Диссертация Илмий раҳбар: и ф. д., проф. Хушматов Н. С
Енгил саноат таркибини такомиллаштиришнинг стратегик
Download 0.96 Mb. Pdf ko'rish
|
mamlakat iqtisodiyotining raqobatdoshligini oshirish sharoitida (1)
3.3. Енгил саноат таркибини такомиллаштиришнинг стратегик
йўналишлари Ўзбекистонда самарали иктисодиѐтни яратишнинг асосий шарти бўлиб, унинг тармокларини тубдан кайта куриш хисобланади. Республика ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг хозирги боскичи иктисодиѐтни эркинлаштириш билан характерланиб, бу боскичда таркибий сиѐсат 73 йўналишларини ва шаклларини аникдаш хамда уларни амалга ошириш механизмини ишлаб чиқиш зарур. Таркибий кайта куриш иктисодиѐтда умумдавлат макроиктисодий тартиблаш тизимининг муҳим қисми ҳисобланиб, жамиятни стратегик устувор ривожланишидан келиб чиқади. У давлат суверенитета устивор манфаатини, иктисодий, ижтимоий ва молиявий мустақиллигини таъминлайди, ҳамда республика иқтисодиѐти таркибини жахон ривожланган мамлакатлари иктисодиѐти таркибига якинлаштиради . Мустақиллик йиллари давомида четдан келтирилаѐтган махсулотларни ўрнини республикамизда ишлаб чикарилган махсулотлар билан босиш дастурини амалга ошириш натижасида Узбекистон энергия ресурслари мустакиллигига эришилди ва ахолининг озиқ-овқатга бўлган талабини ички ишлаб чикариш хажмини купайтириш натижасида сезиларли силжишлар бўлди. Ҳукуматимиз ўтказаѐтган саноат сиѐсати мамлакатнинг экспорт салохиятини ривожлантиришга асосланди. Узбекистон Республикасида миллий валюта курсини алмаштириш сиѐсати ишлаб чикарувчиларнинг ускуналарни импорт килишга йўл очилишини таъминлади. Бу йўналишдаги сезиларли даражада эришилган ютуқларга карамасдан саноат сиѐсатини амалга ошириш билан боглиқ бўлган муаммолар келиб чиқди. Улардан асосийси миллнй бозор хажмн чекланганлиги ва маҳсулотларнинг кўп турларини етарли даражада ракобатбардош эмаслиги 6y эса ўз навбатида ишлаб чикариш кўламидан етарли самара олишга имконият бермайди ва мамлакатимизнинг экспорт салохиятига ижобий таъсир кўрсатмайди. Натижада иктисоднѐтни жахон иктисодиѐти замонавий тенденциясинн хисобга олган холда рнвожланишини ва бирннчи навбатда жахон иктисодий тнзимига глобаллашувини етарли даражада таъминлай олмайди. Глобаллашув замонавий жахон жараѐнини харакатлантирувчи куч хисобланади ва у ҳалкаро савдонинг фаол ўсиши, халкаро капиталнинг салоҳиятидан 74 фойдаланиш билан боглик бўлган янги имкониятлар билан баҳоланади. Истиқболда мамлакатимиз иктисодиѐтидаги таркибий ташкиллантиришга глобаллашув жараѐнидан келиб чикадиган куйидаги потенциал хатарлар таъсир қилиши мумкин: - жаҳон савдо ташкилоти қоидалари экспорт субсидияларига чеклашларни, инвестиция фаолиятида чет элликларни дискриминациясини ман этиш, экспорт ва импортни мажбурий лицензиялашга йўл қўймаслик, саноат товарларига юкори импорт тарифи; - савдо ва инвестиция оқимининг очиклигини ўсиб бориши натижасида нобаркарорлик хатарининг ўсиши халкаро ташкилотлар томонидан молиявий очиклик талабини кучайтирилиши, чет эл инвестициясини мумкин бўлган сезиларли кайта окими. Барча мамлакатлар иктисодиѐтнинг ўтиш даврида хўжалик тизимининг трансформациялар жараѐнида иктисодиѐтни кайта шакллантириш муаммоси билан тўқнашади. Узбекистон Республикаси мустакилликка эришгандан сўнг хукукий давлат каби ўзининг бозор иктисодиѐтига ўтиш ва таркибий ўзгариш дастурини ишлаб чиқди. Бу ўэгаришларнипг ўзига хос йўллари, усул ва услубларини эътиборга олиб Узбекистон иктисоднѐтининг таркибий узгаришлар дастури бозор муносабатларининг шаклланши дастуринннг негизи хисобланади. Таркибий кайта қуришда асосий эътибор ишлаб чикариш суръатларн пасайишннн йўкотишга, макроиктисодий баркарорликка эришишга, корхоналарни энг янги замонавий технологиялар ва ускуналар билан таьминлашга, ижтимоий ишлаб чикаришда нодавлат секторининг улушини оширишга қаратилади. Таркибий қайта қуришда чуқур ўзгаришларни амалга ошириш иктисодий барқарорликка эришишнинг, Ўзбекистоннинг истиқболда барқарор иктисодий ўсишини ва аҳоли фаровонлигини таъминлашнинг, жахон иктисодий тизимига кўшилишнинг асосий шартларидан биридир. 75 Хом ашѐ етиштиришга каратилган, чукур худудий номутаносибликларга хамда маънавий ва жисмоний жихатдан эскирган ишлаб чикариш базасига эга бўлган иктисодиѐтни замон талабига жавоб берувчи иктисодиѐтга айлантириш учун куйидаги таркибий ўзгаришларни амалга ошириш зарур вазифаларидан хисобланади: - хом ашѐ етиштиришга мўлжалланган иктисодиѐтимизнинг бир томонламалигини қатъиян бартараф этиш; - тармок тузилишини тубдан узгартириш; - тайѐр махсулот ишлаб чиқаришга ўтиш; - махсулот сифати ва ракобатбардошлигини жахон бозори талаблари даражасига етказиш; - ишлаб чикарувчи кучларни ривожлантириш ва жойлаштиришда йўл куйилган номутаносибликни тугатиш; Таркибий узгаришлар ҳар бир мамлакатда ўзига хос хусусиятга эга. Ўзбекистон нктисодиѐтининг таркибини шаклланишида куйидаги узига хос хусусиятларини кўрсатиш мумкин: - иктисолиѐт.иинг хом ашѐ ишлаб чикариш йўналиши; - ЯИМ яратишда кишлок хужалигининг микдорий улуши юкори на уларда банд бўлган ахоли улушининг куплиги; - экспортга мулжалланган ишлаб чикариш улушининг пастлиги: - ишлаб чикариш ва ижтимоий нфраструктуранинг ривожланиш даражасининг пастлиги; - саноат асосан Собик Иттифокнинг саноат районларининг хом ашѐга булган талабини хисобга олиб шаклланганлиги. Узбекистон Республикаси икгисодиѐтини таркибий қайта шакллантиришн и амалга ошириш фаол инвестиция сиѐсатини юритиш билан боғлиқдир. Узбекистон иктисодида таркибий ўзгаришларнинг талаби ва унинг самарадорлигининг юксалтиришнинг зарурияти инвестиция микдорини купайтиришни талаб қилади. Инвестиция фаоллигини ошириш масаласини давлатнинг тўғридан-тўғри аралашиши 76 билан ҳал килиш мумкин эмас. Бунда хусусий инвесторлар учун реал жамғармаларнинг ўсишига имкон яратадиган ва жамғармаларнинг инвестицияга айланишини самарали тезлатадиган қулай муҳитни шакллантириш лозим. Чет эл инвестициялари таркибий кайта ташкил этишда мухим ўрин тутади. Чет эл инвестициясини жалб килмасдан иктисодиѐтни такомиллаштириб бўлмайди, корхоналарни замонавий техника билан жихозлаш ва ракобатбардош маҳсулот чиқаришни йўлга қўйиш мушкулдир. Шу мақсадда Узбекистонда инвестиция учун кулай инвестицион мухит яратилган ва у доимо такомиллаштирилмокда. Лекин чет эл инвестициясининг асосий қисми давлат кафолати асосида жалб қилинмоқда. Давлат сиѐсатининг хусусий инвесторларга нисбатан асосий масаласи уларнинг фаолиятига аралашмасдан уларни Узбекистон бозорига жалб киладиган кулай иш шароити яратишдан иборат. Таркибий кайта куриш иктисодиѐтни бозор моделига ўтишининг биринчи боскичидаги алоқида хусусиятн бўлиб. таркибий сиѐсат ва инвестиция стратегиясини хамда устивор ривожланишни аниклашда. бошкаришнинг юкори погонасида карорларни кабул килншда амалга оширилади. Бу боскичда давлат каттик иктисодий сиѐ'сат ўтказиши ва айрим вактда маъмурий чоралар кўриши таркибий ташкилллантириш сохасида ягона кучли тадбир хисобланади. Бунда давлат уз бошкарув органлари оркали факат таркибий силжишларнинг регуляторидан фойдаланади . Эркинлаштчриш ва ислохотлапни чукурлаштириш шаромтида иктисодий тизимда мукобил таркибни шакллантириш зарурияти тугилади. 77 3-расм 2009-2013 йилларда соҳада инвестицияларни ўзлаштириш динамикаси (млн. долларда) Ўзбекистон Республикаси Президентиниг 2012 йил 21 ноябрдаги ПҚ-1855 сонли ―2013 йил Давлат инвестиция Дастури тўғрисида‖ги қарорига мувофиқ ―Ўзбекенгилсаноат‖ ДАК томонидан 2013 йилга 18 та лойиҳа бўйича жами 147,7 млн. долларга тенг бўлган инвестициялар ўзлаштириш белгиланган. 2013 йилда амалга ошириладиган инвестиция лойихалари: 2013 йилда 30 та корхона ишга туширилади, 76 та худудий инвестицион лойихалар амалга оширилади, барча туманларда 1160 та тикувчилик цехлари ташкил этилади. ―Ўзбекенгилсаноат‖ компанияси томонидан амалга ошириладиган вазифалари: - технология жараѐнларини танлаш; - хом-ашѐ таъминоти; - ташқи ва ички бозорни аниқлаш. Туман хокимликларининг амалга оширадиган вазифалари: - лойиха ташаббускорларини танлаш; - лойихалаштириш; 0 100 200 300 400 500 600 700 2009 2010 2011 2012 2013 63,7 180,8 338,2 520,2 667,9 78 - лойиха учун жой ажратиш; - молиялаштириш манбаини аниқлаш; - ишчи кучлари билан таъминлаш. Инвестиция лойихалари амалга ошириш ТАРТИБИ: Лойиха ташаббускорларини танлаш Жой ажратиш ва таъмирлаш Дастгох олиш учун шартнома тузиш Лойихалаштириш Технология жараѐнларини танлаш Молиялаштириш Дастгох келиши ва монтаж Хом ашѐ билан таъминлаш Ишлаб чиқаришни бошлаш Иктисодиѐтни муқобил таркибида устивор ривожланиш йўналишлари илмий-техника тараққиѐтини ишлаб чиқаришга тадбиқ қилишни таъминлайдиган, янги ишлаб чиқариш ресурсларига бўлган талабни ўсишини, мамлакатни тенг хукуклилик асосида халқаро алоқаларда қатнашиши ва барқарор иктисодий ўсиш даражасига эришишини таъминлайдиган тармоклар ва фаолият турларига қаратилиши керак. Енгил саноатда мукобил таркибни шакллантириш жараѐнига куйидаги мухим омиллар таъсир кўрсатиши мумкин: - бозор муносабатларига ўтиш даражаси; - бошкариш тизими; - иктисодий ривожланиш ва унга мое келувчи ижтимоий талаблар тизими; - техника ва технологиянинг ривожланиши ва уларнинг ишлаб чиқаришда кўлланиши; - мехнат ресуреларининг микдорий ва сифат кўрсаткичлари; 79 - ишлаб чикаришнинг ихтисослашуви; - ташқи иқтисодий алокаларнинг ривожланиши ва жаҳон бозорида ўзаро алмашиш шарти; - у ѐки бу тармокнинг ривожланиш даражаси, иккинчи томондан самарасиз ишлаб чикаришнинг тугатидиши. Республика енгил саноатидаги таркибий силжишларда асосий эътибор асосан -фан ва техника ютуқларини ишлаб чиқариш йўналишларининг ривожланишига ўаратилиши лозим. Енгил саноат тармокларида ишлаб чикарилган маҳсулот таркибида тайѐр маҳсулотларнинг улуши доимо ўсиб боршпи керак. Кайта ишлаш саноати тармоқларининг тезкор ривожланиши иктисодиѐт таркибининг меҳнат урумдорлиги юқори бўлган тармоқлар тарафига диверсификация қилишни таъминлайди, бошқа тармоқларни саноатлаштириш учун замин бўлади. Ўз навбатида иқтисодиѐтнинг диверсификацияси тармоқлараро алоқани кучайтиради, оралиқ ва тайѐр маҳсулотлар бозорини кучайтиради. Янги тармоқ ва ишлаб чиқаришлар яратилиши хом ашѐ тармоқларига, маҳаллий табиий ресурсга, янги технологияга асосланади. Инфратузилма тармоклари хусусан транспорт, омбор хўжалиги ва бошқалар устивор ривожланиши керак. Иктисодиѐтнинг таркибини шакллантириш ва такомиллаштиришда инвестицияни илмий асосланган тақсимоти муҳим омил бўлиб хисобланади. Деярли барча янги сифат боскичига ўтган мамлакатларнинг тажрибаси бозор иқтисодига инвестиция муҳити биринчи бўлиб ижтимоий талаблар ва уларни таъминловчи итстисодий имкониятлар ўртасидаги юзага келган номутаносибликка таъсир этишини кўрсатади. Иктисодиѐтни таркибий қайта шакллантиришга инвестициянинг факат ҳажми ва таркиби эмас, балки молиялаштириш харакгери хам таъсир кўрсатади. Иктисодиѐтни қайта шакллантиришда зарур инвестиция ресурсларини жалб килиш ва уларни иктисодиѐтнинг илғор тармоқ ва секторларни тезкор ривожлантириш - мақсадида келгусида фойдаланиш 80 мураккаб ҳисобланади. Бозор ислоҳотларининг бошланғич босқичида кўпчилик тижорат банклари қисқа муддатли опрецияларга ихтисослашгани учун давлат инвестиция, кредит ва солиқ сиѐсатини юритиши мумкин. Енгил саноат ишлаб чиқаришда чукур таркибий ўзгаришларни амалга ошириш Республикада амалга оширилаѐтган иктисодий ислоҳотларнинг стратегик вазифаларидан бири хисобланади. Енгил саноат таркибий тузилишини ўзгартириш иктисодий ўсишни таъминловчи ва аҳоли фаровонлигини ошиб боришига олиб келувчи ишлаб чикариш тузилмасини яратишдан иборат. Енгил саноатни ривожлантириш стратегияси: - Ишлаѐтган корхоналарни қайта жиҳозлаш ва модернизациялаш - Пахта толасини чуқур қайта ишлашни кенгайтириш - Ички бозорни тўлдириш - Янги иш ўринларини яратиш - Тўқимачилик машинасозлигини тиклаш - Юқори технологияли янги корхоналар ташкил этиш - Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш - Экспорт салоҳиятини юксалтириш - Кадрларни тайѐрлаш ва қайта тайѐрлаш Иқтисодий ислоҳотларнинг янги босқичи - иктисодиѐтни янада эркинлаштириш шароитида вужудга келаѐтган шарт-шароитлар ва бозор муносабатлари талаблари енгил саноат ривожланишида фан ва техниканинг тарақкиѐтига, хорижий инвестицияларини жалб эташнинг имкониятидан фойдаланишга, ресурсларни тежайдиган ва экологик талабларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқаришни барпо этишга қаратилиши лозим. Енгил саноат ишлаб чиқаришида таркибий ўзгаришни амалга ошириш республика иктисодиѐтига ва унинг молиявий аҳволини яхшиланишига ижобий таъсир кўрсатади. Енгил саноатни таркибий кайта шакллантиришда корхоналарнинг худудларда жойлашиши ҳам муҳим ўрин тутади. Чунки енгил саноат корхоналарини жойлаштириш 81 натижасида биринчидан янги ишчи ўринлари яратилиб, иш билан бандлик даражаси кўтарилади, иккинчидан маҳсулот ишлаб чиқариш ва ундан олинадиган даромад шу регионнинг миллий даромадини оширишга ҳисса кўшади. Download 0.96 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling