Консалтинг фирманинг мижозларни жалб этиш усуллари. Маслаҳат берувчи бозорнинг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, бу фаолият билан шуғулланувчи фирмалар ўз товари, ўз хизмат намунасини кўрсатиш имконига эга эмас. Шунинг учун улар фаолиятида мижоз-ларни жалб этиш муаммоси туради.
Мижозларни жалб этиш усуллари турли хилдир. Бунга ўз имко-ниятларини ташвиқот қилиш, реклама қилиш, воситачилар ёрдамида мижозларни жалб қилиш, фирма ҳақида ижобий фикр билдирган олдинги мижозлар таклифларидан фойдаланиш киради.
Энг содда ва энг кенг қўлланиладиган усул – реклама қилишдир. Фирма ўз имконияти, хизмат кўрсатишнинг тахминий нархи, муваффақиятли бажарилган лойиҳалар ҳақида турли хилдаги реклама маълумотларини ва реклама эълонларини тарқатади. Мижозларни жалб қилишда воситачилар ёрдамидан кенг фойдаланилади. Воси-тачилар сифатида ўз раҳбарининг ишончини қозонган фирма ходим-лари бўлиши мумкин. Ғарб мамлакатларида бундай воситачиларни топиш учун махсус услублар ишлаб чиқилган. Бу мақсадлар учун алоҳида маблағлар ажратилади.
Албатта, маслаҳатчи фирманинг обрўсини белгилаб берувчи омил – бу ўтмишда муваффақиятли олиб борилган фаолиятдир. Йирик, хатто ўртамиёна фирмаларнинг ижобий тавсияси – энг яхши рекламадир.
Умуман фирмага маслаҳатчилар керакми? Ўзбекистон иқтисодиётини тикланиш вақтида, баъзи корхоналарда тубдан ислоҳотлар олиб борилаётган давр-да, ниҳоятда кўп муаммолар юзага келмоқда. Шу муаммоларни оқилона ечиш учун маслаҳатчилар салоҳияти ошиб бориши аниқ. Шу билан бирга молиявий имконият чекланганлиги туфайли маслаҳатчиларни фирманинг у ёки бу муаммоларини ечиш учун таклиф қилиш мақсадга мувофиқдир. Муаммоларни ҳал этиш корхонанинг стратегик ривожланиш муаммосини ечишдан бошлаш керак. Ана шундан кейин маркетинг, инновацион имконият ва бошқа муаммоларни ҳал қилишга ўтиш керак.
Ўзбекистон Республикасида «Тадбиркорлик тўғрисида» ги қонуниннг 5-моддасига биноан тадбиркорликнинг қуйидаги шакллари мавжуд:
- якка тартибдаги тадбиркорлик;
- хусусий тадбиркорлик;
- жамоа тадбиркорлиги;
- аралаш тадбиркорлик.
Do'stlaringiz bilan baham: |