Диссертация илмий раҳбар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор гафуров у. В. Тошкент 2022 йил мундарижа


-расм. ДХШ ни амал қилиш механизми88


Download 423.88 Kb.
bet36/43
Sana09.01.2023
Hajmi423.88 Kb.
#1085737
TuriДиссертация
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   43
Bog'liq
1 ДИССЕРТАЦИЯ ЖАМИ МАВЗУ ва РЕЖА 2

3.7-расм. ДХШ ни амал қилиш механизми88.
3.7-расмда ДХШ ни амал қилиш механизми ўз ифодасини топган. Мазкур жараённи амалга оширилиши иқтисодиётга, жумладан тадбиркорлик субъектларига янги йўналиш ва имкониятларни очиб беради. Мазкур ҳамкорлик ҳар иккала томонга ҳам манфаатли бўлади:

  • икки томон имкониятларидан келиб чиқиб, инфратузилма ечимларида нисбий устунликка эришилади;

  • лойиҳаларни тез ва сифатли якунига етказиш ва фойдани тақсимлаш имконияти;

  • ДХШ лойиҳаларининг рентабеллик даражаси ортади, томонлар бирлашуви инновацион ёндашув ва молиялаштиришни соддалаштиради;

  • лойиҳанинг дастлабки босқичларида рискни баҳолаш ва ўзаро тақсимланиши;

  • хусусий сектор тажрибаси асосида харажатлар ўсишини олдини олиш;

  • рентабелликни ошириш ва амалга ошириш муддатларини қисқариши натижасида давлат инвестицияларини самарадорлигини ошириш;

  • самарадорликни ўсиши ҳисобига эришилган давлат маблағларини бошқа ижтимоий-иқтисодий соҳаларга тақсимлаш;

  • харажатлар самарадорлигини ортиши натижасида бюджет дефицитини қисқариши ва бошқалар.

ДХШ ни яна бир хусусияти хусусийлаштириш жараёнининг муқобили сифатида қаралиши мумкин. Давлат учун аҳамияти юқори даражада бўлган мулк объектларини хусусийлаштириш имкони бўлмаган объектларда ҳам ДХШни тузиш мумкин. Шунингдек, аҳоли истеъмоли учун арзон нархларда етказиб берилаётган сув, газ таъминоти каби табий монополия объектларида ҳам ДХШни жорий қилиш орқали ижтимоий функцияларни самарали амал қилинишига эришилиши мумкин.
Мамлакатимизда ДХШ ни ривожлантириш бўйича агентлик ва вазирлик, қўмита экспертлари ўзларига таълуқли бўлган лойиҳаларни, уларни амлга ошириш тартибларини ўрганади ва унинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари таҳлил қиладилар. Лойиҳаларни амалга оширилиши томонлар мажбуриятлари мониторинги ва самарадорлиги кузатиб борилади.
Хусусий шерик сифатида фаолият олиб бораётган тадбиркорга лойиҳасини амалга ошириш учун давлат кафолатлари ва давлат иқтисодий кўмаги тақдим этилади (3.7-жадвал).



Download 423.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling