Диссертация илмий раҳбар: И. Ж. Юлдашев, филология фанлари доктори, профессор Тошкент 2022 Мундарижа


Download 1.24 Mb.
bet35/49
Sana16.03.2023
Hajmi1.24 Mb.
#1272846
TuriДиссертация
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   49
Bog'liq
Севара Худойбердиева Диссертация 30 10

Якка тартибдаги тадбикор – давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб якка тартибда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи фуқоро.
Ушбу мисоллардан кўриниб турибдики, маркетинг терминлари ичида соҳа фаолиятини амалга оширувчи, жараёнларни бошқарувчи шахслар номи кўплаб кузатилади. Уларнинг аксарияти қисми ўзлашма қатламга мансублиги билан ажралиб туради.

2.2. Маркетинг ҳужжатлари номлари


Чунончи, маркетингга умуман Иқтисодиётга оид тушунчалар ва терминларнинг дунёга келишида деярли барча мамлакатлар ва халқлар иштирок этгани сир эмас. Масалан, туркий халқлар, жумладан, ўзбекларга хос чек ва товар терминлари араб тилидан тортиб инглиз ва рус тилларигача кириб борган.
Халқаро транзит денгиз савдосида фаол иштирок этган араблардан ҳам жаҳон халқлари тилига авария, тара, тариф сингари истилоҳлар ўзлашган. Авария нима? Ушбу термин луғатшуносликда шундай изоҳ берилади, яъни авария – келиб чиқиши арабча “ал-аварат”, яъни денгизда табиий офат рўй берганда кема ва экипажни қутқариб қолиш учун ортиқча юкдан халос бўлиш” маъносини англатади. Аслида ҳам шундай. Бироқ бугунги кунда авария лексемаси ўзининг асл маъносидан йироқлашмаган ҳолда умумбашарий истилоҳга айланган, яъни деярли барча мамлакатларда ҳуқуқий ҳимояга ва компенсацияга арзийдиган ҳодисадир135.
Маркетинг терминлари таркибида учраётган айнан ҳужжат номлари билан боғлиқ терминлар бошқа соҳаларнинг ҳам хужжат тили ҳисобланади. Фарқли томони, маркетинг терминлари таркибидаги ҳужжатлардаги қонун-қоидалар ва мезонлар соҳа талабларидан келиб чиққан ҳолда шаклланган.
Иқтисодиёт доирасини регламентлаштириш жараёни учун терминологияда номинатив-дефинитив, шунингдек, номинация воситалари сингари махсус тушунчалар қўлланилади. У ёки бу терминни таъриф-тушунчасиз тўлақонли термин деб бўлмайди. Айнан, дефинитив вазифа терминни умумадабий тил лексемаларидан фарқлайди136.
Терминлар ҳужжатлар номи шаклида келганда бир, икки ва ундан ортиқ компонентли кўринишга эга бўлади. Масалан:– олинган пулнинг нималарга сарф этилгани борасида расмийлаштирилган ҳужжат аванс ҳисоботи бирикма термин билан англашилади.
Кимнингдир жамият капиталининг (компания) бир қисмига эгалигини тасдиқловчи ҳужжат ва ташқи иқтисодий алоқаларда эса товар сифати гувоҳномаси137ни азифасини бажарувчи ҳужжатга акциядорлик бсертификати термини ишлатилади.
Маркетингда яна бир қизиқ холат учрайдики яъни мумкин бўлмаган тақдирда ҳам бошқа шахс номидан қалбаки имзо қўйиш қалбаки қўлёзма ясаш. Бундай имзоси соҳта бўлган хужжатга нисбатан аллограф дейилади.

Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling