Диссертация илмий раҳбар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор гафуров у. В. Тошкент 2022 йил мундарижа


-жадвал Давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш тартиби86


Download 423.88 Kb.
bet35/43
Sana09.01.2023
Hajmi423.88 Kb.
#1085737
TuriДиссертация
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   43
Bog'liq
1 ДИССЕРТАЦИЯ ЖАМИ МАВЗУ ва РЕЖА 2

3.6-жадвал
Давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш тартиби86

Амалга ошириладиган тадбирлар

Масъул ташкилотлар

Хусусий секторга ўтказиш учун давлат функцияларини ҳар йили танлаб олиш.

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда.

Хусусий сектор бозори давлат функцияларини амалга ошириш учун тайёрлигини таҳлил қилиш.

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда ССП.

Давлат функцияларини хусусий секторга ўтказишни назарда тутувчи НҲҲ лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги.

Давлат функциялари ўтказилиши муносабати билан тегишли давлат органининг штат бирликларини мақбуллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

Молия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги ҳамда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги.




Давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш тажрибаси 2021 йилдан бошланган. Кўчмас мулк объектларига бирламчи кадастр йиғма жилдини тайёрлаш Кадастр агентлигидан малака шаҳодатномаси олган кадастр муҳандислари якка тартибдаги тадбиркор сифатида амалга оширишлари мумкин, жараён Кадастр агентлиги томонидан мониторинг қилиб борилади. Кадастр йиғма жилдини тайёрлаш бўйича хизмат нархлари тадбиркор томонидан мустақил равишда Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайдиган минимал ставкалардан кам бўлмаган суммада белгиланади, тушган маблағлар тўлиқ ҳажмда унинг тасарруфида қолади.


Шунингдек, давлат томонидан автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолияти учун лицензияга эга бўлган тадбиркорлик субъектларига ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш ва тегишли гувоҳнома бериш имконияти берилди.
Тадбиркорликни қўллаб-қувватлашни яна бир кўриниши бу давлат-хусусий шериклиги институтидир. Мазкур институт даставвал АҚШда таълим дастурларини давлат ва хусусий секторнинг биргаликда молиялаштириши кўринишида ўзини намоён этган.
Давлат-хусусий шерикчилиги иқтисодий ривожланиш ва инсонлар турмуш даражасини яхшилашга хизмат қилувчи инфратузилмани, шакллантириш ҳамда ривожлантиришда самарали восита бўлиб ҳизмат қилади. ДХШ институти давлатлар иқтисодиётига турли даврларда кириб келган, масалан, Буюк Британия, Канада ва Австралияда 1990 йилларда, Хиндистон ва Германияда 2000 йилларда шаклланган.
Аввал бошида ДХШни жорий этишдан кўзланган мақсад бюджет харажатларини қисқартиришга қаратилган. Кейинчалик бу тамойил ўзгариб самарадорлик асосий ўринга чиқди.
Мамлакатимизда давлат-хусусий шериклиги асосида тадбиркорликни ривожлантиришнинг ҳуқуқий асоси сифатида “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни 10 май 2019 йил 537-сон билан мустаҳкамланган.
ДХШ субъектлари биринчи томони сифатида, давлат бошқаруви, ҳудудий ҳукумат органлари ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан ваколатланган бошқа давлат ташкилотлари ҳисобланса. Иккинчи томондан, хусусий шерик бўлиб, юридик ёки жисмоний шахслар, давлат-хусусий шериклигини тузган ёки тузиш истагида бўлган халқаро ташкилотлар бўлиши мумкин.

3.6-расм. Давлат-хусусий шериклиги амалга ошириладиган соҳа ва йўналишлар87.


Расмга эътибор қаратадиган бўлсак, иқтисодиётнинг ҳар қандай соҳа ва йўналишларида давлат-хусусий шерикчилиги асосида фаолият юритиши мумкин.
Давлат ва тадбикорлик сектори ҳамкорлиги лойиҳалаштириш, молиялаштириш, қурилиш, тиклаш, илмий тадқиқотлар, хизмат кўрсатиш, эксплуатация ва ишончли бошқарувни амалга ошириш каби йўналишларида амалга оширилиши мумкин.


Download 423.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling