Диссертация илмий раҳбар: И. Ж. Юлдашев, филология фанлари доктори, профессор Тошкент 2022 Мундарижа
Download 1.24 Mb.
|
Севара Худойбердиева Диссертация 30 10
Қарзи қавола сўзи ҳам тилимизда кўп ишлатилади. Унинг қарз-қавола шакли ҳам бор. Арабча қарз сўзининг маъноси ҳаммамизга маълум. Хўш, унда унга қавола сўзи қандай қўшилиб қолган ва бу сўз қандай маънога эга? “Ўзбек тилининг этимологик луғати”да изоҳланишича, қавола сўзи асли кафолат берди маъносини англатган.
Қарз ва қавола сўзлари тилимизга араб истилоси давридан сўнг кириб келган. Маҳмуд Қошғарий луғатида “қарз” маъноси “алым” “қарз берувчи” алымчи сўзи билан ифодаланган. Қошғарий “алым кэч қалса айақланур”, яъни “кечиккан қарз оёқ чақиради”, “алiчы арслан, бэримчи сычған”, яъни “қарз берувчи арслон, олувчи сичқон” деган мақолларни келтириб ўтади. Хокас ва қарачай – малкар тилларида алым сўзи ҳозиргача “қарз” маъносида келади130. Ишини тугатаётган савдогар ёки корхонага ўз талабларини ҳавола этган кредиторлар ликвидант дйилади. Компания, (фирма, корхона) тузилмасида реклама, маҳсулот ўтказиш ва сотишни рағбатлантириш, тадқиқотлар ва маркетинг мажмуаси бошқа элементларини қўшган ҳолда бутун маркетинг фаолиятига раҳбарлик қилувчи кишига маркетинг бўйича директор, маркетинг директор дейилади. Бугун кўп дуч келаётган маркетинга оид терминларидан бири маркетолог бўлиб у маркетинг муаммолари билан профеционал асосда шуғулланувчи мутахассис. Маркетинг муаммолари тадқиқотчиси. Компанияда ишлайдиган, вазифалари сирасига хизмат кўрсатиш, ахборотлар йиғиш, ижобий тусдаги маълумотларни қидириш –разветка қилиш ва тарқатиш кирадиган шахс131. Бир ёки бир қанча корхоналар товарларини шартнома асосида сотадиган вакил132га савдо агенти дейилади. Маҳсулот ўтказиш товар ёки гуруҳи билан иш кўриши учун масъул бўлган раҳбар савдо бўйича директор яъни тижорат директори ҳамда савдо менежери дейилади. Ғарб мамлакатларида учрайдиган кўкрагида, белида ва қўлларида реклама плакатларини кўтариб олган кишига нисбатан сендвичмен яъни реклама одам дейилади. Ишлаб чиқаришни ёки бошқа фаолиятни ташкил этувчи, молиялаштирувчи, тижорат ёки саноат корхонасини фойда олиш мақсадида бошқарувчи шахс, мулкдор133 лар тадбиркор дейилади. Улар тадбир қилувчи, тадбир изловчи, тадбирли кишилардир. Тадбиркор шахсий ташкиллаштиришга шахсий маблағларини қўяётган ва шахсий таваккалчиликни унинг натижалари билан ўзига олаётган шахс. Хакер – ингл. hacker < hack – бузмоқ; кесмоқ, қирқмоқ. 1. Компьютер дастурларини яратишга ўта ишқибоз бўлган киши. 2. Компьютер дастурлари ва қоидаларини бузувчи – ҳуқуқи бўлмагани ҳолда компьютер дастурларига ўзгартиришлар киритадиган шахс; юқори малакали программист. 3. Банк, тижорат, давлат, ҳарбий ва бошқа ташкилотлардаги ахборотларнинг ҳимоя воситаларини йўқотиб, ўта қимматли маълумотларни қўлга киритиш, ўзга ҳисоб рақамлардаги пулни ўзлаштириш, компьютерларга вирус юқтириш каби ишларни амалга оширишга уринувчи шахс. Сўнгги йилларда одатдаги хакерлар билан бир қаторда кибернетик террорчиларнинг хуружлари ҳам қайд этиляпти. Газетадан134. Хакер информатика соҳасида ҳар қандай кўринишидаги қонунга зид ҳаракатларини содир этувчи шахс. Юк жўнатувчининг топшириғи билан юк топширши лозим бўлган шахсга юк олувчи термини ишлатилади. Download 1.24 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling