Диссертация Илмий раҳбар: проф. Г. Х. Ибрагимова Тошкент 2013 Магистрлик диссетацияси иши "Иқтисодий педагогика"
Download 0.9 Mb.
|
Мирфайзиева Дилноза МД 2013 ярим тайёр (2)
3-жадвал
Ўзбекистонда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ривожланиш динамикаси17
Ўзининг «Сони», «Панасоник», «Тошиба», «Мицубиси», «Сейко» корпорациялари билан дунёга машхур бўлган Японияни олайлик. Бу корпорациялар мамлакатнинг иқтисодий юзини тўлиқ даражада белгиламайди. Япониянинг умумий иқтисодиётида улар фақат бир фоизни ташкил қилади, 99 фоизи эса бу кичик корхоналардир. Япон иқтисодиётининг муваффақияти кўпроқ кичик бизнеснинг фаолиятига боғлиқ. Бу кичик корхоналар нафақат муваффақиятли ишлайдилар, балки саноат гигантларига қудратли рақобатни ташкил қиладилар, улар шубҳасиз ўзларининг кичик шерикларисиз бутун жаҳонга машхур бўла олмасди-лар. Японияда катта корпорациялар маҳсулотларининг деярли 40% кичик корхоналардан иборат бўлган субпудратчилар томонидан бажарилади. АҚШ иқтисодчилари ва тадбиркорларининг фикрича, йирик корпорациялар иқтисодиётининг суягидир, унинг мускуллари эса, катта бизнесни ҳаракатга келтирувчи кичик компаниялардир. Ма-салан, «Дженерал электрик» компанияси асосан кичик корхоналар бўлган субпудратчиларнинг 45 мингта фирмалари билан боғланган. Шундай қилиб, ҳар қандай мамлакатнинг иқтисодий салоҳиятида кичик бизнеснинг роли ғоятда каттадир. Бошқача қилиб айтганда, у давлатнинг муваффақиятли ривожланиши ва гуллаб-яшнашининг гаровидир. Шунинг учун Ўзбекистонда кичик бизнес, якка тартибдаги тадбиркорлик, фермер ва деҳқон хўжаликлари ривожланишини рағбатлантиришга катта эътибор қаратилган. Шундай экан, кичик корхоналарнинг роли ва аҳамияти нимадан иборат? Булар, қисқача айтадиган бўлсак, қуйидаги омилларда намоён бўлади: - кичик корхоналар бозорнинг товарлар ва хизматлар билан тез тўлдирилишига ёрдам берадилар, ички бозорни шахсий ишлаб чиқарилган товарлар билан бойитади; - кичик корхоналар енгил ва озиқ-овқат саноатининг салмо-ғини ошириб, мамлакатни хом ашё ёки ярим тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришга йўналганлик ҳолатидан чиқариб, иқтисо-диётни таркибий қайта қуришга фаол таъсир қилади; - кичик корхоналар, иқтисодиётнинг двигатели бўлгани ҳол-да, соҳавий ва минтақавий якка ҳокимликни бартараф қилишга, рақобат соҳасини кенгайтиришга ёрдам беради; - кичик фирмаларнинг фаолиятида илғор, ихчам техноло-гиялардан фойдаланиш алоҳида ўрин тутади, зеро, бу илмий-техник тараққиётнинг муҳим йўналишлардан биридир; - кичик корхоналар экспортга мўлжалланган ва рақобат-бардош маҳсулотларни ишлаб чиқариш билан шуғулланиб, мамлакатнинг экспорт салоҳиятини оширади; - маҳаллий идораларнинг иқтисодий базасини мустаҳкамлаш, қишлоқ аҳоли пунктлари, кичик шаҳарларнинг ривожланишига таъсир кўрсатишда уларнинг роли каттадир; - кичик корхоналар унутилган, анъанавий халқ амалий санъати, бадиий ҳунармандчиликнинг тикланишига кўмаклашади, бу нафақат иқтисодиёт, балки халқ маданий меросини тиклашда ғоятда муҳимдир; - кичик корхоналар кўпинча йирик корхоналарни бутловчи деталлар ва қисмлар билан таъминлаб, уларнинг йўлдоши бўла-ди, бу йирик ва кичик бизнес манфаатларини бирлаштиришнинг самарали усули бўлади; - кичик корхоналарда пенсионеррлар, ногиронлар, ёшлар, талабалар, уй бекаларининг меҳнат қилиш имконияти бор, бу эса уларнинг моддий аҳволининг яхшиланишига ёрдам беради; - кичик бизнес меҳнатни қўллаш соҳасини кенгайтириш, иш билан банд бўлмаган аҳолини ва самарасиз ишловчи корхоналардан озод бўлган ходимларни ишга жойлаштириш учун янги имко-ниятлар яратишга, бошқача қилиб айтганда, ишсизликни камай-тиришга имкон беради; - кичик бизнеснинг ривожланиши ҳисобига хусусий мулкчилик соҳаси кенгаяди, бу жамият ва давлатнинг таянчи бўлиб хизмат қилувчи ўрта ҳоллар синфининг шаклланиши, мамлакатда барқа-рорликнинг муҳим шарти бўлиб хизмат қилади. Шундай қилиб, кичик бизнеснинг ривожланиши мамлакатнинг иқтисодий фаровонлигини оширишда ва муҳим ижтимоий муаммоларни ҳал қилишда катта рол ўйнайди. Мустақиллик йилларида республикамизда кичик бизнес сезиларли ривожланди. Аммо кичик корхоналарни ташкил қилиш суръати, уларнинг барқарор ривожланиши ва умумий иқтисодий тизимдаги ўрни ҳали бозор иқтисодиёти талабларига тўла жавоб бермайди. Кичик бизнесни ривожлантириш йўлида кўплаб қийин-чиликлар пайдо булди, уларни фақат давлат томонидан кўрилган ташкилий ва ижтимоий-иқтисодий чора-тадбирлар асосидагина бартараф қилиш мумкин. Бозор иқтисодиётининг муҳим соҳаси бўлган кичик бизнесни ташкил қилиш ва уни ривожлантириш биз учун янги ва мураккаб жараён бўлиб, доимий эътибор қаратишни, ёрдам ва қўллаб-қувватлашни талаб қилади. Тадбиркорлар ўз фаолиятларининг барча босқичларида кўплаб тўсиқларни енгиб ўтишга мажбур бўлмоқдалар, катта қийинчиликларга дуч келмоқдалар. Тадбир-корлик муаммоларига бағишланган тадқиқотлардан бирида қуйи-даги натижалар олинди: - тадбиркорларнинг 40 фоизи тижорат банклари, бизнес-фондлар ва бошқа тузилмалардан кредит олишда қийинчиликларга дуч келган; - уларнинг 50 фоизи банк тўловларини расмийлаштириш ва бухгалтерия ҳисоботи формаларини тўлдиришда қийинчиликларга дуч келган; - тадбиркорларнинг 40 фоизи кўпсонли назорат органлари томонидан текширувларнинг тез-тез бўлиб туришини кўрсатган; - уларнинг 72 фоизи солиқларнинг юқорилигидан шикоят қилган; - тадбиркорларнинг 64 фоизи судлар хўжалик ва бошқа маса-лалардаги низоларни ҳал қилишга қодир эмас, деб ҳисоблайди; - тадбиркорларнинг 83 фоизи хусусий корхоналарни рўйхат-дан ўтказишда қийинчиликлар мавжудлигини билдирган ва ушбу расмиятчиликларнинг жуда мураккаблиги, талаб қилинадиган қўшим-ча ҳужжатларнинг ҳаддан ташқари кўплигини, рўйхатдан ўтказиш муддати 7-30 кун ўрнига ундан ҳам узоққа чўзилиб кетаётганлигини айтган; - тадбиркорларнинг 70 фоизи банклар томонидан статистик ва молиявий ҳисоботлар билан таъминланмаган, уларни тўлдиришдаги қийинчиликлар устидан шикоятлар тушган; - тадбиркорларнинг 52 фоизи эркин рақобат учун керакли шароитлар йўқлигидан шикоят қилган; - тадбиркорларнинг 69 фоизи тадбиркорлик фаолияти шакллари орасида моддий ва молиявий ресурслар олишда тенгсизлик мавжуд-лигини айтган; - тадбиркорларнинг 66 фоизи ҳокимият ва бошқа органларнинг корхоналар фаолиятига аралашаётганларини билдирган; - тадбиркорларнинг 50 фоизи зарурий ахборотлар билан етарли таъминланмаганлигидан шикоят қилган; - 80 фоиз тадбиркорлар суғурта ташкилотларининг фаолиятидан қониқмаганлигини билдирган; - тадбиркорларнинг 80 фоизи тижорат банкларидаги ўз ҳисоб рақамларида турган пул ресурсларини эркин тасарруф қилиш учун шароитлар йўқлигини айтган; - ниҳоят, тадбиркорларнинг 80 фоизи экспорт-импорт операция-ларини амалга оширишда жиддий қийинчиликларга учраётганлигини таъкидлаган. Ушбу ҳолат фақат ўз кучларига ишониб тадбиркор бўлиш истагининг ўзи кичик бизнесни тез ва муваффақиятли ривожлантириш учун етарли эмаслигидан далолат беради. Тадбиркорлар дуч келаётган қийинчиликлар ва муаммоларнинг бундай узун рўйхатини келтиришдан мақсад уларнинг хўжалик юритиш жараёнида кўплаб тўсиқларга дуч келаётганлигини, уларнинг бозор муносабатларига ўтиш даврида турли омиллар билан курашаётган-ликларини кўрсатишдир. Тадбиркорлик фаолиятида кузатилаётган кўплаб қийинчиликлар ва камчиликлар кичик бизнесни барпо этиш ва ривожлантиришни жид-дий қўллаб-қувватлаш зарурлигини тасдиқлайди. Бу аввало, тадбиркор-лик фаолиятининг ўзи билан боғлиқ бўлган, кичик бизнесни ташкил қилишнинг моҳиятидан келиб чиқадиган қийинчиликлардир. Кўпгина кичик корхоналарда тадбиркорларнинг ўзлари таъминот, савдо, ишлаб чиқаришни ташкил қилиш, иқтисод, бухгалтерия ва шу каби барча бошқарув функциялари билан якка тартибда шуғулланадилар. Табиийки, бир кишига бу мураккаб функцияларнинг барчасини профессионал даражада бажариш қийинлик қилади. Шунинг учун хўжалик жараёнларида қабул қалинаётган қарорлар ҳар доим ҳам самарали бўлмайди, бу эса кичик корхоналарнинг банкрот бўлишига олиб келаётган асосий сабаблардан биридир. Тадбиркорлик фаолиятининг ўзига хос хусусияти борлиги сабабли унда тинимсиз равишда меъёрланмаган машаққатли меҳнат, улкан масъ-улият, хатарларнинг катталиги ва даромадларнинг мунтазам эмаслиги каби шахсий муаммолар вужудга келиб туради. Бундан ташқари, тадбиркор ҳар доим ёлланма ишчилар, ижарачилар, банклар, молия органлари, истеъмолчилар олдидаги шартнома мажбуриятларини бажариш ташвишида бўлади. Кичик корхоналарнинг фаолиятига инфляция, нархларнинг ўсиши, талабнинг камайиши, валюта курс-ларининг нисбати каби бозор муносабатлари тўлиқ шаклланмаган тизимга хос бўлган иқтисодий ўзгаришлар таъсир қилиб туради. Иқтисодий, ҳуқуқий, ташкилий характердаги чора-тадбирларга қарамай, тадбиркорлик фаолиятида кўпгина ҳал қилинмаган муаммолар ўз ечимини кутиб турибди. Уларнинг энг асосийларини қуйида кел-тирамиз: - кичик корхоналарни замонавий ва истиқболли ривожлан-тиришнинг методологик масалалари на ҳудудий ва на тармоқ миқёсда ишлаб чиқилмаган. Республика иқтисодиётини ривожлантиришнинг умумий кўрсаткичларида кичик бизнеснинг миқдорий таркиби ва салмоғини аниқ ҳисобга олиб бориш тизими йўқ. Айрим тадбиркорлик фаолият турларининг роли ва тутган ўрнини аниқлаш қийин. Ахборот таъминотига оид муаммолар кичик бизнесни ривожлантириш тенденцияларини аниқлашга, тадбиркорлик жараёнининг муайян йўналишларини ва устувор соҳаларини танлашга имкон бермайди; - республика ва маҳаллий ҳокимият органларидаги маъмурий-буйруқбозлик тизими тушунчалари билан эскича фикрлайдиган раҳбар ходимларнинг эскича қарашлари сақланиб келмоқда, уларнинг бозор шароитларига мослаша олмаётганлиги яққол сезилиб турибди. Бунинг оқибатида кўпгина прогрессив (илғор) ҳуқуқий актлар ва ҳукумат қарорлари етарлича тўлиқ ва ўз вақтида бажарилмай қолмоқда; - тармоқ ва ҳудудий бошқарув органлари тадбиркорларнинг муаммоларини ҳал қилиш мақсадида уларнинг фаолиятини чуқур таҳлил қилмаяпти, уларда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш соҳасида интуиция йўқ. Бозор иқтисодиётида юзага келган инфратаркиб ҳали натижа бермаётганлиги туфайли тад-биркорлар ахборот хизматларидан маҳрум, улар бизнес-режалар тузишда ёрдамга, малакали маслаҳатчиларга, аудитор хизматларга муҳтож; - маҳаллий органлар томонидан тадбиркорларга бўш иш ўринларини, бино ва иншоотларни, тугалланмаган қурилиш объектларини, фойдаланилмаётган транспорт воситаларини бериш бўйича шошилинч чоралар кўрилмаяпти. Улар кичик корхоналарда давлат буюртмаларини жойлаштириш билан деярли шуғул-ланмайдилар; - мулк эгаларига бинолар бузилганда, мулклар турли сабабларга кўра тақсимланганда ўз мулкларига тааллуқли аниқ кафолатлар беришни таъминловчи таъсирчан механизм охиригача ишлаб чиқилмаган; - тижорат банклари томонидан кўплаб чеклашлар мавжуд. Кўплаб расмиятчиликларнинг ҳал қилинмаганлиги туфайли имтиёзли кредитлар олиш, айниқса, қийин; - меъёрий ва йўриқнома материалларини ишлаб чиқишда кичик бизнесга хос фаолият характери, уларнинг ўзига хос хусусиятлари тўлиқ ҳисобга олинмайди. Бу муаммоларнинг барчаси кичик корхоналарни ташкил қилинган пайтдан барқарор фаолият босқичига қадар қўллаб-қувватлаш зарурлигини яна бир бор тасдиқлайди. Хўш, тадбиркорлар ёрдамни кимдан кутиши керак? Аввало дўстлар ва танишлардан (пул топиш йўлларидан бири). Эски алоқаларга мурожаат қилиш ҳам мумкин. Баъзи фирмалар ўз маслаҳати билан ёрдам қилиши мумкин. Яна тадбиркорларнинг турли бирлашмалари, иттифоқ ва уюшмалар бор. Аммо энг асосий ёрдам фақат давлат томонидан, унинг марказий ва маҳаллий бошқарув органлари томонидан бўлади. Бундай қўллаб-қувватлаш сўнгги йилларда тобора кенгайиб ва кучайиб бормоқда. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириши қўллаб-қувватлаш, рағбатлантиришга қаратилган янги қонун, қарор ва фармонлар қабул қилинмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 14 июндаги ПФ-3619-сонли «Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 2005 йил 20 июндаги ПФ-3620-сонли «Микрофирмлар ва кичик корхоналарни ривожлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги, 2005 йил 24 июндаги ПФ-3622-сонли «Тадбиркорлик субъектларининг хўжалик соҳасидаги ҳуқуқбузарликлари учун молиявий жавобгар-лигини эркинланштириш тўғрисида»ги Фармонларини, 2005 йил 15 июндаги ПҚ-100-сонли «Тадбиркорлик субъектлари томонидан тақ-дим этиладиган ҳисобот тизимини такомиллаштирш ва уни ноқонуний талаб этганлик учун жавобгарликни кучайтириш тўғрисида»ги Қаро-рининг қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 15 июндаги ПҚ-100-сонли «Тадбиркорлик субъектлари томонидан тақдим этиладиган ҳисобот тизимини такомиллаштирш ва уни ноқонуний талаб этганлик учун жавобгарликни кучайтириш тўғрисида»ги Қарорига мувофиқ, микрофирмалар ва кичик корхоналар 2005 йил 1 июлдан давлат солиқ хизмати органларига солиқлар, йиғимлар, ажратмалар ва бошқа мажбурий тўловларни энди ҳар ойда эмас, балки чоракда бир марта топширишга ўтказилди. Ушбу қарор қабул қилингунга қадар, микрофирмалар ва кичик корхоналар – ягона солиқ тўловчилар солиқ хизмати органларига ҳар чоракликда фаолият турига қараб, солиқлар ва мажбурий тўловлар юзасидан 10-15 та ҳисоб-китобни тақдим этардилар. Энди ягона солиқ тўловчиларнинг топширадиган ҳисоб-китоблари сони 7 тадан 4 тагача, ягона солиқ тўловини тўловчиларники эса 4 тадан 1 тагача қисқарди. Ўз фаолиятини савдо ва умумий овқатланиш соҳасида амалга оширувчи микрофирмалар ва кичик корхоналар ҳар чоракда солиқлар ва мажбурият тўловлар бўйича ўртача 13 та ҳисоб-китобни тақдим этарди. 2005 йил 1 июлдан бошлаб эса солиқ тўловчиларнинг ушбу тоифаси учун топшириладиган ҳисоб-китоблар миқдори 5 тагача қисқартирилди. Ҳисоб-китобларни тақдим этишнинг бу тартиби жорий қилиниши кичик бизнес субъектларига моддий харажатларни анча камайтириш имконини яратди. Айни пайтда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 14 июндаги ПФ-3619-сонли «Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонининг аҳамияти шундан иборатки, Фармон қабул қилинишига қадар назорат қилувчи органлари тадбиркорлик субъекталарига молиявий жарималар қўллаш, банклардаги ҳисоб-варақлари бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш, ҳуқуқбузарлик предметларини давлат фойдасига ўтказиш, лицензия ва рухсат-номаларни бекор қилиш, улар фаолиятини тўхтатиб қўйиш ёки тугатиш каби бир қанча таъсир чораларини қўллаш ҳуқуқига эга эдилар. Фармондан кейин эса юқорида кўрсатилган тадбиркорлик субъектларига нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари фақат суд орқали амалга ошириладиган бўлди. Бу Фармон турли назорат қилувчи органларнинг тадбиркорлик субъектлари фаолиятига ноқонуний аралашувига барҳам берилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 20 июндаги ПФ-3620-сонли «Микрофирмлар ва кичик корхоналарни ривожлан-тириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига кўра, микрофирмалар ва кичик корхоналар учун 2005 йил 1 июлдан бошлаб ягона солиқни тўлаш, бюджетдан ташқари Пенсия жамғар-маси ва Мактаб таълими жамғармасига мажбурий ажратмалар ўрнига ягона солиқ тўлови жорий этилди. Белгиланган ягона солиқ тўлови ставкалари микрофирмалар ва кичик корхоналар учун солиқ юкини камайтиришни кўзда тутади. Бундан ташқари, янгидан ташкил қиланаётган микрофирмалар ва кичик корхоналарга ягона солиқ тўловини тўлаш муддатини бир йилга кечиктириш, кечиктирилган суммани имтиёзли давр тугагандан кейин тенг улушларда 12 ой давомида тўлаш ҳуқуқи берилди. Жорий этилган ушбу меъёрлар микрофирмлар ва кичик корхоналар сонининг ўсиши учун рағбатлантирувчи омил бўлиб хизмат қилади. Бу эса, ўз навбатида кичик бизнеснинг ЯИМдаги улушининг ошишига олиб келади. Вазирлар Маҳкамаси қошида Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича республика муво-фиқлаштирувчи кенгаши фаолият кўрсатмоқда. Унинг ҳузурида бешта ишчи гуруҳи ташкил қилинган. Ушбу кенгаш республика минтақаларида кичик бизнесни ривожлантириш бўйича муайян чора-тадбирларни ишлаб чиқиш билан шуғулланади, шу муаммоларни ҳал қилиш бўйича соҳа органларининг фаолиятини мувофиқлаштиради. Давлат томонидан берилаётган ёрдамдан ташқари, Ўзбекистонда тадбиркорликнинг барпо этилиши ва ривожланиши мобайнида тадбиркорларнинг ноҳукумат ва нотижорат ташкилотларига бирлашиш йўли билан ўз-ўзини қўллаб-қувватлаш шакллари тобора кенг тарқалмоқда. Ушбу ташкилотлар тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилади, ўз аъзоларини турли шаклларда қўллаб-қувватлайди ва уларга хизматлар кўрсатади. Буларга мисол қилиб Савдо-саноат палатаси, Фермер хўжаликлари уюшмаси, Тадбиркор аёллар уюшмаси, Анъанавий бадиий ҳунармандчилик ва усталар уюшмалари ва бошқаларни кўрсатиш мумкин. Бизнес ютуғи нафақат фирма ишини иқтисодий кўрсаткичларига, балки сезиларли даражада тадбиркорнинг ўз хизматчилари билан муносабати нақадар тўғри қурилганига боғлиқ. Юқори натижага эришаётган ишбилармон ўз ишида инсон омилига катта эътибор берадики, яъни ўз хизматчилари билан муносабатларини ўзаро ҳурмат, тартиб, ҳақгўйлик, одиллик асосида қурадилар. Тадбиркор ва ишчиларнинг муносабатлари асосий иш битимида белгиланади. Қисман уларда қуйидагилар изоҳланади: Ишчи мажбуриятлари. Иш ҳақини тўланиши ва муддати. Иш кунининг давомийлиги. Бевосита раҳбари. Малака ошириш, иш ҳақини ошириш шарти ва бошқа масалалар. Меҳнат таътилининг давомийлиги ва шарти, касаллик варақаси бўйича ҳақ тўлаш ва бошқа енгиллик ва ижтимоий имтиёзлар. Ишга олинаётган ҳар бир кишига уч ойдан олти ойгача синов муддати белгилаш маъқул. Шу давр ичида янги ишчининг айнан бирор ишни мутахассислик даражасига ва малакасига, лавозим талабларини ҳисобга олган ҳолда ўрганиш мумкин. Инсоннинг жамоа билан киришиб кетиш, спиртлик ичимликларга муносабати, интизомийлик ва унинг касб сифатига бевосита боғлиқ бўлмаган сифатлари кузатиш манбаи бўлиб хизмат қилиши мумкин эмас. Текшириш давомида кузатилаётган ишчиларнинг зарур билим ва амалий маҳорати аниқланади. Тадбиркор бошлиқлар, мутахассислар ва хизматчиларнинг мажбуриятлари ҳажми ҳақида қўшимча кўрсатма ва низомларда кўрсатиб қисқартириш ёки кўпайтириш мумкин. Бундай ҳолда ишчи маҳаллий шароитга нисбатан маълум кўрсатмаларда кўрсатилган вазифаларни бажара олишлиги бўйича синовдан ўтказилади. Ишчини синаш фақат тадбиркор томонидан эмас, балки иккала томоннинг розилиги билан ўтказилади, чунки у меҳнат шартномасисининг қўшимча шартларини акс эттиради. Агар меҳнат шартномаси тузилаётганда синов ўрнатилганлиги ҳақида томонларнинг розилиги бўйича билимлар бўлмаса, ишчи синовга бардош бермаганлигини сабаб қилиб уни ишдан бўшатиш мумкин эмас. Синов шартлари ишга қабул қилиш ҳақидаги буйруқда албатта ўз аксини топиши керак. Акс ҳолда агар у аризасида ёки оғзаки ҳолда ишга қабул қилинганлигига рози бўлган бўлса, у синов шартисиз ишга қабул қилинган ҳисобланади. Тадбиркор структураларида касб ва лавозимлар ўзаро боғлиқлиги бу тадбиркор жамоаларнинг биргаликда ишлашга интилишини оширади, ишлаб чиқариш жараёнида ташкилотчилик ва бошқариш юзасидаги масалаларни ҳал қилишни енгиллаштиради, меҳнат жамоасининг ишчилар ўртасида у ёки бу ишчининг тақсимотини текширишни таъминлашга имкон беради. Тадбиркорнинг ўз хизматчилари билан муносабатни мустаҳкамлашда қуйидагилар катта аҳамиятга эга: Муаммоли ишга тааллуқли масалалар муҳокама қилинадиган суҳбат ва учрашувларни мунтазам ўтказиб туриш. Бунда тадбиркор муаммоларини яккама-якка, ютуқларни эса бошқалар иштирокида муҳокама қилиш тартибини кенг қўллаши керак. Ишчи ва хизматчиларнинг фирма ишини муҳим масалаларини муҳокама қилиш ва енгишга кенгроқ жалб қилиш, фирма бўлинмаларининг бошлиқлари билан мунтазам равишда мулоҳот қилиш. Ишчи ва хизматчилар орасида жавобгарликни ошириш мақсадида ва ишдаги бир оҳангликни йўқотиш муаммосини ҳал қилиш учун ишни вақти-вақти билан тақсимлаб бериш. Масалан, конвейерда ишлаётган ишчига бирор бир машинани бутун бир қисмини йиғишни, котибага директор ёрдамчиси вазифаларини бажаришни топшириш мумкин, булар унинг шахсий қадрият ҳиссаларини оширади. Ўз ишчиларининг малакасини ошириш ҳақида қайғуриш, малакали ходим фирма ишининг самарадорлигини оширади, янгиликларни фаолроқ тадбиқ этади. Иш ҳақини ишчининг касб маҳоратини ўсишига қараб ошириб бориш. Ўз хизматчиларининг фаровонлиги ҳақида доимо қайғуриш. Download 0.9 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling