Диссертация Илмий раҳбар: и ф. д., проф. Хушматов Н. С
Учинчи боб бўйича хулосалар
Download 0.96 Mb. Pdf ko'rish
|
mamlakat iqtisodiyotining raqobatdoshligini oshirish sharoitida (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Хулоса ва таклифлар
Учинчи боб бўйича хулосалар
Юқоридагилардан хулоса чиқариш мумкинки, енгил саноат корхоналарида юқори меҳнат унумдорлиги ҳамда ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсишини таъминлашда янги ишлаб чиқариш технологияларини жорий этиш, юқори унумли, замонавий асбоб-ускуналардан фойдаланишнинг ўзи етарли эмас. Чунки, енгил саноат тармоғини модернизация қилиш кўп жиҳатдан бошқарув тизимини ҳам такомиллаштиришни, хусусан, корпоратив бошқарув имкониятларидан фойдаланишни кенгайтириш, унинг таркибида инновацион усуллар салмоғини сезиларли даражада оширишни тақозо этади. Бунда муҳим жиҳатлардан бири – юқорида қайд этилган жараѐнларни самарали бошқарув тизимини яратиш билан уйғун ҳолда олиб бориш зарур. Шунга кўра ҳозирги шароитда мамлакатимиз енгил саноат тармоғини янада ривожлантиришнинг асосий устувор йўналишлари сифатида қуйидагиларни кўрсатиш мумкин: - енгил саноат маҳсулотини аҳоли, иқтисодиѐтнинг асосий тармоқлари ва мудофаа эҳтиѐжларини қондириш имконини берадиган ҳажмларда ишлаб чиқаришни таъминлаш. Бунда ҳам амалдаги қувватлардан фойдаланишни кўпайтириш ҳисобига, ҳам янги қувватларни ишга тушириш ҳисобига эришиш. Ресурс сиғими катта бўлган, шунингдек инвестицион қўйилмаларга кам эҳтиѐжни намоѐн этувчи маҳсулотлар (трикотаж, тикувчилик ишлаб чиқариши маҳсулотлари) ишлаб чиқаришни кўпайтириш; - миллий корхоналарнинг ички бозордаги мавқеини мустаҳкамлаш ва миллий маҳсулотларни истеъмол қилиш улушини ошириш; 82 Хулоса ва таклифлар Енгил саноат тармокларининг иктисодий тахлили натижасида куйидаги номутаносибликлар аникланди: - тайѐр маҳсулотлар ишлаб чикаришга нисбатан хом ашѐ товарлари ишлаб чикаришнинг юқорилиги (пахта тозалаш); - ишлаб чикарилаѐтган тайѐр махсулотларнинг ракобатбардошлик даражасининг пастлиги; - экспортга йўналтирилган ишлаб чикариш улушининг камлиги; - ишлаб чикаришни хом ашѐ ва бутловчи материаллар билан таъминланишидаги номутаносиблик; - ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш учун бор бўлган бой маҳаллий ресурслардан норационал фойдаланиш; - ташқи бсзорни ўрганиш учун олиб бориладиган маркетинг тадкикотлари даражасининг пастлиги ва бошкалар. Мавжуд муаммоларни ҳал қилишда куйидаги чораларни кўришни тавсия этилади: - енгил саноатнинг ички ва ташки бозорда юкори талабга эга бўлган махсулотлари ва замонавий технологияларига асосланган ҳолда енгил саноат ривожланишинингузок муддатли концепциясини ишлаб чиқиш; - ташки бозорда рақобатбардош махсулотлар ишлаб чикариш учун хом ашѐдан тайѐр махсулот ишлаб чикаришгача бўлган ўзаро боғлик мажмуани шакллантиришга ўтиш; - чет эл инвестицияларини кенгайтирган холда тайѐр маҳсулотга йўналтирилган ишлаб чикаришни технологик ва техник кайта жихозлаш; - республика, концерн ва корпорациялар, корхоналар даражасида маркетинг тадкикотларни кенгайтириш; - малакали кадрлар тайѐрлашга алохида эътибор бериш. 2013 йилда «Ўзбекенгилсаноат» ДАК компаниясида келажак вазифалари белгиланган: енгил саноатни ривожлантириш стратегияси нафақат тугалланмаган 83 босқичга (ип калава ва хом газлама) йўналтирилган, балки тайѐр маҳсулот ишлаб чиқаришга йўналтиришни ташкил этиш; лойиҳаларни амалга оширишда худудларнинг эхтиѐжини қондириш билан мавжуд хом ашѐ манбалари ва ишчи кучларини ишлаб чиқаришга жалб қилиш; 2013 - 2015 йиллирга мўлжалланган дастур доирасида кўрилидиган чоралар натижасида саноат махсулотларининг ўсиш суръатини йилига 120 фоизга, экспорт ўсишини 10 фоизга, ички бозор эхтиѐжини қондириш вазифаларидан иборат. Иқтисодиѐт тармокларида ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш бугун ишлаб чикаришни жадал суръатлар билан ривожлантиришнинг энг асосий омили хисобланади. Бозор иктисодиѐти шароитида ишлаб чикаришнинг мақсади, моҳияти ва иктисодий самарадорлиги қўшилган киймат яратиш ва фойда олиш билан белгиланади. Енгил саноатда самарадорлик иктисодий самаранинг сарфланган ресурсларга бўлган нисбати билан аниқланади. Иктисодий самара яратилган ялпи ички махсулот, ялпи миллий даромад, ялпи соф махсулот ва ялпи соф даромад оркали ифодаланади. Сарфланган ресурслар ялпи мехнат, ялпи хом ашѐ, ялпи фондлар ва ялпи инвестицияларда ўз аксини топади. Иктисодий самарадорлик даражасини тахлил қилишда бир-бири билан узвий богланган ва бир-бирини тўлдирадиган кўрсаткичлар тизими ишлатилади. Улар ѐрдамида самарадорликнинг турли кўрсаткичларини ва уларнинг йўналишларини киѐслаш мумкин бўлади. Шунингдек самарадорлик даражасига таъсир килувчи омилларни аникдашга имконият яратилади. Енгил саноат тармоклари доирасида «оксок» жойларни аниқлашга, асосий таъсир килувчи омилларни танлашга ва тармокларда қандай иктисодий сиѐсат олиб бориш йўналишларини белгилашга ѐрдам беради. Енгил саноат истиқболдаги ривожланиш самарадорлигини бахолашда ИҲТ кўрсаткичларидан келиб чиққан холда ва иктисодий- математик усуллардан фойдаланиб ижобий натижалар олинди. 84 Ушбу ижобий натижаларга эришиш ва енгил саноат баркарор ривожланишини таъминлаш учун куйидаги механизмлардан фойдаланишни тавсия этиш мумкин: Бу механизмларни уч гуруҳга бўлиш мумкин: хукукий-меьѐрий, иктисодий ва ташкилий. Ҳуқукий-меъѐрий механизмлар қуйидагилардан иборат: • енгил саноат ривожланишини тартибга солишда давлат фаолиятини чегаралаш буйича хукукий-меъѐрий хужжатларни такомиллаштириш; • хусусий тадбиркорликни кўллаб-қувватлаш давлат тизимини такомиллаштириш; Иктисодий механизмлар куйидагилардан ташкил топган: • тармокларни барқарор ривожланиши учун "Енгил саноатни ривожлантириш фонди" ни ташкил этиш; • енгил саноат корхоналарини модернизация қилишни тезлаштириш мақсадида амортизация чегирмаларини меъѐрини ошириш. Ташкилий механизм: • тайѐр махсулотлар сифатини ҳалқаро андозаларга мослаш максадида стандартлар ва дизайн хизматларини такомиллаштириш; • енгил саноат тармокдари учун кадрлар тайѐрлаш ва малакасини оширишни узлуксиз олиб боришни ташкил қилиш; • корхоналардаги ишлаб чиқариш жараѐнларини тахлил килиш ва самарали бошкариш максадида илмий техник ва ахборот технологияси маркази тузиш. Таклиф этилаѐтган механизмлар мажмуасини амалиѐтга жорий қилиш келажакда ахолини енгил саноат маҳсулотларига бўлган талабини тўлароқ қондириш, иш билан таъминлаш ва аҳоли фаровонлигини ошириш хамда тармоқ экспорт салоҳиятини ўсишига хизмат килади, натижада енгил саноатнинг баркарор ривожланишини таъминлайди. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling