Диссертация илмий раҳбар ЧориевТаваккал Равшанович, филология фанлари номзоди, профессор Қарши- 2022


 Нарса-буюм отлари билан боғлиқ ўхшатишлар


Download 1.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/64
Sana13.04.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1350976
TuriДиссертация
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   64
Bog'liq
ДиссертацияГ Сайидова охирги варианти

3.6. Нарса-буюм отлари билан боғлиқ ўхшатишлар 
 
Алишер Навоий халқнинг ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаётига 
бевосита яқин ва ўзаро алоқадор бўлган нарса-буюмларни ўхшатиш эталони 
сифатида танлаган. Бунга доир мисолни қуйида келтириб ўтамиз:
Қора чирмаб ёш тўкуб, афғон қилурмен хомадек,
Этгали нолон кўнгул бу навъ мотамдур манга. [ББ, 53] 
Тавсифи: «Мен ошиқ, қора либос кийиб, ёш тўкиб, хома (қалам)дек 
фиғону афғон қиламан. Нола қилгувчи кўнгилнинг бу кўриниши менга 
мотамдир». Шоир ошиқнинг фиғон чекишини форсий хома, яъни қаламга 
ўхшатган. Ошиқ ўзининг нолаю фиғонларини қаламдек қоғозга тўкиб 
сочмоқчи бўлади. Ушбу шеърда лирик ошиқ ўхшаган, хома ўхшатилган, -дек 
ўхшатиш қайди, афғон қилурман ўхшаш бўлиб келган.
Шишадек кўнглумки тўлмиш бодайи ҳажринг била, 
Гўйиёким ўлмагим учун тўла паймонадур. [ББ, 175]
Тавсифи: «Ошиқнинг шишадек кўнгли ёр ҳажри шаробидан тўлиб 
боради, бу худди паймонамнинг тўлишига ўхшайди». Шоир фикрича, 
ошиқнинг ҳаётда ёрсиз, унинг висолисиз яшашидан кўра бу дунёни тарк 
этгани яхши, балки у дунёда ёрнинг висолига етар. Байтда ошиқнинг кўнгли 
шишага ўхшатилган. Аёнки, шиша сўзи форсий тилдан ўзбек тилига 
ўзлашган бўлиб, унинг луғавий маъноси махсус қумга бошқа баъзи 
моддаларни қўшиб эритиш ва кимёвий ишлов бериш йўли билан олинадиган 
қаттиқ ва шаффоф материалдир. Юқоридаги байтда шишанинг соф, тоза, 
шаффофлик белгиси ошиқнинг кўнглига қиёсланганган. Ҳижрону дарддан 
эзилган кўнгил эса май тўла қадаҳга нисбат берилган. Кейинги байтда ҳам 


145 
олдинги 
байтдагидек 
ошиқнинг 
айрилиқдан 
куйиб 
ёнаётганлиги 
тасвирланган:
Девона кўнгул қайди жунундин не қутулсун,
Ким ҳар хами зулфунг анга қуллобдек эрмиш. [ББ, 245]
Байтни тавсиф қилишдан олдин изоҳталаб сўзларга эътибор 
қаратамиз. Қайди жунун араб тилига тегишли бўлиб, изофали бирикма 
ҳисобланади. «Навоий асарлари тилининг изоҳли луғати»да савдойи 
боғланиш маъносида изоҳланган. Ҳар ҳами бирикмаси эса «Навоий асарлари 
тилининг изоҳли луғати»да ҳар бир, қуллоб-чангак деган маънода тавсиф 
этилган. Мазкур байтнинг маъноси қуйидагича: «Эй ёр, девона кўнгил 
савдойи боғланишдан қандоқ қутулсин, сенинг ҳар бир зулфинг унга 
чангакдек бўлса». Байтни бошқача изоҳлайдиган бўлсак, ошиқ энди ҳеч 
қачон савдойи ошиқликдан қутула олмайди. Ахир ёрнинг чангакдек 
зулфлари уни ўзига асир этган-ку? Чангак сўзининг луғавий маъноси бирор 
нарсани илиш учун темир, ёғоч ва шу кабилардан ясалган панжали илмоқ, 
илгакдир. Ушбу шеърда ёрнинг зулфи ўхшаган, қуллоб ўхшатилган, -дек 
ўхшатиш қайди, вазифаси ўхшаш бўлиб келган. 
Соқий, баданимни нотавон этти хумор, 
Кўнглумни қадаҳдек тўла қон этти хумор. [ББ, 646] 
Ушбу байтда ошиқ ўзининг дарду ҳасартларини соқий (май қуювчи)га 
баён этаяпти: «Эй соқий, ёрга бўлган муштоқлигим жисмимни нотавон, 
бечора этди, кўнглим шу қадар дарду ҳасратдаки, натижада у қадаҳдек тўла 
қонга 
тўлди». 
Мазкур 
байтда 
шоирнинг 
фавқулодда 
ўхшатиш 
яратганлигининг гувоҳи бўламиз. Шоир ғам-ҳасратдан эзилган ошиқ 
кўнглини қонга тўлган қадаҳга ўхшатган.
Навоий ўлди басе хору паст хас янглиғ,
Сенинг йўлунгда эса бас анга бу иззу ало. [ББ, 33]
Ушбу байтда қуйидаги изоҳталаб сўзлар мавжуд: басе (кўп, бениҳоя, 
ниҳоятда, ғоят, шу қадар, аксари) [НАЛ, 226], хор (камситилган, эзилган, 


146 
хорланган), иззу ало иззат ва юксак мартаба, даражага эгалик [НАЛ, 80]. 
Мумтоз адабиёда анъана сифатида шоир доимо ўзини камситиш, ёрни эса 
кўкларга кўтаришни мақсад қилади. Навоий ҳам мазкур байтда лирик ўзлик, 
яъни ошиқни камситилган ва эзилган ҳолатда тасвирлаб, ўзини ҳатто энг паст 
хасга қиёслаган. Ошиқ бундан хафа эмас, аксинча, бу у учун энг юқори иззат 
ва юксак мартабадир.
Кўнглум андоқ тўлди қон бирлаки, чиқмас ноласи,
Бода тўлғон жом янглиғким, садоси йўқ анинг. [ББ, 287]
Ғам, қайғу ва дард билан битилган мазкур байтда кескин ҳамда қатъий 
ҳукм руҳи ҳукмрон. Байтда лирик ошиқ: «Кўнглим шу қадар қон билан 
тўлдики, оқибатда ундан оҳу нола чиқмай қолди, бу худди бода тўлган жомга 
ўхшайди, чертганинг билан унинг садоси чиқмайди» дейди. Шоир мазкур 
байтда қон билан тўлган кўнгилни бода тўлган жомга қиёслайди, яъни 
кўнгилни ўхшаган, жомни ўхшатилган, янглиғни эса ўхшатиш қайди 
сифатида келтиради. 
Гар ниҳон сочинг тарар машшота келсунким, эрур, 
Кипригимдин шона, ашкимдан сув, кўз хилват сарой. [ББ, 582] 
Тавсифи: “Эй ёрим, пардозчи сенинг сочларингни яширин тарзда 
тарамоқчи бўлса, келсин. Пардозчи менинг кипригимни сенинг сочларингни 
тараш учун тароқ қилсин, кўз ёшларимдан сув олиб сенга пардоз берсин, 
менинг кўзим эса унга ҳеч ким кўрмайдиган, кимсасиз сарой бўлсин”. 
Юқоридаги байтда Навоий ошиқнинг киприкларини тароққа қиёс этган.
Бу либоси сиймгун ичра сенинг нозик танинг 
Ул кумушдекдурким, ул сиймоб аро тутқай қарор. [ББ, 133]
Байтда ошиқ маъшуқага қаратиб, шундай демоқда: “Оқ рангли 
либосинг ичра сенинг нозик танинг гўё кумушга ўхшайди». Англашиладики, 
шоир ёрнинг ташқи кўринишини тасвирлар экан, унинг нозик танини оқ-
кўкиш рангли қимматбаҳо маъдан – кумушга қиёслайди.
Титрабон сиймобдек кўнглум, этар жон оғзима,


147 
Тунд ел таҳрикидин ҳар дамки дарё чайқолур. [ББ, 148]
Тавсифи: “Ишқ дардида бечора кўнглим кумуш рангидек бўлди, ҳатто 
жоним оғзимга келди, бу гўё шиддатли шамолнинг ҳаракатланишидан дарё 
чайқалганга ўхшайди”. Шоир байтда ошиқнинг дастлаб кўнглидан нималар 
кечаётганини, унинг қандай ҳолатда эканлигини айтиб, кўнглини кучли 
шамолдан чайқалган дарёга қиёслайди. 
Шоирнинг қуйидаги байтларида ошиқнинг юзи олтинга қиёсланган: 
Юзум 
олтундекдурур, 
бу 
важҳдинким 
ҳолиё 
Сиймбарлар 
ул 
кишинингдурким, онинг моли бор”; “Васли саъйидин эмиш ишқ аҳли ичра 
можаро,Завқдин, кўрким, юзум олтундек ўлмиш ишқ аро”. 
Лабинг муҳтожидур кўнглим начукким,
Скандар чашмаи ҳайвонга мутож. [БВ, 135]
Шоирнинг ушбу байтида маъшуқа лаби чашми ҳайвон (тириклик 
суви)га ўхшатилган. Искандарнинг чашми ҳайвонга муҳтож бўлиши орқали 
эса диний ривоятга ишора қилинганини кўришимиз мумкин. Бу ҳақда 
Алишер Навоий «Тарихи анбиё ва ҳукамо» асарида шундай ёзади: 
«Зулқарнайн ҳайвон суйи хаёли била зулумотқа кирганда Ҳизр а.с ани бошлаб 
кирди. Ва дерларки, Илёс а.с доғи била эрди. Ул сувни Тенгри таоло бу 
икковга насиб қилди ва Зулқарнайн маҳрум ёнди». Диний манбаларда 
айтилишича, Искандар Зулқарнайн бир умр ҳайвон суйи – абадий тириклик 
сувини излайди. Бунда унга Ҳизр ва Илёс а.с ҳамроҳлик қилади. Тириклик 
сувига Ҳизр ва Илёсгина эга бўлади. Искандар эса бенасиб қолади.
Оразим сорғорди олтундексочинг савдосидин,
Мундин ўзга нақд ул савдо аро қозғонмадим. [ББ, 391]
Тавсифи: «Сочинг савдосидан юзим олтин каби сарғайди, бу қандай 
савдо бўлдики, бундан оғир савдо кўрмадим». Шеърда ошиқнинг юзи ишқ 
дардидан олтиндек сарғайгани ва шу вақтга қадар бундай оғир дардга дучор 
бўлмаганлиги ифодаланган. Олтиннинг сариқлиги ўхшатиш қайди бўлиб 
келган.


148 

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling