Диссертация илмий раҳбар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор гафуров у. В. Тошкент 2022 йил мундарижа
-БОБ. ЎЗБЕКИСТОНДА ТАДБИРКОРЛИКНИНГ ИЖТИМОИЙ ФУНКЦИЯСИ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ ЙЎЛЛАРИ
Download 423.88 Kb.
|
1 ДИССЕРТАЦИЯ ЖАМИ МАВЗУ ва РЕЖА 2
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3.1-жадвал Кичик тадбиркорликнинг иқтисодиётдаги улуши 70
- Йўналишлар Умумий ҳажмига нисбатан %да 2018 йил
3-БОБ. ЎЗБЕКИСТОНДА ТАДБИРКОРЛИКНИНГ ИЖТИМОИЙ ФУНКЦИЯСИ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ ЙЎЛЛАРИ
3.1-§. Тадбиркорлик ижтимоий функцияси самарадорлигини оширишда бозор дастакларидан фойдаланишни кенгайтириш Бозор иқтисодиёти тадбиркорлик субъектлари масъулиятларини оширади ва бевосита фаолиятларига доир қарорлар қабул қилишга ундайди. Бозор иқтисодиётининг ўзига ҳос қонун-қоидалари бозор механизмида, бозорга таъсир этиш дастакларида мужассам бўлган. Бозор дастаклари тадбиркордан нархларни шакллантириш, ресурслардан самарали фойдаланиш, бозор субъектлари билан бўладиган ўзаро муносабатларни ўрнатиш, ишчиларни жалб этиш, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш, товарларни сотиш каби жараёнларни самарали юритишда ҳам ёрдамчи ҳам назоратчи функциясини амалга оширади. 3.1-жадвал Кичик тадбиркорликнинг иқтисодиётдаги улуши70
Жадвал маълумотларида кичик тадбиркорликни иқтисодиётдаги улушини ифодалаш билан бирга, у мамлакат иқтисодиётида қанчалик аҳамият касб этиши ўз ифодасини топган. Кўплаб соҳа ва йўналишларда келтирилган барча йиллардаги улуши салмоқли 50% дан ортиқ эканлигини кўришимиз мумкин. Қишлоқ, ўрмон ва балиқчили хўжалигида йиллар давомида 98-97%ни эгаллайди, савдода 82% дан юқори кўрсаткични ифодалайди, қурилиш йўналишида эса 72%дан юқори кўрсаткични ифодалайди, йўловчи ташишда ўртача 90% дан юқори натижага эришган. Энг паст кўрсаткич саноат ва экспорт йўналишларида бўлиб, мос ҳолда 27 ва 22,3%ларни ифодалайди яна шуни таъкидлаш керак бу йўналишларда кичик тадбиркорлининг улуши пасайиш тенденциясини кўрсатмоқда. Тадбиркор томонидан фаолиятни самарали юритилиши, тадбиркорлик ижтимоий функцияларини самарали амал қилиши, тартибга солиш ва ривожлантириш тизимини шакллантириш имконини яратади. Мазкур институционал тизим амалиётда ўз ўрнини топиб улгурган, лекин унинг назарий асослари етарли даражада ёритилмаган. У ўзининг бошланғич, яъни шаклланиш ва ривожланиш даврида десак адашмаган бўламиз. Бозор иқтисодиётини амал қилиши жараёнида тадбиркорликни ижтимоий функциясини тартибга солишда аниқ белгиланган вазифалар ва йўналишларга асосланган табақалашган тизимни шакллантириш зарур. Бу ўз навбатида миллий иқтисодиётда, барча тармоқ ва соҳаларда тадбиркорликни ижтимоий функциясини барқарор шаклланиш ва ривожланишига таъсир этувчи самарали воситаларни шакллантиради. Бозор механизми тадбиркордан инновацион техника ва технологиялардан фойдаланиб рақобатбардош, харидоргир товар ва хизматлар ишлаб чиқариб фойдани оширишга ундайди. Тадбиркорга кўпроқ иш ўринларини ташкил қилиб имконияти даражасида кенгайишга шароит яратади. Шунингдек, рақобатнинг нархсиз усулларини кенг жорий этишга чорлайди, меҳнат унумдорлигини оширишда иқтисодий механизмлар билан бирга ижтимоий воситалардан фойдаланишни тақазо қилади. Тадбиркорликнинг ижтимоий функцияларини ривожлантириш дастак ва воситаларини кўриб ўтиш жараёнида иқтисодиётда давлат ва хусусий сектор нисбати, давлат томонидан тартибга солиш даражасини ҳам ўрганиш, тадқиқ этиш мақсадга мувофиқдир. Неолиберал йўналиш вакиллари бозор иқтисодиёти шароитида давлатнинг бошқариш функцияларини минималлаштириш тарафдори сифатида намоён бўлади. Мазкур мактаб вакилларининг фикрича режали иқтисодиёт халқ манфаатини, унинг турмуш даражасини, хусусан истеъмолини ўзида тўлиқ акс эттира олмайди. Ижтимоий муносабатларда инсоннинг эркин фаолияти чекланади, ҳукумат ва халқ ўртасида ноаниқлик шаклланишига сабаб бўлади. Бозор иқтисодиёти шароитида давлат кузатувчи сифатида эмас, балки бозор механизмларини талаб ва таклиф, нарх, рақобат кабиларни кенг эркинликда харакат қилишлари учун иқтисодий ислоҳотчилик функциясини амалга ошириши керак. Кейнс назариясида давлатни бир четга суриб қўйиш ярамайди, аксинча маълум инқирозли, ўтиш даврларида давлат тартибга солиш позициясини мустаҳкам амалга ошириши керак. Кейнс назарияси асосида ривожланишга эришган давлатлар, бозор иқтисодиётини мукаммал ўзини-ўзи тартибга солувчи тизим деб санашмайди, балки, умумий ишсизликни бартараф этиш, максимал бандлик ва иқтисодий ривожланишни рағбатлантиришда давлатнинг иқтисодиётдаги ўрни аҳамиятли даражада эканлигини таъкидлайди. Жумладан, ҳозирги кунда ижтимоий муаммоларни ҳал этишда, бозор механизмини амал қилиш даражаси давлатни тартибга солиш механизмига нисбатан ортда қолаётганлигини тан олишимиз керак71. Иқтисодиётни давлат томонидан бошқариш, тартибга солиш жараёнида иқтисодий дастакларни гуруҳлаштириш тадбиркорликни ижтимоий функцияларини янада самарали амал қилиши жараёнига таъсирини тадқиқ этишга имкон беради. Бозор механизми, хўжалик юритувчи субъектлар, жумладан, тадбиркорлар ўртасида қарорлар алмашинувини таъминловчи ва шунга мос ҳолда ижтимоий-иқтисодий сиёсатни амалга оширишга ундовчи дастаклар мажмуи сифатида ҳам ифодаланади. Бозор механизмини ҳар қандай бозорда амал қилиши бир ҳил кўринишга эга, лекин ташқи омиллар таъсири натижасида унинг шакли ва мазмунида ўзгаришлар бўлиши мумкин (-расм). Download 423.88 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling