Диссертация илмий раҳбар ЧориевТаваккал Равшанович, филология фанлари номзоди, профессор Қарши- 2022


Антротопонимлар билан боғлиқ ўхшатишлар


Download 1.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/64
Sana13.04.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1350976
TuriДиссертация
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   64
Bog'liq
ДиссертацияГ Сайидова охирги варианти

Антротопонимлар билан боғлиқ ўхшатишлар.  
Алишер Навоий ижодида антротопонимлар ичида, асосан,асар 
қаҳрамонлари (ўхшатиш субьекти бўлиб келган бир қанча байтларни 
кўришимиз мумкин. Бунда Навоийнинг асар қаҳрамонларидан Вомиқ ва 
Узро, Фарҳод ва Ширин, Лайли ва Мажнун, Баҳром ва Искандар сўзлари 
ўхшатиш субьекти сифатида келган. Бунда Вомиқ, Фарҳод, Мажнун каби 
қаҳрамонларнинг ҳақиқий ошиқ тимсолида, Ширин, Лайли, Узро каби 
қаҳрамонларининг гўзаллик тимсолида, Баҳром каби бетоқатлик тимсолида, 
Искандар буюклик тимсолига ишора қилинган:
Недин юз гул очар ишқ ўтидин булбул каби Вомиқ,
Вомиқ юзингдин гар узори боғида гул очмади Азро. [ББ, 28] 
Изоҳи: «Ишқ ўтида ёнган ошиқ булбул Вомиқ каби ишққа гирифтор 
ошиқ юзингни гар кўрса ҳамки, Узро чирой боғида гул очмади». Ушбу 
байтда ҳам булбул (ошиқ) ўхшаган бўлиб, ўхшатилган эса машҳур афсонавий 
«Вомиқ ва Узро» қиссасидаги Вомиқдир. У арабий сўз бўлиб, мумтоз 
адабиётда икки маънода – биринчиси, ошиқ, ишққа гирифтор мажозий, 
иккинчиси, «Вомиқ ва Узро» қиссасида Узрога ошиқ бўлган қаҳрамон 
маъноларида истифода этилган [НАЛ, 150]. Байтда келтирилган Азро 
сўзиарабий бўлиб, мумтоз адабиётда Узро шаклида ҳам учрайди. Бу сўзнинг 
ўз маъноси юз, бет бўлиб, пок қиз; Вомиқ ошиқ бўлган қиз [НАЛ, 35] 
мажозий маъноларида ҳам қўлланилади.
Мени Мажнундек тутубтур дашт, демангким, бу дашт
Тоғлар эрдики, ҳомун қилди кўнглум қайғуси. [ББ, 530]


118 
Ушбу байт ишқий мавзуда бўлиб, лирик ошиқ ўзини Мажнунга 
қиёсламоқда. Байт мазмунидан англашиладики, ошиқ соф муҳаббат эгаси. У 
севги йўлида турли-туман мусибатларга мубтало бўлади, айрилиқ азобларига 
чидайди, ўз маъшуқасини чексиз эъзозлайди, ўзини ёр йўлида фидо этмоққа 
тайёр. Ошиқ “Мени Мажнундек дашту саҳро асир олди, бу дашту саҳролар 
эмас, балки тоғлардаги тошлар менинг кўнглим қайғусини янчди” деб 
ўкинади. Ушбу шеърда ошиқ ўхшаган, Мажнун ўхшатилган, -дек ўхшатиш 
қайди сифатида воқеланган.
Манга ишқингдаМажнун бирла Фарҳод ўхшағай ул чоғ,
Ки бу бўлғай жаҳон расвоси, ул мундин батар бўлғай. [ББ, 564]
Тавсифи: “Ул дамда менинг ишқимга Мажнун билан Фарҳоднинг 
ишқи ўхшагай, мен ҳам улардек жаҳонга маълум бўлғайман ва ундан ҳам 
баттар ишқ балосига гирифтор бўлғаймен”. Навоийнинг «Фарҳод ва Ширин», 
«Лайли ва Мажнун» достонлари бадиий тасвирида ишқ дардининг тавсиф-
талқини юксак даражада ифодаланган.
Англашиладики, мазкур байтда шоир машҳур асар қаҳрамонларига 
ишора қилиш орқали ошиқ ҳолатини аниқ, ихчам ўхшатиш билан 
тасвирлаган.
Чекар гўр ичра охир гар жаҳонни
Киши Баҳромдек қилсун мусаххар. [ББ, 614] 
Тавсифи: «Эй инсон, гар ҳаётни қулон ови билан ўтказсанг, яъни ов, 
маишат ва жангу жадалларга ўч бўлсанг, шоҳ Баҳромдек сени ҳам охир ўлим, 
ажал кутади». Ушбу байт таълимий йўналишда ёзилган бўлиб, инсон ёмон 
йўлга қадам қўйса, уни нималар кутиши ибратли далил орқали кўрсатиб 
ўтилган. Аслида инсоннинг табиати, характери ўзига хосдир. Инсон қачон 
ёмон йўлга кирган бўлса, қачон ундан қайтиши мумкин, қачонки, панд-
насиҳат бераётган инсон унга далиллар орқали насиҳат қилса. 
Маълумки, Баҳром Шарқда Марс юлдузининг номи бўлиб, у кўпинча 
жангу жадаллар, фитна-яғмолар тимсоли сифатида келади. Тарихчилар бу 


119 
номни Эроннинг сосоний ҳуукмдори Варахран (120-438 йилларида подшолик 
қилган) номи билан боғлайдилар. Халқ орасида Баҳром Гўр лақаби билан 
шуҳрат топган. Гўр деб қулонни айтганлар Баҳром ов ва маишатга ўч, 
урушларда ҳамиша ғолиб келадиган шоҳ сифатида талқин қилинган. Баҳром 
образини дастлаб Фирдавсий ўз «Шоҳнома»да тасвирлайди. Унда 
келтирилишича, Баҳром Эрон шоҳининг ўғли бўлган ва кейинчалик тахтга 
ўтирган. Шоир бу образ орқали инсонни шоҳ Баҳром сингари ов ва маишатга 
ўч бўлмаслик, сабабсиз урушлар олиб бормасликка чақиради. Ушбу шеърда 
киши ўхшаган, шоҳ Баҳром ўхшатилган, -дек ўхшатиш қайди сифатида 
воқеланган. 
Шоир лирик асарларида атоқли отлар энг кўп Лайли, Хусрав, Фарҳод, 
Ширин, Мажнун (Қайс), Баҳром каби асар қаҳрамонлари билан боғлиқ 
бўлган ўхшатишлар қўлланганлигиги кузатиш мумкин. Алишер Навоий 
қўллаган асар қаҳрамонлари билан боғлиқ ўхшатишларнинг аксариятини 
ўқиганда ёки эшитгандаёқ фаҳмлаш, қайси фактга ишора, мурожаат 
этилётганини тезда англаш мумкин. Буни юқорида таҳлилга тортилган байт 
ҳам аниқ исботлаб турибди. Алоҳида эътироф этиш лозимки, шоирнинг 
сўзларни кўчма маънода қўллашдаги маҳорати алоҳида эътиборга молик. 
Шоир ушбу борада ўзига хос бир йўналиш, услуб яратиб, бадиий санъатлар 
тизими, чунончи, ташбиҳ бадиий санъатини ҳар томонлама бойитди ва 
такомиллаштирди.

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling