Диссертация илмий раҳбар ЧориевТаваккал Равшанович, филология фанлари номзоди, профессор Қарши- 2022
Download 1.56 Mb. Pdf ko'rish
|
ДиссертацияГ Сайидова охирги варианти
Булбулдек ишим нолаву фарёд ўлғон. [ББ, 655]
Тавсифи: «Узоқдан келаётган гул хушбўйлиги насимдек (шамолдек) келишлиги мен ошиқни булбулдек нолаю фарёд қилишлигимга сабабчи бўлди». Шарқ мумтоз адабиётида энг кўп аҳамият берилгани – бу булбул тимсоли бўлиб, у ошиқ мажозий маъносида ифодаланишини барча китобхонлар яхши билади. Бошқа мумтоз адабиёт намояндалари каби Навоий ижодида ҳам энг кўп истифода этилган қуш образларидан бири булбул бўлиб, у аксарият ҳолларда гул тимсоли билан уйғун ҳолда қўлланилган. Булбул ошиқнинг ишқ изтиробларини тасвирлаш учун қўлланилган энг фаол тимсоллардан биридир. Шу ўринда айтиб ўтиш лозимки, мазкур образ дунёвий гўзалликларга ҳирс қўйиб, асл маънони – илоҳиётни унутган руҳият маъносини ҳам ифодалайди. Юқорида келтирилган байтда ошиқнинг ишқий ҳолати булбулга қиёсланган. Шоирнинг қуйидаги байтида ҳам ошиқнинг булбулга ўхшатилганлигини кузатиш мумкин: Эй Навоий, сарвдек озод бўл гар истасанг, 127 Гул масаллик шоҳиде, булбул киби хунёгаре. [ББ, 527] Изоҳи: «Эй Навоий, гар сарв дарахтидек озод бўлишни истасанг, гул каби хушсурат маҳбуба ёрнинг ҳусни жамолини кўриб, булбул каби нола қил». Ушбу шеърда уч ўринда ташбеҳ санъати қўлланган. Яъни озодлик сарв дарахтига, хушсурат маҳбуба гулга, фарёд қилгувчи ошиқ эса булбулга қиёслаган. Навоий лирикасида булбул фарёд қилгувчи ошиқ тимсолидан ташқари хушовоз, хушсухан шоир, созанда тимсолларида ҳам келган: Вафо бўстонининг достонсаройи, Маломат булбули, яъни Навоий [ҒС, 7]; Эй Навоий, ҳеч гулшаннинг сенингдек хуш наво – Булбули йўқ эрканин шоҳи суҳандонимға айт [ҒС, 70] ва бошқалар. Очқил ўтлуғ оразинг, эй шамъким, парвонадек Ўртанай бошинг уза бир неча қатла айланиб. [ББ, 83] Тавсифи: «Эй шам (ёр) ўтдек ораз (юз)ингни очгин, токи мен парвонадек бошинг узра бир неча маротаба айланай». Байт мазмунидан англашиладики, ёрнинг гўзал ва нурли юзини қўмсаган ошиқ парвонага қиёсланган. «Навоий асарларининг изоҳли луғати»да парвона сўзи шам, чироқ атрофида айланадиган майда капалак маъносида изоҳланган. Ушбу шеърда парвона сўзи ошиқнинг ёрга нисбаттан мафтунлиги, муштоқлиги ошиқи беқарорлиги маъносида келган. Вусма узра зарварақлиқ икки қошинг юз уза, Жилвагар бўлған ики товус эрур гулзор аро. [ҒС, 40] Товус – мумтоз адабиётда маъшуқанинг гўзаллиги ва қадам ташлаши рамзи (товус хиромон) сифатида талқин қилинган. «Лисон ут-тайр»да товус тимсоли зебу зийнатларга бино қўйган киши ёки ўзининг илмига, амалига кибр айлаш рамзи сифатида тасвирланади. Мазкур байтнинг тавсифи: “Юзинг узра ўсма қўйилган тиллақош икки қошинг гўё гулзор ичра жилва қилувчи икки товусга ўхшайди”. Изоҳталаб сўзлар қуйидагилар: вусма форсий тилга тегишли бўлиб, ҳозирги ўзбек адабий тилида ўсма шаклида; 128 зарварақ сўзи ҳам форсий тилдан ўзлашган бўлиб, тиллақош маъносида қўлланилади. Шеърда маъшуқанинг қоши товусга ўхшатилган. Мунфаилдур юзу зулфидинки тебрангай насим, Жилвагар товуским, фирдавси ризвон ичрадур. [ҒС, 146] Шоирнинг мазкур байтида маъшуқанинг ўзи товусга қиёсланган. Эйки дерсен, кўзларим кўнглунгни не навъ этти сайд, Бир кабутар нетсун ахир икки сайёдинг била? [ҒС, 499] Кабутар дунё, чунончи, туркий тилда руҳ ва тинчлик маъносини англатади. Навоийнинг «Лисон ут-тайр» асарида кабутар уй-жойига асир бўлган одам ёки вужудига асир нотавон руҳ тимсолида талқин қилинади. Жилваму айлар қизил тўн бирла ҳар ён ул пари, Ё магарким лолазор ичра кезар кабки дарий? [ББ, 525] Шоир асарларида кабки дари(каклик) узлатни макон тутган зоҳид образида талқин қилинади. Бу образ билан Навоий ибодатга ружу қўйган зоҳид асл ҳақиқатдан – Оллоҳдан узоқдадир, деган умумтасаввуфий ғояни олға суради. Ишқ нақди доғи ғам кирмиш Навоий, кўнглига, Ваҳки, бир дам аждаҳодин ҳолий эрмас махзаним. [ББ, 326] Ушбу байтда кўнгил махзан (хазина)га, ишқ эса аждаҳога ўхшатилган. Аждаҳо (аждар, аждарҳо) энг мураккаб ва универсал зооморф образлардан бўлиб, у турли хил халқлар оғзаки ижодида қанотли, оғзидан ўт пуркайдиган икки ва ундан ортиқ бошли илон қиёфасидаги афсонавий махлуқ образи сифатида талқин қилинади 105 . «Навоий асарлари тилининг изоҳли луғати»да аждаҳога шундай изоҳ берилади: “Аждаҳо 1. Аждар; оғзидан ўт уфурувчи ва кишига ҳамла этувчи, дамига тортувчи афсонавий ваҳший махлуқ. 2. Қасд қилгувчи, ҳалок этувчи; бало, офат, душман. 3. Қўриқчи, кучли посбон” [НАЛ, 51]. 105 Маҳмараимова Ш, Ўзбек тили теоморфик метафораларнинг қисқача консептуал луғати. – Т.: Чўлпон, 2018. –Б. 23. 129 “Ўзбек тилининг изоҳли луғати”да эса аждарҳо форсча сўз эканлиги, афсонавий катта илон эканлиги, кўчма маънода қонхўр, ёвуз одамга нисбатан нафратни ифодалаши айтилади [ЎТИЛ, 44]. Бадиий ижодда аждаҳо, асосан, ёвузлик ва очкозлик тимсоли саналади ва кўчма маънода нафс, нафрат маъноларини ифодалашга хизмат қилади. Баъзан эса гўзаллик рамзи сифатида ёрнинг жон олувчи кўзи ва печу тоб ўрим сочига нисбатан ҳам аждаҳо метафораси ишлатилади. Шу ўринда айтиш лозимки, мумтоз Шарқ шеъриятида ғоятда кучли туйғу – ишқни ифодаловчи асосий образлардан бири аждаҳо образи саналади. Бундан ташқари машаққатли синовли ҳаётни, турмушни, шунингдек нафсни ифодалашда ҳам аждаҳо образидан фойдаланилади. «Ўзбек тили теоморфик метафораларнинг қисқача консептуал луғати»да аждаҳо образи ўндан ортиқ кўчма маъноларда қўлланилиши қайд этилган. Жумладан, аждаҳо сўзи инсон аъзолари (соч ўрими, кўз), ғоят кучли туйғу (масалан, ишқ, наф, аёвсизлик, раҳм ва шавқатсизлик), салбий иллатлар (манманлик, очкўзли, босқинчилик), зарарли тузум (масалан, собит тоталитар тузум, қатағон даври), дард (касаллик, ғам-андуҳ, ташвиш), синовли ва машаққатли турмуш, жанг-жадал (уруш), техник қурол (масалан, замбарак), босқинчилар, зўравонлар, жиноий тўдалар, нафси бузуқ кимсалар, шунингдек, фавқулодда қобилиятли шахслар (масалан, спортчилар)га нисбатан поэтик кўчимни ифодалаши айтиб ўтилган. Меҳнат ўтидин ёруқтур ҳар тараф кошонамиз, Бўлди гўё аждаҳо коми бизинг вайронамиз. [ББ, 178] Мазкур байтнинг биринчи мисрасида меҳнат ва машаққат туфайли инсон тобланиши, шу боис унинг қалб уйи, руҳи равшанлаши ифодаланган бўлса, унинг иккинчи мисрасида эса васл умидидаги ошиқнинг кўнгли аждаҳо комидек алангаланганлиги тасвирланган. Бунда вайрона кўнгилдаги ишқ ўти мислсиз ва ҳадсиз эканлиги аждаҳо коми воситасида кўрсатилган. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling