Диссертация илмий раҳбар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор гафуров у. В. Тошкент 2022 йил мундарижа
-жадвал Ўрта синф мезони дунё мамлакатлари йиллик даромад бўйича60
Download 423.88 Kb.
|
1 ДИССЕРТАЦИЯ ЖАМИ МАВЗУ ва РЕЖА 2
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мамлакатлар 2015 йил
2.9-жадвал
Ўрта синф мезони дунё мамлакатлари йиллик даромад бўйича60. АҚШ доллари
XXI аср бошидан буён Ҳитойда ўрта синф вакиллари сони ортиб бормоқда. Жаҳон банки меъёрларига кўра ўрта синф деганда кунига 10 АҚШ долларидан 50 АҚШ долларигача пул сарфлайдиган аҳоли тушунилади. 2017 йил маълумотларига кўра Ҳитойнинг 40% аҳолиси ўрта синфга тегишлидир. Иқтисодий ривожланиш Маркази директори Ю.Юсуповнинг фикрига кўра, кичик ва ўрта мулкдорлар ва яхши ҳақ оладиган малакали ишчилар ўрта синфни ташкил этади61. Ўрта мулкдорлар синфи давлатни ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг асоси бўлиб ҳисобланади. Улар жамиятда демократик институтларни амал қилиши, ўзлари ва жамият манфаатларида қаъий турувчи ёки ўз талабларини илгари сура оладилар. Иқтисодий тадқиқотлар маркази маълумотларига кўра, 2019 йилда мамлкатимизда ўрта мулкдорлар 28-30% ни ташкил қилган. Бугунги кунда аҳолининг 45-48% ўрта мулкдорлар синфи заҳирасини ташкил қилади, уларга ёрдам кўрсатилиши уларни ўрта мулкдорлар қаторида бўлишига имкон беради акс ҳолда кам таъминланганлар қатламини кўпайишига сабаб бўлади. Уларни ўрта мулкдорлар синфига ўтишида ижтимоий зина вазифасини бажарувчи ҳисобланган тадбиркорлик тизимида янги имтиёз ва енгилликларни йўлга қўйиш мақсадга мувофиқ бўлади. Бу борада ҳукумат томонидан кўплаб тадбирлар амалга оширилмоқда, жумладан, тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш мақсадида ўқув курсларини ташкил этиш, ҳунарманд тадбиркорлар ва ёшлар ўртасида устоз-шогирд тизимини жорий қилиш, тадбиркорлик уюшмаларини қўллаб-қувватлаш ҳамда замонавий касбларга ўқитиш кабилар шулар жумласидандир. Россия Федерацияси статистик маълумотларида, кичик тадбиркорлик субъектлари даромадлари ўртача даромаддан 3,4 маротабага кўп, ўртача аҳоли жон бошига ҳисоблаганда эса, ёлланма ишчилар даромадларидан 3,9 маротаба катта эканлиги таъкидланади62. Аҳолида тадбиркорлик соҳасида зарурий кўникмаларни шакллантиришга қаратилган ўқитиш тизимини жорий этиш, мазкур жараёнга халқаро ташкилотлар, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва нодавлат таълим ташкилотларини кенг жалб қилиш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг 388-сонли63 қарори қабул қилинган бўлиб, Аҳоли таълим олишида таълим тўловлари учун компенсация қилиш орқали қопланиши кўрсатиб ўтилган. Ушбу қарорда нафақат ўқитиш билан чекланган, кейинчалик нодавлат таълим муассасасини муваффақиятли битирган аҳоли учун сертификатлар билан таъминланиши ва олинган сертификати ҳамда ўз бизнесини бошлаши учун лойиҳасини банкка тақдим қилган ҳолда кредитларга эга бўлиши тартиблари келтириб ўтилган. НТТ кенг жалб қилиниб, аҳолида тадбиркорлик соҳасида зарурий кўникмаларни шакллантиришга қаратилган ўқитиш тизими жорий этилди; касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш бўйича нодавлат таълим ташкилотларига сарфланган харажатлари давлат томонидан компенсация қилиниб келинмоқда; ўқишни муваффақиятли тамомлаб, уларнинг махсус сертификатини олган шахсларга ўз бизнесини ташкил этиш учун гаровсиз ҳамда учинчи шахс кафиллиги, суғурта полислари, гаров, жамғарма кафиллиги ва бошқа таъминот турлари асосида микрокредитлар ажратилмоқда. Бунга Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан 100 млн. АҚШ доллари эквивалентида маблағ ажратилган. Тадбиркорликни ривожлантириш, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш борасида келгусида бир қатор амалий ишлар амалга оширилиши зарур. Ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш “драйверлари” аниқланиб, тадбиркорлик мажмуалари (кооперация) ташкил этиш ва лойиҳаларни жойлаштириш чора-тадбирлари амалга оширилади. Танланган ҳудудларда кооперациялар ташкил этилади ва аҳоли иш билан таъминланади. Тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган аҳолига, айниқса, ёшлар ва аёлларга мотивация бериш, ўқитиш ва уларнинг лойиҳаларига кредит ажратилишини ташкил этиш ишлари амалга оширилади. Республика бўйича нодавлат таълим ташкилотлари билан ҳамкорликда ўқитиш ташкил этилди. Мамлакатимизда бизнесни юритиш учун қулай муҳит яратиш, тадбиркорларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида ЕТТБ ҳамда “Berlin Economics” мустақил иқтисодий сиёсий консалтинг ташкилоти билан ҳамкорликда “Тадбиркорлик Кодекси” лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда. Тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ 5 мингга яқин қонун ва қонуности ҳужжатлар такомиллаштирилади, айрим фаолият турларига рухсат бериш тартиб-таомиллари мувофиқлаштирилади. Халқаро ҳамкорликда тадбиркорликни ривожлантириш бўйича қўллаб-қувватлаш лойиҳалари амалга оширилмоқда. Мамлакатимизда кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш учун 10 дан ортиқ халқаро молия институтларидан давлат кафолати остида қарз маблағлари жалб қилиниши билан лойиҳалар амалга оширилмоқда. Жаҳон банки гуруҳидаги банклар, Европа инвестиция банки, Ислом тараққиёт банки, Осиё тараққиёт банки ва Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) иштирокида маблағлар жалб қилиниш орқали мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган лойиҳалар бўйича келишувларга эришилиб, амалга оширилиб келинмоқда. Жумладан, Европа инвестиция банкининг 100 млн. доллар маблағи микро, кичик ва ўрта корхоналарни қўллаб-қувватлашга жалб қилинади. Осиё тараққиёт банки томонидан “Ўзбекистон Республикасида кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш” дастури доирасида 200 млн. АҚШ доллари ажратилади. Мамлакатимизда “Ижтимоий тадбиркорлик тўғрисида”ги Қонун ишлаб чиқилиши долзарб масалага аёланмоқда, бу билан аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларини иш ўринлари билан таъминлаш, ижтимоий товарлар ишлаб чиқариш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш ёхуд бошқа ижтимоий мақсадларни кўзлаган ҳамда белгиланган тартибда ижтимоий корхоналар реестрига киритилган тадбиркорлик субъектлари қўллаб-қувватланади. Ўрта мулкдорлар синфи ижтимоий-иқтисодий тизимнинг неъматлар ишлаб чиқариш, тақсимот, айирбошлаш ва истеъмол жараёнларида иштирок этади ва мамлакат макротизимида маълум фукцияларни амалга оширади. Ўрта синфни шаклланиши қуйидаги функцияларни амалга ошириш орқали иқтисодий ривожланишни рағбатлантиради64: Ўрта синф ички истеъмолни рағбатлантиради, барқарор ички талаб иқтисодиётда инвестиция ва бандлик даражасини ўстиради; Ўрта синф инсон капиталини ривожлантириш ва фойдаланиш даражасига таъсир қилади, ўрта синф вакилларида таълим ва соғликларига инвестиция қилиш имкониятларига эга; Ўрта синф мамлакатда тадбиркорлар миқдорига таъсир этиш имконига эга, улар ўз бизнесларини очиш учун етарли капиталга эга, шунингдек, бизнесни юритиш учун билим олиш ёки малакали менежерни ёллаш имконияти мавжуд; Ўрта синф мамлакатда инвестицион муҳит яхшиланиши ва иқтисодий ўсишни рағбатлантиришга доир сиёсий ва иқтисодий институтларга ўз талабларини илгари сура оладилар. Агар мамлкатда қамбағаллик даражаси юқори бўлса ва ўрта синф салмоғи паст даражада бўлиши, институционал беқарорликка сабаб бўлиши мумкин, унинг оқибатида инвестицион муҳит ёмонлашади ва ишлаб чиқариш пасаяди. Жамиятда ўрта синф вакилларини кўплиги унинг барқарорлигини тавсифловчи кўрсаткичлардан бири ҳисобланади. Шунингдек, мамлакатда ижтимоий-иқтисодий ҳамда сиёсий институтлар тизимли бир маромда амал қилишига имкон яратади. Ривожланган, иқтисодиёти барқарор мамлакатлар тажрибаларида ўрта мулкдорларни шакллантиришда кичик бизнес субъектлари катта аҳамият касб этади. Ўзбекистонда кичик бизнес субъектларини кўпайтириш орқали ўрта мулкдорлар синфини шакллантириш ва мустаҳкамлаш қанчалик аҳамиятли эканлигини билиш учун, мамлакат учун ўрта мулкдорлар синфи аҳамиятини билишимиз талаб этилади. Жамиятда ўрта мулкдорлар синфини мавжуд бўлишини ўзига хос хусусиятларга эга. Аҳолининг моддий жиҳатдан таъминланган иқтисодий мустақил қисми мавжуд тизимни, яъни давлат қурилишининг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий тузумини сақланишини, янада барқарорлашини ва ривожланишини қўллаб-қувватлайди. Жамиятнинг мазкур гуруҳ вакиллари амалдаги ижтимоий-иқтисодий тизим асосини сақлаган ҳолда ўзгаришларни амалга ошириш ва такомиллаштиришга интиладилар. Ўрта синф вакиллари иқтисодий ва ижтимоий жиҳатдан фаол бўлиб, улар жамиятни прогрессив ва барқарор ривожланишига ўз ҳиссаларини қўшадилар. Статистик маълумотларга кўра Европа мамлакатлари ва АҚШда иқтисодий фаол аҳолининг 70% ўрта синф вакиллари ҳисобланади. Download 423.88 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling