Диссертация илмий раҳбар ЧориевТаваккал Равшанович, филология фанлари номзоди, профессор Қарши- 2022


Жой ва томон номлари билан боғлиқ бўлган ўхшатишлар


Download 1.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/64
Sana13.04.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1350976
TuriДиссертация
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   64
Bog'liq
ДиссертацияГ Сайидова охирги варианти

Жой ва томон номлари билан боғлиқ бўлган ўхшатишлар. Алишер 
Навоийўзининг қуйидаги байтида муҳаббат аҳлининг ёшиниДажла 
дарёсининг ёшига, инсон кўз ёшининг оқишини Жайҳун дарёсига, машуқа 
жамолини фирдавс боғига, қонли кўз ёшни лолазорга қиёс этадики, бу каби 
ташбиҳларни инсоният тафаккурининг бебаҳо яратмаси сифатида қабул 
қилиш мумкин:
Истамас бўлса муҳаббат аҳли ёшин Дажладек,
Не учун чекти қазо машшотаси оллингға Нил? [ББ, 346]
Биринчи мисрада қўлланган Дажла Ироқдаги катта дарё номи бўлиб, 
у Тужр деб ҳам номланади [НАЛ, 145]. Байтда изоҳталаб сўзлар 
қуйидагилар: қазо – азалий ёзув, аввалдан белгиланган тақдир; тангри 
иродаси [НАЛ, 20]; машшота – тароқчи, зийнатловчи пардозловчи [НАЛ, 
267]. Байт мазмуни: «Сен муҳаббат аҳлининг ёшини Дажла дарёси каби катта 
ва улуғ эканлигини тан олмадинг, Не сабабдан тангри иродаси, тақдири азал 
сени Нил дарёси каби улкан ва улуғ ишқ-муҳаббат билан зийнатлади». 
Эътибор берилса, шоир муҳаббат ёшини Дажла дарёсига қиёслаган.
Эй, жамолинг равзаси фирдавс боғидекжамил,
Лабларингнинг кавсари айнан тусаммо салсабил. [ББ, 346]
Мазмуни: «Эй ёр, жамолинг равзаси (боғи, жаннати) фирдавс боғидек 
гўзалдир, лабларингнинг тозалиги айнан тоза, тиниқ, сувдекдир». Байтда 
шоир маъшуқани таърифу тавсиф этмоқда. У ошиқ олдида энг юксак хилқат 
ҳисобланади. Шоир ёрнинг жамолини жаннат боғига қиёсламоқда.
Неча бир лоларух доғи ғамин истаб таним узра,
Қўюб юз доғ, ани қонлиғ ёшимдин лолазор айлай? [ББ, 537]
Тавсифи: «Бир гўзал юзли маҳбубанинг изини шу қадар кўп 
истадимки, тану жоним юз доғ куйди, қонли кўз ёшимдан бағрим лолазордек 


139 
куйиб адо бўлди». Китобхон ушбу мисраларни мутолаа қилганда, ошиқнинг 
ишқ дардидан бағри эзиб, лолазорга ўхшаганини кўриб, ошиқ сингари жуда 
қаттиқ изтироб чекади. Кошки, маҳбуба ошиқнинг бу ҳолатини кўриб, раҳм 
айласа, унга меҳр кўзи билан боқса.
Баҳри ашк ичра Навоий собит эрди тоғдек
Ким эсиб бир ел, танининг тахтасин қолқитмади. [ББ, 549]
Ушбу байтдаги тасвир олдинги байтнинг тескари тасвири 
ҳисобланади, яъни олдинги байтда ошиқ ишқ дардида адо бўлиб, юрак-бағри 
лолазорга айлангани тасвирланган бўлса, ушбу байтда Навоий кўз ёши 
дарёдек сел бўлиб оқса ҳам, тоғдек барқарор туриши ва ҳар қандай ҳолатда 
ҳам ўзини йўқотмаганлигини тасвирлайди. Англашиладики, шеърда кўз ёши 
селга, лирик қаҳрамон эса тоғга қиёсланган. 
Бугун ақшомға тегру менки кўрмаймен қуёшимни, 
Не тонг, тўксам фалакдек кеча тонг отқунча ёшимни. [ББ, 539]
Байтда ошиқ оқшом давомида қуёши (ёри)ни кўрмаганлигини, у учун 
тонгга қадар фалакдек кўз ёшини тўкканлини тасвирлаган. «Ўзбек тилининг 
изоҳли луғати»да фалак сўзи араб тилидан ўзлашганлиги, осмон, осмон 
гумбази деган маънони англатиши айтилган. Байтда ошиқ кўз ёшларининг 
кўлами фалак чегарасининг охири кўринмаслигига ўхшатилган. 

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling