Диссертация Илмий раҳбар: проф. Г. Х. Ибрагимова Тошкент 2013 Магистрлик диссетацияси иши "Иқтисодий педагогика"


Download 0.9 Mb.
bet23/46
Sana21.04.2023
Hajmi0.9 Mb.
#1372473
TuriДиссертация
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   46
Bog'liq
Мирфайзиева Дилноза МД 2013 ярим тайёр (2)

Акциядорлик жамияти – бу жисмоний шахслар капиталларининг бирлашуви бўлиб, у акциялар чиқариш йўли билан ташкил этилади.
Жамият жамланган капиталига қараб махсус қимматли қоғоз – акция чиқаради. Акцияни сотиб олганлар ҳиссадорларга айланишади ва фойдадан ўз ҳиссаси – диведендни олиб турадилар. Акциядорлик жамияти ўз мажбурият-лари бўйича ўзига тегишли бутун мол-мулк билан жавобгар ҳисобланади. Акциядорлар жамияти мажбуриятлари бўйича жавобгар эмас ва унинг фаолияти билан боғлиқ зарарлар учун фақат ўзларига тегишли акциялар қиймати доирасида жавобгар ҳисобланади.
Акциядорлик жамиятининг устав фонди акциядорлар со­тиб олган акцияларнинг номинал қийматларидан ташкил топади. Жамият чиқарадиган барча акцияларнинг номинал қиймати бир хил бўлиши лозим. Акция бўлинмас ҳисобланади.
Акциядорлик жамиятини таъсис этишда унинг жами акция-лари таъсисчилар орасида тарқатилиши керак.
Акция фонд биржаларида муомалада бўлади, бир шахсдан бошқасига эркин ўтади ва акциялар учун унинг ҳиссаси тўғрисидаги ҳужжатт ҳисобланади. Акциядорлик жамиятини:
- акциядорнинг умумий мажлиси;
- кузатув кенгаши;
- ижро органи бошқаради.
Акциядорларнинг умумий мажлиси олий бошқарув орга­ни ҳисобланади. Агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб белги-ланмаган бўлса, у акциядорлик жамияти фаолияти би­лан боғлиқ барча масалаларни ҳал қилиш ҳуқуқига эга. Акция­дорлик жамия-тининг кузатув кенгаши жамият фаолиятида умумий раҳбар-ликни амалга оширади. Акциядорлик жамия­тининг жорий (кунда-лик) фаолиятига ягона ижро органи (ди­ректор) ёки коллегиал (маслаҳат) ижро органи (бошқарув, дирекция) раҳбарлик қилиши мумкин.
Акциядорлик шаклидаги тадбиркорликнинг қуйидаги афзалликлари бор:
- акциядорлик жамияти – бу бизнеснинг кўпроқ демократик шаклидир. Унга хоҳлаган киши бевосита ёки обуна бўлиш йўли билан акцияни сотиб олиб, аъзо бўлиши ва мулк эгасига айланиши мумкин;
- вақтинча бекор турган сармоялар марказлашувига эри-шилади;
- нисбатан самарали соҳаларга капитал оқимини ташкил қилиш имконияти туғилади;
- давлат мулкини хусусийлаштириш имкониятлари кенгаяди;
- молиявий барқарорликка эришилади;
- тадбиркорликда таваккалчилик хавфи камаяди (ҳиссадор ўз акцияси миқёсида зиён кўрса, корхона эгаси бутун мулкидан ажралади);
- бир вақтнинг ўзида ишлаб чиқарувчилар, товар етказиб берувчилар, ҳаридорлар ва маҳаллий давлат органлари манфаат-ларининг ўзаро мувофиқлашувига эришилади.
Акциядорлик жамияти очиқ ва ёпиқ турда бўлиши мумкин.

Download 0.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling