3.3-расм. Иқтисодиётнинг циклик ҳолатида тадбиркорликнинг ижтимоий функциялари77.
Инқироз даврида тадбиркорликнинг ижтимоий функцияларини бажарилиш даражаси кескин пасаяди. Инсонларда тадбиркорликка бўлган қизиқиш сўнади, тадбиркорлар ишчилардан воз кечади ёки ўз ҳисобидан таътилга чиқаради, барча ижтимоий ёрдам тўхтатилади.
Турғунлик даврида тадбиркорлик субъектлари ҳеч қандай ижтимоий ёрдам кўрсатма йди. Ўз мулкини, фаолиятини сақлаб қолиш учун минимал даражадаги ишчиларни, паст даражали маош асосида ёллайди.
Жонланиш фазасининг дастлабки палласида, ҳукумат томонидан иқтисодий жараёнларни тиклашга бўлган чора-тадбирлар, кўрсатилаётган кўмак натижасида тадбиркорлар фаолиятларини қайта тиклайди. Паст даражали маош эвазига кўплаб инсонларни ишга ёллайди. Тадбиркорлар ўз фаолиятларини қайта тиклашга интилишлари натижасида, иқтисодий ўсиш суръати ортиб боради ва юксалиш фазасига ўтишга шарт-шароитлар яратади.
Иқтисодиётнинг юксалиш фазасида тадбиркорлик билан шуғулланишга бўлган қизиқиш кучаяди, тадбиркорлар сони ортади, кўплаб ишсиз аҳоли улар томонидан ўрта ва юқори маош асосида ишга ёлланади, тадбиркорлик субъектлари фойда массасини ортиши ҳисобига ижтимоий масалаларга кўпроқ маблағ йўналтиради.
Иқтисодий ўсиш мамлакат иқтисодиёти, фан-техника тараққиёти, инновациялардан фойдаланаётганлик даражасини ифодаловчи кўрсаткич ҳисобланади. Унинг натижасида миллий ишлаб чиқариш кўлами миқдоран ортади ва сифат жиҳатидан яхшиланади яъни ЯИМ (ялпи ички маҳсулот) ортади.
3.4-расм. Ялпи ички маҳсулот78, (млрд. сўм жорий нархларда).
Ўзбекистонда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар натижасида ЯИМ миқдори ўсиш тенденциясини ифодалаб 2021 йилда унинг миқдори 734,5 триллион сўмдан ортган, сатистик маълумотлар кўра ўсиш суръати 7,4% ташкил этади.
Мамлакатни иқтисодий ривожланганлик даражаси аҳоли ўртасида тадбикорликка бўлган интилиш кўламини кенгайтиради. Тадбиркорлик салоҳияти кенглигини англаган ҳолда давлат аҳолини шахсий бизнесини бошлашга рағбатлантиради. Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш учун дастурлар ишлаб чиқади. Тадбиркорликка ундовчи дастурлар самарадорлиги турли иқтисодий, институционал ва маданий омиллар таъсирида чегараланган бўлиши мумкин.
Мамлакатимизда ЯИМнинг ўсиш суръати меъёр даражаси эканлиги ва бу ижтимоий-иқтисодий ривожланишга хизмат қилаётгани, тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида қабул қилинаётган давлат дастурларини самарали амалга оширилаётганидан дарак беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |