Диссертация илмий раҳбар ЧориевТаваккал Равшанович, филология фанлари номзоди, профессор Қарши- 2022


 Инсон ҳолати билан боғлиқ ўхшатишлар


Download 1.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/64
Sana13.04.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1350976
TuriДиссертация
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   64
Bog'liq
ДиссертацияГ Сайидова охирги варианти

3.7. Инсон ҳолати билан боғлиқ ўхшатишлар 
 
Алишер Навоий ижодида инсон ҳолати билан боғлиқ ўхшатишлар 
алоҳида ўринга эга бўлиб, улар образнинг жисмоний ва руҳий кўринишини 
таъсирли ифодалашга хизмат қилган. Бунга доир мисолни қуйида келтириб 
ўтамиз:
Хом кўнглумким, дудоғингни тилаб афғон қилур,
Бор дурур ул тифлдекким йиғлағай ҳалво учун. [ББ,434]
Мазкур байтда изоҳталаб сўзлар қуйидагилар: дудоғ – лаб [ НАЛ, 
509]; фиғон – оҳу нола, дод- фарёд [ НАЛ, 351]; тифл – бола, гўдак, чақалоқ; 
ёш, бўйи етган [НАЛ, 233]. Байт тавсифи: «Хаста кўнглим дудоғингни 
Оллоҳдан фиғон чекиб йиғлаб сўрайди. Менинг бу хатти- ҳаракатим худди 
кичкина боланинг ҳалво учун йиғлаганига ўхшайди». Навоийнинг ушбу 
байтда жуда гўзал ва фавқулодда ўхшатиш яратганлигини кузатиш мумкин.
Ул шўх кўнглум олди солиб жисмима шикаст,
Бир тифлдекки, шохин ушатқай самар била. [ББ, 487]
Мазкур байтда Навоий ошиқнинг шўх кўнгилини тифл (бола, гўдак, 
чақалоқ)га қиёслайди. Бу ўхшатиш ҳақиқатга жуда мос тушади. Сабаби 
шуки, ишққа гирифтор бўлган ошиқнинг кўнгли чиндан ҳам ёш болага 
ўхшайди.
Эл била ҳар дам қадаҳ янглиғ кулуб, эй муғбача,
Қон ёшим сочиб суроҳийдек мени йиғлатма кўп. [5,75-б.]
Тавсифи: «Эй, муғбача [форсий, майхоначининг югурдак ходими; май 
ташувчи бола. НАЛ, 439] менинг май ичиб сархуш бўлган ҳолимдан ҳар дам 
кулиб, суроҳий [арабий, узун бўйинли сув ва май идиши. НАЛ, 578]дек кўз 
ёшимни қон каби оқизиб мени кўп йиғлатма». Шоир айтмоқчи, эй, май 
ташувчи бола, эл билан биргаликда майдан сархуш бўлган мени кўп 
йиғлатма, кўз ёшимни узун бўйли идишдан оқадиган майга ўхшаш қон каби 
тўкма. Байтда кўз ёшининг тўкилиши узун бўйли идишдан оқадиган майга 


149 
ўхшатилган. Бу ўринда кўз ёши йиғи, нола мажозий маъноларини ҳам 
ифодалайди. Инсонга хос кўз ёши, йиғи, нола ҳолати ўхшаган, узун бўйли 
идишдан оқадиган май ўхшатилган. Бундан ташқари байтда яна қуйидаги 
ўхшатишлар қўлланган: инсонга хос кулиш ҳолати қадаҳга; кўз ёши, бир 
томондан, қонга, иккинчи томондан, узун бўйли май идишидан оқадиган 
майга ўхшатилган. Шоир асарларида инсон кўз ёши ичимликлардан қора сув, 
чашма суви кабиларга ўхшатилиши кўп кузатилади. Бунга мисол сифатида 
қуйидаги байтни келтириб ўтиш мумкин: Ашкдек оқти қора су кўзларимдин 
ҳажрида, Тонг йўқ идборим чу бўлмишдур манга ахтар қаро. Ушбу байтда 
ошиқ кўз ёши қора сувга ўхшатилган. Кўз ёши ўхшаган, қора сув ўхшатилган, 
-дек ўхшатиш воситаси сифатида воқеланган.
Шоир шеърларида яна ичимликлар билан боғлиқ (Ашкдек оқти қора 
су кўзларимдин ҳажрида, Тонг йўқ идборим чу бўлмишдур манга ахтар қаро. 
Байтда кўз ёши сувга ўхшатилган); инсоннинг жисмоний хусусияти билан 
боғлиқ (Кўҳи ғам тортарға хасдек жисм ила бел боғладим, Остиға 
қолмишмен андоғким самон девор аро. Байтда инсон жисми хасга 
ўхшатилган); олам тушунчаси билан боғлиқ (Зулф ичра юзи янглиғ офоқни 
куйдурган, Оҳим тутуни ичра озарму экин оё? Байтда дунё маъшуқа юзига 
ўхшатилган) 
бўлган 
ўхшатишлар 
ифодаланган. 
Ўхшатишларнинг 
аксариятини от туркумига оид сўзлар ташкил этади. Инсон тана аъзолари ва 
унинг жисмоний хусусияти, ҳолати, ҳатти-ҳаракати кабилар билан боғлиқ 
бўлган ўхшатишлар нисбатан кўпчиликни ташкил этади. 

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling