Маънавий сифатлар – бу тадбиркорлик фаолиятида зарур бўлган сифатлардан бўлиб, унга тадбиркорнинг дунёқараши, тарбияси, эътиқоди кабилар киради.
Ижтимоий-руҳий сифатлар – бу тадбиркорнинг жамиятга фойдали бўлишини таъминловчи, унга табиат томонидан берилган сифатлардир.
Тадбиркорнинг касб сифатларига қуйидагилар киради – ишни миридан-сиригача билиш, интеллектуал-иродавий, ташкилотчилик сифатлари.
Ишни миридан-сиригача билаш –бу кишини лавозимга сайлашда энг муҳим бўлган сифатдир.
Компетентлик- тадбиркорнинг бирор масалани ечиш юзасидан ва тажрибанинг етарлилиги ва ҳуқуқий жиҳатдан асосланиши, яъни масалани ҳал қилишга ҳаққи борлигини билдиради. Шунинг учун тадбиркор, ҳуқуқ, тадбиркорлик, менежмент, маркетинг асослари соҳасида махсус билимларга эга бўлиши керак.
Интеллектуал иродавий сифатлар – бу тадбиркорнинг ақли ифодаси, сабот ва матонати каби сифатларини ўз ичига олади. Ташкилотчилик сифатларига эса тадбиркорнинг фаолиятини уюштириш ва бошқариш, шу жумладан, ишчи хизматчиларни ишга ёндашиш уларни ишонтира олиш ва илҳомлантириш каби сифатлар киради.
Тадбиркорнинг шахсий сифатлари таркибини яна қуйидаги сифатлар билан тўлдириш мумкин:
одамлар билан ишлай олиш тажрибаси, олий маълумот ҳажмидаги махсус билимлар, ижодий фаоллик, омилкорлик, вазиятга баҳо бера олиш, келажакни кўра олиш ва бошқалар. Аммо, юқоридаги ҳамма сифатларга эга бўлган тўкис бир тадбиркорни топиш қийин, чунки, одатда, бир кишида бундай хислатларнинг ҳаммаси жамул-жам бўлиши мумкин эмас. Шундай бўлсада тадбиркорлар бундай хислатларга тўлиқ эга бўлишга интилишлари лозим.
Маслаҳат лойиҳасини амалга оширишни ташкил этиш. Мижоз фирма билан алоқа ўрнатгандан кейин таклиф ишлаб чиқаришга киришилади. Таклиф ишлаб чиқиш лойиҳани муҳокама қилишдан бошланади. Бундан олдин мижоз-фирма ҳақида батафсил ахборот олиши лозим. Маслаҳатчи фирма нима билан шуғулланишини, нималарни ишлаб чиқаришини, ишчилар сонини, малакасини, бошқарув ходимлар миқдорини, иш ҳажмини, харажат ва даромад миқдорини, фирманинг молиявий аҳволини, шартнома-ларнинг бор-йўқлигини, ҳамкорларнинг ишончлилигини билиши керак. Ундан кейин шарт-шароит, унинг ўзгариш динамикаси ва муаммолари аниқланади. Сўнг бажарилиши керак бўлган ишларнинг режа-графиги тузилиб, тегишли юридик қоғозлар расмийлаштирилади. Ишнинг бажарилишига алоҳида эътибор бериш лозим. Маслаҳат-чининг обрўси ишнинг ўз вақтида ёки муддатдан олдин бажарилиши билан белгиланади.
Ишнинг қандай шаклда тугатилишини ҳам аниқлаб олиш зарур, яъни иш ёки хизмат муайян натижага эришишдан иборат эканлигини белгилаш лозим. Буларнинг барчаси ишнинг режа-графигида акс этилиши керак. Буюртмани бажариш жараёнида буюртмачи фирма-нинг психологиясини ўрганиши керак. Ишнинг бажарилиш жараёнида мижознинг қизиқиши сусайиши мумкин, шу сабабли қизиқишни сусайтирмаслик учун чора-тадбирлар ишлаб чиқиш керак. Бунинг учун қизиқишнинг энг юқори палласида бирор-бир кичик тадбирни амалга ошириш керак. Бу тадбир мижоз-фирма раҳбариятига қаратилган муайян таклифлар, маслаҳатчининг таклифини мажлисда муҳокама қилиш, баъзи таклифларни бажариш ҳақидаги қарорни тайёрлашдан иборат бўлиши мумкин. Охирида лойиҳа ёки баъзи таклифларни амалга ошириш ҳақида ёзма ҳисобот расмийлаштирилади. Олдиндан келишиб қўйилган маслаҳат турлари бундан мустасно эмас.
Do'stlaringiz bilan baham: |