Диссертация илмий раҳбар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор гафуров у. В. Тошкент 2022 йил мундарижа


-расм. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ЯИМдаги улуши79, (фоизда)


Download 423.88 Kb.
bet33/43
Sana09.01.2023
Hajmi423.88 Kb.
#1085737
TuriДиссертация
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   43
Bog'liq
1 ДИССЕРТАЦИЯ ЖАМИ МАВЗУ ва РЕЖА 2

3.5-расм. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ЯИМдаги улуши79, (фоизда).
-расм маълумотларида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ЯИМдаги улуши 2017 йилдан пасайиш тенденциясини кўришимиз мумкин. Лекин, 2020 йилда тадбиркорлик субъектлари сони 436 981 тани ташкил этди, бу кўрсаткич 2019 йилда 353 921 та бўлган. Кичик тадбиркорлик субъектларининг ЯИМ даги улуши миқдоран ортиб, сифати ҳам яхшиланмоқда. Улар томонидан маҳсулот (товарлар, ишлар ва хизматлар) сотишдан тушган соф тушум, 2017 йилда 110 347,9 млрд. сўм, 2018 йилда 184 609,6 млрд. сўм, 2019 йилда 249 862, млрд. сўм, 2020 йилда 283 972,4 млрд. сўмни ташкил этган. Бу маълумотлар мамлакатимизда ЯИМ миқдоран ошаётганлиги, иқтисодиётимизни тез суръатларда катталашаётганини ифодалайди.
Юқорида келтирилган маълумотлар асосида ЯИМни ўсиши кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни кенгайишига имкон бераётгани, тадбиркорликни дастлабки ижтимоий функцияси самарадорлигини ортишига хизмат қилишига далолат қилади.
Бозор иқтисодиёти бевосита рақобат курашига асосланган иқтисодий тизим, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожланиши эркин рақобат муҳитини талаб қилади. Рақобатни мавжудлиги янги тадбиркорларни пайдо бўлиши, янги иш ўринларини очилишига имкон беради. Йирик корхоналар ўзларининг кўлам катталик самарадорлиги (scale effect, эффект масштаба) ҳисобига рақобатда устунликка эга бўлса, кичик бизнесни рақобатдаги устунлиги унинг мослашувчанлиги ва кичик талабни ҳам қондиришга тайёрлигида. Кичик тадбиркорлик субъектлари рақобат кураши жараёнида нархсиз рақобат усулларидан фойдаланган ҳолда товар ва хизматлар сифатини яхшиланишига хизмат қилади.
Ижтимоий тадбиркорлик асосчиларидан ҳисобланган Мухаммад Юнус айтади “У бозорда барча бошқа рақобатчилар билан рақобатлашади, унинг устунлиги, рағбати ижтимоий мақсадни кўзлаганлиги. Бу бизнесда бўлишининг асосий сабабидир”80. Ўз мақсадлари ичида ижтимоий фукциялар жой олган тадбиркор, ўзи манфаат топиши билан бир қаторда ишчилар ва бошқаларга келтираётган нафи унга куч беради.
Тадбиркорликнинг ижтимоий функцияларидан бири бу янги иш жойларни ташкил қилиш ҳисобланади. Ушбу функцияни бажариш учун тадбиркорлик субъектига маблағ керак, бу бевосита ўз фойдаси, қарз маблағлари, кредит маблағлари ва инвестициялар шаклида бўлиши мумкин.
Янги иш ўринларини яратиш ҳар бир мамлакат ҳукумати олдида турган долзарб масала ҳисобланади. Янги иш жойларини ташкил қилиш дастур самарадорлиги ва унинг қийматига бориб тақалади. Бир дона бўш иш ўрнини яратиш учун қанча маблағ талаб этилиши иқтисодчилар томонидан тадқиқ этилади. Мазкур масала бўйича Жаҳон банки ҳам ўз тадқиқотларида ҳам ўз ифодасини топган. АҚШда Crimson Cup Coffee ўтириб кофе ичадиган жойни очиш учун 80 000 дан 250 000 минг АҚШ долларигача маблағ сарфлайди. Харажатлар ижара ҳақи, иш ҳақи ва имтиёзлар, архитектор ва юрист хизматлари, жиҳозлар, ҳом-ашё, солиқ, фойда ва бошқаларни ўз ичига олган. Одатда кафеда учтадан бештагача одам ишлайди, бу бир ишчи ўрнини яратиш учун 25 000 – 35 000 АҚШ доллари талаб этилишини билдиради81.
Мамлакатимизда аҳолисини демографик ўсиб бориши янги бўш иш ўринларини ташкил қилишни долзарб масалага айлантиради. Ҳар йили иқтисодиётга миллиондан зиёд меҳнат ресурслари кириб келади, бу ҳукуматга бандлик масаласида самарали сиёстани, янги иш ўринларини ташкил қилиш бўйича янги лойиҳа ва дастурларни ҳаётга тадбиқ этишга ундайди.
2021 йил дастлабки 9 ойлигида 41 триллион сўмлик 9933 та лойиҳа асосида 116,3 мингта янги иш ўринлари яратилган. Тармоқлар кесимида:
- саноат йўналишида 2626 та лойиҳада 53,3 мингта;
- хизмат кўрсатиш йўналишида 4359 та лойиҳада 38,9 мингта;
- қишлоқ хўжалиги йўналишида 2948 та лойиҳада 24,1 минг иш ўрни яратилган82.
Олинган маълумотлар асосида мамлакатимизда 2021 йилда 9933 та лойиҳа асосида яратилган ҳар бир иш ўринларининг ўртача нархи таҳминан 353 млн. сўмга тушган. Янги ташкил қилинган бўш иш ўрнининг қиймати ривожланган давлатлардаги нарларга яқинлиги мамлакатимизда технологик ривожланишга интилишни ифодалайди. Лекин ҳар йили иқтисодиётга кириб келаётган юз минглаб меҳнат ресурсларини банд қилиш учун юқоридаги нархларда янги иш ўринларини яратиш албатта ҳар қандай иқтисодиёт учун ҳам мураккаб масала.
Мазкур мураккаб масалани содда ечими сифатида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик майдонга чиқади. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг авфзалликларидан бири янги бўш иш ўринларини яратишда нисбатан кам маблағ талаб этади. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари янги иш ўринларини ташкил қилишда ўзларининг шахсий мулклари, бинолари, транспорт воситалари, бошқа ресурс ва имкониятларидан самарали фойдаланишга интилади.
Ҳукумат томонидан, ишсиз аҳолини, хусусан ёшларни тадбиркорликка ва ўзини ўзи банд қилиб ишлаш фаолиятига жалб қилиш мақсадида уларни касб-ҳунарга ўқитиш, тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш ва фаолиятларини бошлаши учун 7 млн. сўмгача бўлган асбоб-ускуна ва меҳнат қуролларини харид қилишга субсидиялар ажратилмоқда.
Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан ажратилган субсидиялар ҳисобига 2019 йилда 12 926 та ишсиз иш билан банд қилинди, сарфланган маблағ 12166,5 миллион сўмни ташкил этди. Келтирилган маълумотлар асосида 2019 йилда субсидиялаш орқали 1 ишчи ўрнини яратиш учун ўртача 941 242 сўм сарфланган. 2020 йилда эса 70 115 та ишсизни иш билан банд қилишга 172 742,4 миллион сўм сарфланди. Бу 2020 йилда субсидиялаш орқали 1 ишчи ўрнини яратиш учун ўртача 2 463 701 сўм сарфланганлигини ифодалайди (3.3-жадвал).

Download 423.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling