Диссертация илмий раҳбар ЧориевТаваккал Равшанович, филология фанлари номзоди, профессор Қарши- 2022
Пайғамбарлар номи билан боғлиқ ўхшатишлар
Download 1.56 Mb. Pdf ko'rish
|
ДиссертацияГ Сайидова охирги варианти
Пайғамбарлар номи билан боғлиқ ўхшатишлар. Шоир ижодида
пайғамбарлар ичида Хизр ва Исо Масиҳ тимсоллари кўп ўринларда қўлланганлиги билан ажралиб туради. Бунда шеърнинг ғоявий ва бадиий 101 Комилов Н. Маънолар оламига сафар. -Тошкент: Тамаддун, 2012. –Б. 16. 102 Обидов.Р. Пайғамбарлар тарихи исломият тарихидир, -Т, : Мовауннаҳр, 2005. 131 б 103 Обидов.Р. Пайғамбарлар тарихи исломият тарихидир, -Т, : Мовауннаҳр, 2005. 131 б 116 салмоғини янада оширишга хизмат қилган. Улар иштирок этган ғазалларда қуйидаги муҳим жиҳатлар намоён бўлганлини кузатиш мумкин. Орзу айлар лабинг оллинда жон бермакни Хизр, Хизр суйидин ўлуг умр айлагандек орзу. [ББ, 477] Ушбу байтда лирик қаҳрамон фикрига кўра, маъшуқа олдида Хизр жон беришни истайди, худди Хизрнинг ҳаётбахш сувидан ўлик умр орзу қилгандек. Ошиқ маъшуқани шу қадар таърифлайдики, умрбоқийлик насиб этган Хизр ҳам ҳатто унинг лаби олдида жон беришни орзу қилади. Шоирнинг бу хил ўхшатишлардан мақсади Хизрдек пайғамбарни қадрсизлантириш эмас, балки унинг улуғлигини таъкидлаган ҳолда, ёрнинг ошиқ назаридаги мавқеини далиллаб, қай даражада эканини ғазалхонга етказиб беришдир. Хизрнинг умрбоқийлигига ишора қилинган байтлар шоир ижодида кўплаб учрайди. Лаъли жонбахшинг эрур гўёки Руҳуллоҳким , Сочилур жон ҳар тараф қилғон сойи изҳор лафз. [ББ, 256] Изоҳи: “Сен сўзлаганинг сари жон ҳар тараф сочилади жон бағишловчи сўзинг гўё Руҳуллоҳ, яъни Исо Масиҳ нафасидир.” Мазкур байтда Руҳуллоҳ нафаси билан оламдаги барча мавжудотларга жон бағишлаганидек, маъшуқа ҳам ошиққа жон бағишлаши ифодаланган. Навоий ижодида Руҳуллоҳ образи Исо Масиҳ номи билан ҳам учрайди. Диний манбаларда келтирилишича, Исо Масиҳнинг бундай аталишига сабаб унинг онаси Марямнинг ҳеч қандай эркак билан яқинлик қилмасдан, бокира ҳолида илоҳий нурдан ҳомиладор бўлганидир. Шунга нисбатан Исо пайғамбарга Аллоҳ яратган руҳдан пайдо бўлганига ишониб, уни Руҳуллоҳ, яъни руҳи Аллоҳ деб атайдилар. Исо Худонинг илк яратмиши бўлиб, у одамлардан фарқли равишта у ер юзига келишидан аввал осмонда фаришта бўлиб яшаган, рамзий маънода «худонинг ўғли» деб аталган. Исо ер юзида яшаган даврида касалларни даволаган, ўлганларни тирилтирган ва қийинчиликларга учраган кишиларга кўмаклашган. Юқоридаги байтда 117 ёрнинг лаби ўхшаган, Руҳуллоҳ ўхшатилган, гўёки ўхшатиш қайди бўлиб келган. Таҳлилар натижасида шунга амин бўлдикки , А.Навоий ижодида келган пайғамбарлар билан боғлиқ бўлган ўхшатишларда ўхшатиш эталони бўлиб келган Ҳизр пайғамбар-умрбоқийлик тимсолида, Исо Масиҳ-жон ато етиш, тириклик тимсолида келган. Download 1.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling