, чарх ураётган коинот ўзининг 
муайян ўқи атрофида эмас, балки ошиқ қўлида айланиб турипти. Истаса, 
ошиқ унга тиш уради, тил теккизади ёки айлантиради. 
Шоир шеърий асарларида очиқ ўхшатиш(ташбиҳи сареҳ)лар кўп 
миқдорда учрайди. Бу каби ўхшатишларда бир нарса иккинчи бир нарсага 
ташбиҳ воситалари (чунончи, –дек(-дай) қўшимчаси, каби (киби), сингари, 
ўхшаш, худди, гўё, бамисоли, мисли, андоқки, чу, янглиғ каби сўзлар) 
ёрдамида ўхшатилган.

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling