Диссертация Илмий раҳбар: проф. Г. Х. Ибрагимова Тошкент 2013 Магистрлик диссетацияси иши "Иқтисодий педагогика"
Download 0.9 Mb.
|
Мирфайзиева Дилноза МД 2013 ярим тайёр (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЎЙИННИНГ РЕГЛАМЕНТИ
- МАТЕРИАЛНИ АУДИТОРИЯДА МУСТАҚИЛ ЎРГАНИШ”
1. ЎЙИННИНГ МОДЕЛИ.
Раҳбар ўйиннинг мақсадини тушунтириб беради, иштирокчиларни командаларга бўлади, бланкалар тарқатади, унинг қоидаларини ҳамда якуний вазиятни айтиб беради. Берилган бланкаларда иштирокчилар индивидуал қабул қилган ечимини ”-” белгиси билан белгилайдилар. Команда қабул қилган ечимни бланканинг ўз жадвалида “-” белгиси билан белгиланади. Раҳбар ўзининг бланкасида иштирокчиларнинг индивидуал ва команданинг ечимини белгилаб, доскада ахборот учун ишнинг натижасини қайд қилади. Берилган натижалар бўйича гуруҳ мулоқоти. Гуруҳ мулоқотидан кейин ҳамма ўзининг ечимини тузатиш учун бир дақиқа берилади. Иштирокчилар қабул қилган фикрларни дарҳол раҳбарига маълум қиладилар. Натижалар раҳбарнинг бланкасига ва доскага тушиши керак. Қайси бир команданинг ечими тузатиш пайтида қабул қилинган бўлса, ўша командага қўшимча бир балл берилади. Ишбилармонлик характер хусусиятини ўзи баҳолаш иштирокчиларнинг бланкида ўзига хос бўлган 6 та фазилатни тўғри келадиган графада “-” белгиси билан билдирилиши керак. Иштирокчи раҳбар ёрдами билан ўзининг характери қайси турга қарашлилигини аниқлаб олади (ижодий, бошқарувчан ва ташкилотчилик). Натижалар раҳбарнинг бланкига ва доскага ёзилади. Ўйин бўйича олинган умумий натижанинг таҳлили жадвал бўйича доскада ҳамма иштирокчилар учун ўтказилади, уни якунида лидер (сардор)ни аниқлаш мумкин. Баъзан ўйиннинг мақсади бўйича шундай таҳлил натижаларини айтмасдан туриб раҳбарнинг бланкига ёзиб қўйилади. Шунда ўйин команданинг олган ўрни билан қанча ташкилотчи борлигини аниқлаш орқали ва баъзан бахсли тарзда тугалланади. ЎЙИННИНГ РЕГЛАМЕНТИ Ўйин бир даврда ўтказилади. Ўйиннинг ҳар бир босқичи бўйича тахминан кетадиган вақт: раҳбарнинг кириш сўзи- 20 мин. иштирокчиларнинг индивидуал иши- 10 мин: команданинг бир қарорга келиши- 10 мин. гуруҳ баҳси- 20 мин. шахснинг ўз-ўзини баҳолаши- 10 мин. натижанинг таҳлили ва якунланиш- 20 мин. Ҳаммаси бўлиб ўйинга 1 соат, 30 минут вақт (2*45)кетади. Гуруҳ қатнашчисининг варақаси илова қилинади. Гуруҳ № ---------------------------------- қатнашчи -------------------------------- “ЖАМОАДА ЖАМОАТ ИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ” ИШ ЎЙИНИ ҚАТНАШЧИСИНИНГ ВАРАҚАСИ
“МАТЕРИАЛНИ АУДИТОРИЯДА МУСТАҚИЛ ЎРГАНИШ” Download 0.9 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling