Диссертация илмий раҳбар: И. Ж. Юлдашев, филология фанлари доктори, профессор Тошкент 2022 Мундарижа


Download 1.24 Mb.
bet38/49
Sana16.03.2023
Hajmi1.24 Mb.
#1272846
TuriДиссертация
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   49
Bog'liq
Севара Худойбердиева Диссертация 30 10

Пенальти – шартнома бузилган ҳолатлардаги тўловлар.
Тарафлар томонидан расмий равишда тузилувчи, қабул қилинувчи аҳдома, шартнома, контрактга нисбатан битим дейилади, яъни – ўзаро келишув, тўхтам, қарор. Фуқаролар ва юридик шахсларнинг фуқаролик ҳуқуқ ва бурчларини белгилаш, ўзгартириш ва бекор қилишга қаратилган ҳаракати. Меҳнат битими. Бир тарафлама битим145.
Битим деб фуқаро ва юридик шахсларнинг фуқаролик ҳуқуқ ва бурчларни белгилаш, ўзгартириш ёки бекор қилишга қаратилган ҳаракатларига айтилади.
Давлат чегараси ва божхона расмийлаштирувидан ўтувчи молларга бож солиғи солишда тегишли тартиб белгилаш мақсадида қўлланиладиган чора-тадбирлар тизимига нисбатан божхона сиёсати термини қўлланилади.
Фуқаролик ҳуқуқида айрибошлаш шартномавий муносабат бўлиб, мазкур шартномага мувофиқ, яъни ҳар бир тараф бошқа тарафга, бир товарни бошқа товарга алмаштириш йўли билан мулк қилиб топшириш мажбуриятини олишига айрибошлаш дейилади.
Иқтисодий соҳанинг муҳим тармоғи бўлган маркетингда кечадиган жараёнлар, ҳаракат ва ҳолатлар юқоридаги каби ўзига хос терминлар билан ифодаланади. Улар келиб чиқиши ва маъно мазмуни хусусиятлари билан ўзбек тили терминологиясида муҳим ўрин тутади. Маркетинг термини каби ушбу соҳада юз берувчи жараёнлар билан боғлиқ лексемаларда ҳам чет тилдан ўзлашиш етакчилик қилади.

2.4. Маркетингда нарса-буюм ва жой номлари


Илм-фан, техника ва ишлаб чиқаришнинг шиддат билан ривожланиш, жаҳоннинг тараққий этган мамлакатларида содир бўлаётган глобаллашув ва интеграция жараёнлари тилларнинг ўзаро жипс алоқаларга киришиши, уларга хос лексик фонднинг бойишига замин яратди. Чунончи, бугунги ҳаётни замонавий ахборот коммуникация тармоқлари, хусусан, интернет ва ушбу соҳада қўлланувчи терминлар тизимисиз тасаввур этишнинг асло имкони йўқ. Ҳ. Дадабоев ўзбек тили терминологиясига кириб келаётган интернет терминлари, асосан ўзлашмалардан иборат бўлиб, уларни икки, яъни инглиз ҳамда рус тилидан ўзлашган терминларга ажратиш мақсадга мувофиқлигини таъкидлаган146.
Шу ўрин yakor ўрнида langar, shlyuz ўрнида to‘g‘on, shrift ўрнида harf, magistral ўрнида shoxyo‘l лексемаларини қўллашни тавсия этиш мумкинлигини қайд этган147.
Маркетинг тизимида техник-иқтисодий соҳага алоқадар нарса-буюм терминлари фаол қўлланилади. Кези келганда буларига баъзиларига диққат қилиш ўринли. Хусусан товарлардаги акциз ёки бож тўланганини билдирувчи ёрлиқ. Семемасини ифодалаш бондерол ўзлашмаси зиммасига юклатилган.
“Муайян форматдаги web-саҳифаларда баннерларни жойлаштириш учун махсус мўлжалланган жой маъносини англатиш учун баннер майдончаси бирикма терминидан кенг фойдаланилади.
Уй-рўзғор, озиқ-овқат, маҳсулотлари, масалан, маккажўхори ёки буғдой уни, какао ёки шакар, тузни сақлаш учун цилиндр шаклидаги қадоқ барабан номи билан ишлатилади.
Хонадонлар ва офисларга текин тарқатиладиган газетага нисбатан бепул газета дейилади. Газетани босмадан чиқариш ва тарқатишга сарф-харажатлар қиймати, ана шу нашрдаги реклама учун олинадиган маблағлар ҳисобидан қопланади.
Ваъданинг бажарилишига ишонтириш учун қолдириладиган омонат нарса гаров дейилади. Гаров ўйнамоқ (ёки боғлашмоқ) – бас боғлашмоқ, шартлашмоқ. Мерганлигимга ишонмайсизми? Ундай бўлса, гаров боғлашамиз. С. Аҳмад, Қадрдон далалар148. Гаров олинган қарз эвазига ёки мажбуриятнинг, ваъданинг бажарилишига ишонтириш учун қолдирилган омонат.
Унча юқори бўлмаган ёки маркетинг тадбирлари самарасизлиги оқибатида жиддий ҳамлаларга дучор бўлган ёки ишлаб чиқарилиши пасайган маҳсулотга нисбатан заиф маҳсулот термини қўлланилади.
Маълумки қоғоз пуллар, банкнот, қимматли қоғозларни ифодалайдиган қоғоз купюра термини билан аталади.
Маркетингда ҳар қандай кичик белги ҳам маҳсулотнинг кўриниши ва сифатига ижобий таъсир қилишига сабаб бўлади. Бутилка бўйинчасига осиб қўйиладиган қоғоздан ёки пластикдан “тилча” шаклида ясалган ёрлиқ осма ёрлиқ ҳам шундай вазифани бажаради.
Оқ товарлар” – узоқ муддат хизмат қилувчи муайян истеъмол товарларини ифодалаш учун ишлатиладиган маркетинг жаргон термини.
Савдо нуқталарида жойлаштириш учун мўлжалланган картонга чоп этилган ихчам реклама плакатига пештахта планшети дейилади.
Плакат – жамоат жойида ўрнатиладиган реклама осма тасвири.
Пул – пул, ақча; балиқ тангаси. Сармоя, маблағ Олди-сотди ёки тўлов муомалаларида нарх, баҳо, қиймат ўлчови бўлган металл ёки қоғоз белги; ақча. Қоғоз пул. Танга пул. Нақд пул. Пул майдаламоқ. Пул бўлмоқ, пулга алмашинмоқ, сотилмоқ. Нарса сотсанг, пул бўлади, Эрта-индин кул бўлади. Мақол. Пул қилмоқ 1) пул ҳисобига бермоқ, сотмоқ, пулламоқ. Уйни безашдан бошқа нарсага ярамайдиган асбоб-ларни йиғиштирдим, барини сотиб пул қилдим. Ойбек, Танланган асарлар; 2) ишлаб ёки бошқа йўл билан пулни қўлга киритмоқ, пул тўпламоқ. Пул(нинг) қадрсизланиши//инфляция. Пулнинг қадрсизланиши суръатлари мунтазам равишда ва изчиллик билан пасайиб бормоқда. Газетадан. 2.. Пул-чи? Пул ҳам туғади. Жуда кўп туғади, тез туғади, айниқса, бу замонда пул сертухум бўлиб кетган. Ойбек, Танланган асарлар. Нуқул пул ва фойда кетидан қувсакда, аммо одамларимиз руҳан қашшоқ бўлиб қолишса, бундай жамиятнинг ҳеч кимга кераги йўқ. Газетадан. 3. Иш ҳақи; маош. Қоровул пули. Бугун пул оладиган кунимиз. 4. Баъзи ерларда ярим тийинга, баъзи ерларда бир тийинга тенг бўлган пул ўлчов бирлиги ва шу қийматдаги майда пулнинг ўзи. Нарх билиб келган болага йигирма пул бериб, орқаси куймаганини олиш шарти билан нонга юборди. А. Қодирий, Меҳробдан чаён. Йиқитган болаларга икки пулдан соврин бериб, томоша қилиб ётган икки бойнинг бири шу – Ниёзмат ҳожи бўлиб, ҳаждан янги келган йиллари эди.
А. Қаҳҳор, Сароб.
Бир ёки икки, уч пул; 1) бир ёки икки, уч тийин. Бир пул бериб йиғлатдим, минг пул бериб тиндирдим. Мақол; 2) ҳеч нарсага арзимайдиган, аҳамиятсиз, бир тийинга ҳам қиммат. Бу гаплар унга бир пул. Ҳамма унга бир пул. Жўрабоев Юсуфийнинг далилларини бир пул қиладиган мақола ёзибди. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли.
Тилимиздаги чақа сўзида “жуда кичик” ни ифодаловчи маъно бор. Мис, жез каби маъданлардан зарб қилинган танга маъносидаги чақа сўзи энг кичик пул бирлигини англатади. Бир тийинни ҳам чақа дейишган. Чақа жуда майда пул бўлганлиги учун, қиймати жуда паст бўлган. Шунинг учун арзимас, майда нарсаларга нисбатан бир чақа, бир чақага арзимайди дейиш урф бўлган. Бола-чақа бирикмасидаги “чақа” сўзи ҳам “кичик бола” маъносида келади. Лекин бу ерда чақа сўзи арзимас, “майда” эмас, балки “қимматли” маъносини билдиради. Шунинг учун одамлар кўришганда аввало, бола-чақани сўрашади. Бола-чақа бирикмасининг воқеланишига чақа сўзининг “жуда кичик” маъноси асос бўлган. Чақалоқ сўзи шундан ҳосил бўлган. Чақалоқ сўзидаги -лоқ қўшимчаси қизалоқ, тойлоқ сўзларидаги каби кичрайтириш ва эркалаш учун қўшилган149.
Пул –кўприк150. Пул жамиятдаги иқтисодий муносабатлар инструменти, чунончи: а) қиймат мезони ва ўлчови; б) айрибошлаш воситаси; в) жамғаришнинг қулай шакли; с) тўлов воситаси.
Реклама матни муайян тартибда кўриниб турадиган электрон ускуна ёки таблони англатишда экран ўзлашмаси қўл келади.

Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling