Диссертация илмий раҳбар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор гафуров у. В. Тошкент 2022 йил мундарижа


-жадвал 2021 йилда дастурлар доирасида лойиҳаларни молиялаштиришнинг


Download 423.88 Kb.
bet31/43
Sana09.01.2023
Hajmi423.88 Kb.
#1085737
TuriДиссертация
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   43
Bog'liq
1 ДИССЕРТАЦИЯ ЖАМИ МАВЗУ ва РЕЖА 2

3.2-жадвал
2021 йилда дастурлар доирасида лойиҳаларни молиялаштиришнинг
манбалар кесимидаги мақсадли параметрлари76 млрд.сўм





Дастурлар номланиши

2021 йилда
йўналти-
рилган
маблағлар

шундан:

берилган
кредитларнинг
сўндирилиши
ҳисобидан

Бюджет
маблағлари
ҳисобидан



Тикланиш
ва тараққиёт
жамғармаси

ЖАМИ

9040

4100

2500

2440

1

“Ҳар бир оила –
тадбиркор” дастури

5538


3243


795


1500


2

Фермер, деҳқон
хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини
қўллаб-қувватлаш
дастури

354

154

200

-

3

Ҳунармандчиликни
ривожлантириш дастури

498


498


-


-


4

Бандликка кўмаклашиш дастури

125


125


-


-


5

Хотин-қизлар
тадбиркорлигини
қўллаб-қувватлаш
дастури

1125


80


575


470 (45 млн. долл.)



6

Ёшлар тадбиркорли-
гини қўллаб-қувватлаш дастури

1400


-


930


470 (45 млн. долл.)

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида 2021 йилда 135 мингта лойиҳага жами 3,2 трлн. сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан қарийб 4 баробарга кўп.
Ажратилган кредитларнинг 578 млрд. сўми (18%) юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга, 2,6 трлн. сўми (82%) ўзини-ўзи банд қилувчи жисмоний шахсларга йўналтирилган.
Мазкур маблағларнинг 1 трлн. 407 млрд. сўми хотин-қизлар тадбиркорлигини, 1 трлн. 412 млрд. сўми ёшлар тадбиркорлигини ривожлантиришга йўналтирилган.
Дастурлар доирасида ажратилган кредитларнинг 1,7 трлн. сўми қишлоқ хўжалиги, 900,0 млрд. сўми ишлаб чиқариш ва 650 млрд. сўми хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш учун йўналтирилган.
Дастурлари доирасида лойиҳаларни молиялаштириш учун жорий йилда ажратилиши кўзда тутилган 9 трлн. сўм маблағларнинг камида 1 трлн. сўми ҳудудларда хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш мақсадларига ажратилиши режалаштирилган.
Бундай имтиёз, ёрдам ва кўмаклар кичик бизнес субъектлари томонидан фаолиятни йўлга қўйиш ва ривожлантириш имконини беради. Бу эса уларни ижтимоий функцияларни самарали бажаришга бозор дастакларидан тўғри фойдаланишга йўналтиради.


3.2. Соҳа ижтимоий функцияси самарадорлигини оширишда иқтисодий жиҳатлар таъсирини мувофиқлаштириш
Самарадорлик хусусида кўплаб қараш ва ёндошувлар мавжуд, жумладан самарадорликни иқтисодий ва ижтимоий самарадорликларга ажратадилар. Иқтисодий самарадорлик кам ҳаражат қилиб юқори иқтисодий натижага эришини назарда тутса, ижтимоий самарадорлик ишчи ва хизматчилар манфаатларини қондирилиши нуқтаи-назаридан баҳоланади. Тадбиркорлик фаолияти самарадорлиги кўплаб омиллар таъсирида бўлади, уларни ички ва ташқи, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, ҳуқуқий ва бошқа усулларда гуруҳлаш мумкин.
Тадбиркорлик ижтимоий функцияларига таъсир этувчи иқтисодий жиҳатлар кўпроқ, ҳудуд, мамлакат, жаҳон иқтисодиёти билан боғлиқ бўлган иқтисодий жараён ва ҳодисалардир, улар қуйидагиларда ўз ифодасини топади:

  1. Иқтисодиётдаги циклик ўзгаришлар.

  2. Мамлакат даражасидаги иқтисодий ўсиш ва пасайиш, ЯИМ даражаси.

  3. Эркин рақобат кураши муҳити.

  4. Мамлакатдаги инфлияция даражаси.

  5. Ташқи иқтисодий алоқалар.

  6. Валюта курси ва бошқалар.

Тадбиркорлик руҳияти таваккалчиликка асосланганлиги, уни иқтисодиётдаги барча ҳолатларда фаол бўлишга ундайди, жумладан, иқтисодиётнинг циклик ривожланишида.
Циклик ривожланишнинг ҳар бир фазаси тадбиркорликнинг ижтимоий функцияларини бажарилишига турлича таъсир кўрсатади. Аналитик таҳлил нуқтаи-назаридан ёндошганда, қисқа ва ўрта муддатли циклик тебранишлар даври бевосита кичик ва ўрта тадбиркорлик фаолиятига таъсир этади. Уларни циклик тебранишларига сабаб бўлади. Иқтисодий циклнинг тўрт фазасида тадбиркорликнинг ижтимоий функцияларини амал қилишини кўриб ўтсак (3.3-расм).




Download 423.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling