Диссертация илмий раҳбар: г ф. н., доц. Юнусов Ғ. Х


Download 1.56 Mb.
bet1/4
Sana22.03.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1286401
  1   2   3   4
Bog'liq
TAQDIMOT

Ўзбекистон Республикаси

олий ва Ўрта махсус таълим вазирлиги

 

МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ

ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ

Мардиев Илҳом Абдуҳакимович

 

ЗАРАФШОН ДАРЁСИНИНГ ЎРТА ВА ҚУЙИ ОҚИМЛАРИНИ ГИДРОЛОГИК РЕЖИМИ

5А140702 – Гидрометеорология (фаолият турлари бўйича)

мутахассислиги

Магистр

академик даражасини олиш учун ёзилган

 ДИССЕРТАЦИЯ

 

Илмий раҳбар:

г.ф.н., доц. Юнусов Ғ.Х.

Тошкент – 2021

Мавзунинг долзарблиги

  • Зарафшон дарёси Амударё ва Сирдарё ҳавзалари ўртасида жойлашган бўлиб, сувлилик даражаси жиҳатидан улардан анча кичик, лекин, унинг Республикамиз халқ хўжалигидаги аҳамияти беқиёсдир. Ҳозирги кунда қўшни Тожикистон Республикаси ва мамлакатимизнинг Зарафшон воҳасида жойлашган Самарқанд, Навоий, Бухоро вилоятлари ҳалқ хўжалиги тармоқларининг сувга бўлган талаби асосан шу дарё суви ҳисобига қондирилади. Таъкидлаш лозимки, Зарафшон воҳаси мамлакатимизнинг аҳолиси зич жойлашган ҳудудларидан бири бўлиб, воҳанинг ерлари қадимдан шу дарёдан сув ичади. Шунингдек, узоқ тарихий даврлардан бошлаб, Жиззах ва Қашқадарё ерларига ҳам Зарафшондан сув олинган.
  • Бугунги кунга келиб, Зарафшон ҳавзасида сув ресурсларининг чекланланлиги сезилиб қолди. Шу сабабли, дарёнинг қуйи оқимида, аниқроғи Навоий ва Бухоро вилоятларида ўтган асрнинг 70 - йилларидан бошлаб, Амударё сувларидан кенг фойдаланилмоқда. Воҳада сув тақчиллиги Ўрта Зарафшон ҳавзасида, айниқса, Нурота тоғларининг жанубий ва Зарафшон тизмасининг республикамиз ҳудудидаги шимолий ёнбағирларидаги аҳоли пунктлари ва уларга қарашли экинзорларда яққол сезилади. Бу эса шу тоғларда шаклланадиган дарёлар ва сойлар сувларидан янада самарали фойдаланишни йўлга қўйиш учун уларни гидрометеорологик нуқтаи-назардан махсус ўрганишни, бу борада тегишли изланишлар олиб боришни талаб этади. Юқорида қайд этилган ҳолатлар магистрлик диссертацияси мавзуининг долзарблигидан дарак беради.

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling